Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Яшиллар партиясидан сайланган депутатлар сони тўрт каррага ошди

Англияда бўлиб ўтаётган партия сайловларида Яшиллар партияси Вестминстердаги депутатлар сонини нақд тўрт бараварга ошириб, партия тарихидаги энг кўп ўринга эга бўлди. Албатта, партия ўринларининг кенгайи­ши муттасил олиб борилаётган экологик тарғибот-ташвиқот ишларининг самарасидир.

Партия ҳамраиси Адриан Рамсей яшиллар партиясининг тўрт баравар кўп ўринни қўлга киритганини «Ақл бовар қилмайдиган иш», дея таърифлади. Партия етакчиси BBC News билан қилган суҳбатида «одамларнинг партияни бу даражада қўллаб-қувватлаши мени чинакамига ҳайратда қолдирди», дея эътироф этган. Унинг сўзларига кўра, сайловчилар бошқа партиялардан кўра, яшиллар партиясини «ижобий муқобил», дея топиб, партияни ёқлаб чиқишмоқда.

«Brighton Pavilion»ининг янги сайланган депутати Сиан Берри ушбу ғалабага «Биз бу сайловда олдимизга катта мақсад қўйган эдик ва биз барчасига эришдик. Экология инсонлар учун нақадар аҳамиятли экани яна ўз исботини топди. Бу нақадар ажойиб ҳиссиёт», дея изоҳ берди.

Маълумот учун, яшиллар партияси 2019 йилда бўлиб ўтган сайловда 3 фоиздан камроқ овозни қўлга киритган эди. Бу сафар партия олдига 7 фоизни мақсад қилиб қўйган. Партия аъзоларининг сўзларига кўра, авваллари одамлар экологик партия учун овоз беришга иккиланишар эди. Сабаби яшилилар партиясининг ғалаба қозонишига кўзлари етмаган.

Энди эса табиатнинг ўзи экология жонкуярлари бирлашишини тақозо этмоқда.

 

Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар