Бугунги кунда суньий гуллардан кўплаб хонадонлар, дўкон, меҳмонхоналарда безак сифатида фойдаланилади. Бироқ интерьер бўйича мутахассислар уйда сунъий гуллар сақламасликни тавсия қилишмоқда. Боиси...
Саломатликка зарар етказади
Пластик гулларнинг аксарият қисми арзон материаллардан тайёрланади. Одатда уларнинг асосини поливинилхлорид ёки арзон пластмасса ташкил этади. Бу эса сунъий гуллар ўзида саломатлик учун зарарли моддаларни сақлашидан дарак беради.
Хавфли токсинлар ҳавога кўтарилиб, аллергиянинг оғир шаклини келтириб чиқариши мумкин. Гуллар матодан тайёрланган бўлса, ўзига чанг йиғиб олади. Гулларни чангдан тозалаш эса ҳаддан ташқари қийин бўлади.
Латекс, органза каби синтетик матолар маълум шаклга кириши учун уларга кимёвий аралашмалар билан ишлов берилади. Ранг учун эса анилин бўёқларидан фойдаланилади. Бу турдаги бўёқлар ҳам саломатлик учун ҳаддан ташқари хавфли: улар бош айланишини келтириб чиқариши, бош оғриғи, ҳолсизликка сабаб бўлиши мумкин. Гул чанглари пенопластдан ясалади, ушбу материал парчаланганда ўзидан кансероген модда – стиролни ажратиб чиқаради. Безак сифатида ишлатиладиган майда деталлар эса болалар учун хавфли бўлиб, кўп ҳолларда кичкинтойлар уларни бурун тешигига киритиб кўришади ёки ютиб юборишади.
Табиат учун хавфли
Арзон пластикдан тайёрланган гулларнинг табиатга келтирадиган зарари саломатликка етказадиган зиёнидан кам эмас. Уларни экологик жиҳатдан хавфсиз деб бўлмайди. Кундалик турмушда пластик супургилар, саватлар, идишлар, пакетларнинг фаол қўлланила бошлангани экофаолларни ташвишга солгани рост. Яроқсиз ҳолатга келган пластик буюмлар чиқиндига улоқтирилганидан кейин экология учун ҳақиқий муаммога айланади.
Пластикнинг парчаланиши учун 100-500 йил керак бўлади. Бу эса пластик буюм юз йиллар давомида ўзидан саломатлик учун хавфли бўлган оғир металлар ва диоксинларни ажратиб чиқаришини англатади. Уйингизга ўзига хос кўриниш беришни, шу билан бирга атроф-муҳит ҳақида қайғуришни истасангиз, диққатингизни табиий гулларга қаратинг.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил