Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Ёрқин рангдаги пластмассалар ифлосланишни кучайтиради

Лестер ва Жанубий Африка университети олимларининг фикрича, пластик маҳсулотда ишлатиладиган бўёқлар унинг парчаланиш тезлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Ёрқин рангдаги пластмассалар  ифлосланишни  кучайтиради

Масалан, қизил, кўк ва яшил каби ёрқин рангли пластмассалар кулранг, қора ва оқ рангдаги пластмассаларга қараганда тезроқ парчаланади ва зарарли микропластмасса ҳосил қилади. Яъни ёрқин рангдаги пластмассалар табиат ифлосланишини кучайтиради.

Олимлар ҳаво, тупроқ ва ҳаттоки инсон танасида ҳам мик­ропластмассалар борлигини аниқлади.

Бундан келиб чиқадики, пластик ишлаб чиқарувчилар қадоқларни лойиҳалашда унинг қайта ишланишини ҳам, унинг атроф-муҳитга таъсирини ҳам ҳисобга олишлари жуда муҳим аҳамиятга эга.

Қолаверса, пластик маҳсулотлар танлашда унинг рангига қуёш нурининг таъсирини ҳисобга олиш, буюмнинг узоқроқ хизмат қилишига ёрдам беради. Мисол учун, ташқи мебеллар танлашда иложи борича очиқ рангдагиларини танлаган маъқул.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар