Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилКиши қанча кўп овқатлансам, шунча тўқ юраман, деб ўйлайди. Бироқ керагидан ортиқ овқатланиш фойда эмас, саломатлик учун зарарлигини кўпчилик билмайди. Таомларни аралаш, пала-партиш тановул қилиш эса кўплаб хасталикларни келтириб чиқаради.
Шу боис ҳам тиббиёт ходимлари, диетологлар кам-камдан бўлса-да, ошқозонни тўқ тутадиган маҳсулотлар ейиш саломатликка ҳар жиҳатдан фойда эканини таъкидлайди. Уларнинг фикрича, тўғри овқатланишни, нима ейишни билиш ҳам соғлом ҳаёт, узоқ умр, гўзал турмуш гаровидир.
Ёғсизи яхши
Одатда, тўйимли овқат деганда кўпроқ гўштли таомларни тушунамиз. Бунинг тиббий сабаблари бор, албатта. Биламизки, инсон организми оқсил захирасини ярата олмайди. Ҳолбуки, танадаги барча оқсиллар дарҳол ҳужайра ва тўқималарни озиқлантиришга сарфланади. Оқсил энг кўп маҳсулотлар қаторида эса гўшт, балиқ гўшти етакчилик қилади. Тез тўқлик ҳиссини берувчи маҳсулот бўлгани боис, улардан кўп миқдорда истеъмол қила олмаймиз. Шу боис ҳам ёғсиз балиқ ва гўштни танлаш ҳамда уларни қайнатиб ёки димлаб пишириб ейиш саломатлик учун фойдали. Бу кишини узоқ вақт тўқ тутади.
Тухум чақинг
Кўпчилигимиз эрталабки нонуштада қовурилган ёки қайнатилган тухум еймиз. Бу тўғри, албатта. Чунки оқсилга бой ушбу маҳсулот узоқ вақт давомида қорнимизни тўқ тутади. Ундан ташқари, тухумда кўп миқдорда аминокислоталар ва протеинлар бўлиб, улар ўз навбатида иштаҳани камайтиради. Янада тўқроқ тутиши учун тухумни кўкатлар ва сабзавотлар билан бирга истеъмол қилиш мумкин.
Сули ёрмаси ва буғдой кепаги
Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқалар ҳам қоринни тез тўйдиради, буғдой кепаги эса ундан ҳам аъло. Унда бириктирувчи тўқима (клетчатка), оқсил ва фойдали углеводлар кўп бўлиб, киши узоқ вақт давомида қорни очганини сезмайди. Шу билан бирга, сули ёрмаси ва буғдой кепаги ҳазм қилишни яхшилаб, танада холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Шу боис бу маҳсулотлар нафақат тўйимли, балки жуда фойдали ҳисобланади.
Творог
Нонушта маҳали дастурхонимизда сут маҳсулотлари бўлиши ҳам жуда фойдали. Хусусан, кунда-кунора творог истеъмол қилиб туриш керак. Сабаби, тушликка қадар очиқмай юриш учун организмни етарли миқдорда қувват билан таъминлайдиган ушбу маҳсулот оқсилга жуда бой.
Картошка
Кўпинча картошкани калорияга бойлиги ва таркибида крахмал мавжудлиги сабабли парҳезли рациондан чиқариб ташлашади. Аслида диетологларнинг таъкидлашича, картошка — фойдали ва тўйимли маҳсулот бўлиб, узоқ муддат тўқлик ҳиссини ушлаб туради. Унинг таркибида кўплаб дармондорилар ва фойдали микроэлементлар, хусусан, бириктирувчи тўқима(клетчатка)лар бор. Бу эса организмдаги сув балансини ушлаб туради ва юрак-қон томир тизими фаолиятига ҳам яхши таъсир кўрсатади. Агар пиширилган картошка совуқ ҳолда истеъмол қилинса, очликни енгишда сули ёрмасидан ҳам яхши натижа беради.
Сабзавотлар
Бодринг, қовоқча, карам ва кўкатлар кам калорияга бойлиги билан ажралиб туради. Уларни истеъмол қилган киши организмида ёғ қатламлари ҳосил бўлмайди. Бундан ташқари, яшил сабзавотлардаги озиқа толалари организмни бириктирувчи тўқима (клетчатка), антиоксидантлар ва дармондорилар билан тўйинтиради.
Қора шоколад
Диетологлар аччиқ шоколадни истеъмол қилишни парҳездагиларга ҳам тавсия этади. У юрак ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, қора шоколад ошқозонни тўқ тутади. Унда катта миқдорда какао донлари бўлиб, ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради ва моддалар алмашинувига яхши таъсир кўрсатади.
Ёнғоқ ва писта
Ёнғоқ ва писта таркибида углеводлар йўқ. Уларнинг таркибида фойдали ёғлар, ўсимлик оқсиллари ва бириктирувчи тўқима (клетчатка)лар бўлиб, тез ва узоқ вақтга тўқлик ҳиссини беради. Лекин уларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ҳам ярамайди, чунки ёнғоқ ва писта калорияга жуда бой. Киши кунига 50 грамм ёнғоқ ва писта ейиши кифоя қилади.
Дуккаклилар
Дуккаклиларда бириктирувчи тўқималар, оқсил, мураккаб углеводлар, протеинлар ва фойдали ёғлар уйғунлашиб кетган. Улар секин ҳазм бўлиб, қонга қанд сингишини сустлаштиради. Натижада қорин тез очиб қолмайди. Шунингдек, дуккаклиларда фосфор, калий, мис, кальций, магний, йод, рух ва шу каби кўплаб фойдали микроэлементлар мавжуд.
Меҳр МАЛИК
тайёрлади.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил