Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилСўнгги вақтларда экалогик тоза муҳитни сақлаш глобал муаммога айланиб бормоқда.
Айниқса кундан-кунга зиёдаси ила кўпайиб, инсонлар соғлиғи ва табиатга зарар етказаётган тамаки чиқиндилари экология жонкуярларининг асосий мавзуси, десак муболаға бўлмайди. Атроф-муҳитга кўп миқдорда чиқарилаётган ва табиатга зарар етказаётган чиқинди турларидан бўлган сигарет қолдиқларини фойдали маҳсулотга айлантириш мумкин. Бу чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича янги таклиф бўлиб, самарадорлиги ва экологик тоза муҳитни сақлашдаги аҳамияти билан ажралиб туради.
Чиқинди ва статистика
Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, катталарнинг қарийб 25 фоизи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилар экан. Чекиб бўлинган тамаки чиқиндиларининг 70 фоизи эса кўчаларга, сув ҳавзалари ва бошқа ерларга ташлаб кетилади. Мазкур маълумотларга асосан ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, аҳамиятсиз кўринган сигарет чиқиндиси 1 йилда 760 000 тоннани ташкил этади. Чекувчилар сони дунё миқёсида 1,1 млрд.ни ташкил қилади, бошқа усулларда тамаки истеъмол қилувчилар эса 200 млн. Бу рақамлар тамаки истеъмоли глобал эпидемиялигича қолаётганининг яққол исботидир. Дарҳақиқат, дунё бўйича чекувчилар сони инсон эътиборидан четда қоладиган даражада кичик рақамлар эмас. Инсонлар тобора тамаки маҳсулотларига ружу қўйиб бормоқда.
Биласизми, дунёда ҳар йили 8 млн. одам чекиш оқибатида вафот этади. Кашандалар нафақат ўзларига, етмаганига атроф-муҳитга ҳам зарар етказади. Тамаки етиштирилиши эса озиқ-овқат муаммоси янада катталашишига олиб келади. Сабаби тамаки ўсган ернинг унумдорлиги пасайиб, чўлланишга мойиллиги ошади.
Агар билсангиз, сигарет фильтрларининг 98 фоизи пластик толалардан тайёрланади. Бу фильтрлар 12 000 дона пластмассага ўхшаш целлюлоза асетат толалари тўпламидан иборат. Толалар кўзга кўринмас пластик кукунга айланиши учун йиллар керак бўлиши мумкин. Ҳаттоки, 200 та ишлатилган фильтрлар ичидаги никотин катта ёшли одамни ўлдириш учун етарлидир. Ёш болалар баъзан ерга ташлаб юборилган сигарет қолдиқларини ютиб, касал бўлиб қолишади. Тамаки қолдиғидан қолган кимёвий моддалар эса сув ва канализация тизимларига оқиб чиқиши билан экология учун қўшимча хавф туғдириши нақадар ёқимсиз ҳолат.
Қайта ишлаш қиймати
Бугунга келиб, чиқиндиларни қайта ишлашнинг турли шакллари ишлаб чиқилган. Мен сизларга тавсифлаб бермоқчи бўлган усул эса мана шулардан бири – яъни, сигарет қолдиқларини қайта ишлаш жараёнидир.
Қайта ишланган сигарет қолдиғи қотиб ёки қаттиқлашгандан сўнг, материал сув билан алоқа қилганда кимёвий моддаларни ювмасдан фойдали нарсаларга айланиши мумкин.
Қайта ишлаш жараёни:
100 та майдаланган, аммо тозаланмаган сигарет қолдиғи тахминан 125-150 мл. эритувчида тўйингунча аралаштирилади. Терцихен, ҳал қилувчи сифатида ацетон ишлатилади. Олинган аралашма тахминан 10-25 мл. лак ишлаб чиқарувчи ёки минерал спирт билан аралаштирилади. Натижада ярим қаттиқ аралашма ҳосил бўлади. Ярим қаттиқ аралашма шакл ёки қолипга қўшилади. Буғланмаган эритувчи аралашмаси сиқилгандан сўнг ёки буюмни сентрифугага бўлгандан кейин чиқарилади. Талаб қилинмаган эритувчи майдаланган сигарет қолдиқларининг бошқа партияларини кейинги даволаш учун қайта ишлатилиши мумкин. Қуритиш жараёнида тезликни ошириш учун иссиқлик қўшилиши мумкин.
Ҳиндистонлик тадбиркор ака-ука Гупталар сигарет чиқиндисини қайта ишлаш орқали сифатли хом-ашё олишга муваффақ бўлишди. Юқорида айтиб ўтганимдек сигарет фильтрлари пластик тола целлюлоза асетат толаларидан ташкил топган. Уларни қайта ишлаб синтетик пахтага ўхшаш тола синтефон олиш мумкин.
Жараён эса 4 босқичда олиб борилади:
• Фильтрлар йиғилади.
• Уларни тозалаб, қайта ишланади.
• Қайта ишланган пахтага ўхшаш мато толаси тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилади.
Ишчилар қоғоз ва толани сигарет фильтри учларидан ажратади. Сигарет фильтрларидан ажратилган тола саноат майдалагичдан ўтказилади. Сигарет фильтрларидан ажратиб майдаланган толаларга биологик парчаланадиган кимёвий таркиб билан ишлов берилади.
Қайта ишлашнинг фойдалари
Тамаки чиқиндиларини қайта ишлаш орқали чиқинди келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарлар фойдага алмаштирилади. Масалан:
- мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни сақлаш;
- арзон хомашёдан фойдаланиб, ҳамёнбоп янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
- сигарет қолдиғини ишлаб чиқаришда янги иш ўринларини яратиш;
- юқори рентабеллик, тез қопланиш;
- қайта ишлаш саноати ташкил этилган ҳудуднинг қониқарли экологик ҳолатини сақлаш;
- сифатли ва арзон маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш;
- экологик тоза муҳит барқарорлигини сақлаш;
- жаҳон бозорларига экспорт кўламини кенгайтириш каби фойдаларни ўз ичига олади. Қайта ишлаш орқали ҳам иқтисодий жиҳатдан ўсишга, ҳам атроф-муҳитни экологик тоза ҳолатини сақлашга эришамиз.
Мисол учун, юмшоқ ўйинчоқ маҳсулотлари юртимизга асосан жаҳон бозорлари орқали кириб келади. Биз сигарет қолдиқларининг 80 фоизини қайта ишлаш орқали юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқаришда керак бўладиган асосий маҳсулотни олишимиз мумкин. Бундан мақсад, янги тадбиркорларни жалб қилиш, ички иқтисодий ишлаб чиқариш бозори ўсишига ҳисса қўшишдир. Бу орқали юртимизда импорт маҳсулотларини камайтириб, экспорт маҳсулотларини кўпайтириш мумкин.
Зуҳра ЯХШИЕВА,
ЎЭП аъзоси
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил