Саломатлик      Бош саҳифа

Жазирамада иссиқ чой ичиш қанчалик тўғри?

Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам чой ичишни канда қилмайди.  Хўш, бу қанчалик тўғри? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги керакли тавсияларни бериб ўтди.

Жазирамада  иссиқ чой ичиш қанчалик тўғри?

Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор

– Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мувозанатлашга ёрдам беради, – дейди Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова. – Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади.

Иссиқ чойнинг кўплаб фойдалари бор, жумладан:

– чой антиоксидантлар билан бойитилган, бу эса ҳужайраларни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.

– иссиқ чой ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва бу жараённи енгиллаштиради.

– кўплаб чой турлари тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, стресс ва асабийликни камайтиради. Масалан, мойчечакли чой уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

– занжабил чойи иммун тизимини мустаҳкамлайди, совқотиш ва инфекцияларга қарши курашади.

– чой юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради.

– баъзи чойлар метаболизмни тезлаштиради, бу эса озишга кўмак­лашади.

– иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди ва танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади.

Зарарли томонлари ҳам бор

Ёз чилласида иссиқ чой ичишнинг баъзи зарарли томонлари ҳам бор:

– Агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдори ва турига қаратиши зарур. Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеин уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин.

– Иссиқ ичимликлар баъзи одамлар учун ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор. Ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлади.

– Чой – пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис ҳаддан ташқари иссиқ чой ичиш танани сувсизлантириши мумкин.

Шундай экан, ёз ойларида иссиқ чой ичишдан аввал организмнинг ўзига хос хусусиятлари, касалликларга мойиллиги, табиий эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔105

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔252

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар