Табиат      Бош саҳифа

Мўйноқда бари бошқача, у ерда табиатнинг овози бор

Куни кеча Нукус шаҳридаги 34-умумий ўрта таълим мактаби меҳнат жамоаси Мўйноқ туманига саёҳатга чиқдик.

Мўйноқда бари бошқача,  у ерда табиатнинг  овози бор

Самолётга чиқар эканман, олис ёшлигим ёдимга тушди. 1980 йили Мўноқда яшовчи дўстларимнинг уйига самолётда борган эдик. Унутмаган бўлсам, ўшанда чипта нархи 10 сўм эди. Аэропортдан чиқа солиб, «Марат» овулига юзландик, аэропорт билан овул ораси икки юз қадамча эди, чамамда.

Ана шунда элимизнинг бой табиатини иллюминатордан кўриб ҳайрон қолганман. Юқоридан қараганда худди денгиз ер марказида тургандек ажабтовур чайқалиб аниқ кўринарди. Томоша қилиб ҳеч тўймайсан. Ахир ҳеч замонда денгиз чиройидан ҳам тўйиб бўларканми?!

Бу соғинчли хотиралар мени яна «Нукус – Мўйноқ – Нукус» йўналиши бўйлаб самолётга чиқишга чорлади.

Нукус шаҳри устидан самолёт ғириллаб учиб борарди. Ҳайратланганимча пастга қарайман. Назаримда она шаҳримиз жуда кенгайиб қолгандек. Нукуснинг ям-­яшил далалар, дарахтзорлар билан белбоғдек ўралганини кўриб энтикиб кетаман. Бу худди ўктам ва паҳлавон йигит белига боғланган кўм-кўк белбоққа ўхшайди!

Самолётдан Хўжайли, Қанликўл, Қўнғирот туманларини изладим. Кўм-кўк далаю боғлар борлиққа кўрк бериб турибди. Устюртнинг кенг ва бепоён даштларидан бошлаб, Амударёнинг кўлларга қуйилиш жойларигача аниқ-тиниқ кўринарди. Дарё бўйларидаги тўронғилзорлар ажиб бир манзара касб этаркан, қалбингизни энтиктириб юборгандек бўлади.

Хуллас, 35 дақиқалик парвоз қандай ниҳоясига етганини билмай ҳам қолдик. Мўйноқ аэропортидан чиқиб, тўғри Орол музейи томон кетдик. Дунёнинг ҳеч бир музейига ўхшамайдиган бу музей бизларда улкан таассурот қолдирди. Бу ерда Ўрозбой Абдураҳмонов сценарийи асосидаги Орол ҳақидаги ҳужжатли фильмни бир фахрланиш, бир ўкинч ҳислари билан томоша қилдик.

«Кемалар қабристони» мунгли Оролнинг ҳасратини акс эттириб турарди. Бу ердаги улкан кемаларнинг ўз манзилига етолмасдан қумга ботиб қолганидан юраклар эзилиб кетгандек туюлади. Бу кемаларнинг қачонлардир жўшқин Орол денгизининг оч тўлқинларини қоқ иккига айириб сузганига кўзинг етса-да, юрагингни армонлар чангаллаётгандек бўлаверади. Қачонлардир мана шу ерларда денгиз бўлган дейишса, бизлар-ку ишонамиз, аммо келажак авлодни ишонтириш қийинлигини англаб, бўғзингизга нимадир қаттиқ тиқилгандек бўлади. Ўкраб йиғлагинг келади. Соҳилга тўш урган тўлқинлар изи қолган тошлар барига гувоҳ. Аттанг, бу тошларнинг тили йўқ. Агар тили бўлганидами, оҳ чекиб юборармиди?!

Кун ўртага келди. Туш бўлди. Бизларнинг бахтимизга осмонни бироз булут қоплаб, жазирама офтоб юзини тўсгандек бўлди. Бир-икки томчи ёмғир ҳам савалаб қўйди.

Тушдан сўнг яна саёҳатни давом эттирдик. Бурунги консерва заводига ҳамда Орол портига бордик. Ҳалигина музейда кўрган порт ҳақидаги фильм кўз олдимдан кетмас эди. Бир замонлар роса меҳнат жабҳаси қайнаган бу портдан ҳозирги кунда оз бўлса-да асар қолганига қувондим. Оз бўлса-да сувга тўла эканини кўриб, бироз кўнглим хотиржам бўлди. Худди шу ерда «Дўстлик» боғи ташкил қилинибди. Асло кам-кўсти йўқ. Улкан меҳнатлар эвазига меҳр бериб боғни тарбиялаётган боғбонларга раҳматлар айтдик.

Мўйноқликларнинг буткул турмуш тарзини очиб берувчи «Мўйноқ» музейи ҳам бизда ўзгача таассурот қолдирди. Кўргазма заллари ўтмиш ва яқин даврлардаги меҳнаткаш одамлар сиймоси, гуркираб ишлаган консерва заводи маҳсулотлари, ҳар хил буюмлар, денгиз фаунасини кўз олдимизга ёйиб ташлагандек бўлди.

...Мўйноқ кўчаларидан ортга қайтаётганимизда кейин­ги йилларда бу ерга қаратилган эътибор ва яратилган шароитлар ойдин кўриниб турарди. Кенг ва равон кўчалар, баланд ва кўркам иморатлар, савдо марказлари шаҳарнинг чиройига чирой қўшмоқда.

Такси ҳайдовчисидан сўрадим:

– Болаларингиз ҳам Мўйноқда яшаб қолишадими?

– Албатта! Мўйноқда туғилди, Мўйноқда қолади, – деди Мурод ака.

Демак, шундай фидойи мўйноқликлар бор экан, Мўйноқ яна гуллаб-яшнайверади, дея келажакка теран ишонч билан аэропортга кириб бордик. Бизларни аэропорт ходимаси бурунги танишларидек илиқ қарши олди.

Мўйноқда бари бошқача!

Одамлари-да, табиати-да, келажаги-да ўзгача! Бу ерда табиатнинг овози бор. Мўйноқликлар қандай бўлса, шундай кўринадиган, кўкси баланд, алдов-қалдов нималигини билмайдиган, жўмард ва ўз ишининг усталари бўлган фидойи инсонлардир.

Мўйноқ фақат бизларни эмас, ҳаммани кутади. Мўйноқни минг эшитгандан кўра бир марта бориб кўринг.

 

Оралхан САПАРОВА,

ЎЭП Нукус шаҳар кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔45

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔50

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔44

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 45    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 50    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 44    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 72    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 56    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар