Саломатлик      Бош саҳифа

НАФИС ВА ЧИРОЙЛИ БЎЛИШИ УЧУН

Тўғри парвариш қилинган тирноқлар аёллар учун нафақат яхши ташқи кўриниш, балки шахсий гигиена талабларидан биридир.

НАФИС ВА ЧИРОЙЛИ БЎЛИШИ УЧУН

Қўллар ва тирноқлар озода кўринишга эга бўлиши учун ҳафтада бир марта маникюр қилиб туриш керак. Буни ҳар қандай гўзаллик салонида ўз ишининг усталари бажаради, бироқ ҳаммада ҳам бунинг учун имконият ёки вақт топилмаслиги мумкин. Маникюрни уй шароитида мустақил равишда қилиш унчалик қийин эмас, бунинг учун баъзи тавсияларга амал қилсангиз кифоя.

Маникюр учун қуйидаги воситалар керак бўлади:

 ацетон (лак ўчириш воситаси);

 денгиз тузи ёки оддий ош тузи;

 лимонли эфир мойи;

 ўсимлик ёғи;

 қайчи;

 тирноқ атрофини ўраб турган ортиқча тери, яъни кутикулани олиш учун махсус асбоб;

 тирноқ эгов (пилка);

 қўл учун крем;

 рангли тирноқ бўёғи (лак);

 шаффоф тирноқ бўёғи.

Аввало, агар тирноқда бўёқ бўлса, уни ацетон — лак ўчириш учун махсус восита билан артиб ташланг.

Сўнг тирноқлар учун махсус ваннача тайёрланг. Бунинг учун тоғорачага илиқ сув солиб, унга 2-3 ошқошиқ ўсимлик ёғи, 2 ошқошиқ денгиз тузи ёки оддий ош тузи ва бир неча томчи лимонли эфир мойи қўшинг. Тирноқларни ушбу аралашмага 10 дақиқача солиб туринг.

Бундай ваннанинг тирноқлар учун фойдаси талайгина. Ўсимлик ёғи тирноқ атрофидаги терини юмшатиб, тирноқларни турли витаминлар билан таъминласа, туз уларни мустаҳкам қилади. Лимонли эфир мойи эса сарғайган тирноқ пластинкасини оқартиради. Кейин эса махсус куракча ёки учли таёқча ёрдамида тирноқнинг терига ёпишган қисмидаги кутикулаларни тери томонга итариб чиқинг.

Тирноқ атрофидаги дағаллашиб, ажралиб чиқиб қолган тери бўлакчаларини қайчи ёрдамида эҳтиёткорлик билан қирқиб ташланг.

Тирноқларга шакл беришда эговчадан фойдаланинг. Агар тирноқни анча калталатмоқчи бўлсангиз, аввал қайчи ёрдамида кесиб чиқинг, сўнг махсус эгов билан ишлов беринг. Тирноқни эговлашда, эговни бир томонга қараб йўналтиринг, шунда тирноқлар қат-қат бўлиб кўчмайди.

Энди тирноққа бўёқ сурса ҳам бўлади. Ўзингиз маъқул кўрган рангдаги лакни олиб, уни тирноққа аввал бир қават қилиб, у қотгач, яна бир қават қилиб суриб чиқинг.

Бўёқ тўлиқ қотгач, устидан шаффоф лак суриш тавсия этилади, бу лак тез ўчиб ёки кўчиб кетмаслигини таъминлайди.

Маникюрнинг якунловчи босқичи қўлларингиз учун оддий қўл кремидан ниқоб қилишдан иборат. Бунинг учун қўлларингизга кремни қалин суриб, 5-10 дақиқа ушлаб туринг, сўнг сочиқча билан артиб ташлашингиз мумкин.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар