Саломатлик      Бош саҳифа

ЎЗИ ҲАМ, УРУҒИ ҲАМ ШИФО

Бундан беш минг йил муқаддам хонакилаштирилган ошқовоқ турли витаминлар ва калий, кальций, темир, магний, мис, рух, кобальт, кремний, фтор каби элементларга бой.

ЎЗИ ҲАМ, УРУҒИ ҲАМ ШИФО

Ошқовоқ мағзидаги аскорбин кислота, яъни С витамини куз ва қиш мавсумида шамоллашга қарши самарали восита бўлса, В гуруҳи витаминлари ҳолсизлик, уйқусизлик, жиззакилик ва ҳуснбузарларнинг кушандасидир. Ушбу гуруҳ витаминлари соч ва тирноқлар учун ҳам фойдали. Ошқовоқдаги А ва Е витаминлари эса кишига тетиклик ва ёшлик шижоатини тақдим этади. К витамини манбаларидан бири бўлган ошқовоқ қоннинг қуюлиш (ивиш) хусусиятини яхшилайди ва бавосил сингари хасталиклардан ҳимоялайди.

Кам учрайдиган Т витамини эса оғир овқатларни ҳазм қилишга кўмаклашиб, семиришга қарши самарали восита саналади. Шу сабаб парҳез қилишни истаганлар учун ошқовоқ ажойиб неъматдир.

Таркибидаги темир моддаси камқонликка фойда бўлиш билан бирга, юзнинг тиниқлиги, хушкайфият сабабчисидир.

Унинг шарбати эркаклар учун фойдали эканини унутмаслик лозим. Шунингдек, калий минерал моддаси юрак-қон томир ва асаб тизими фаолиятини яхшилаб, юрак уришини меъёрга келтиради, томирларни мустаҳкамлайди ва шишлардан халос этади. Асал қўшилган ошқовоқ шарбати уйқусизликка фойда бўлиб, асабни тинчлантириш хусусиятига эга.

Қовоқ уруғи ҳам ўта фойдали. У кўп миқдордаги тўйинмаган ёғ кислоталари эга. Айни шу кислоталар қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтириб, юрак ва томирларни ҳимоялайди. Қовоқ уруғи D витамини манбаи бўлгани боис, суяклар мустаҳкамлиги ва кальцийнинг ўзлаштирилишига ёрдамлашади. Ундаги рух моддаси эса иммунитет тизимини яхшилайди, тери, соч ва тирноқлар учун катта фойда келтиради. Шу билан бирга, магний моддаси юрак ва асаб тизими барқарорлигини таъминлаб, мушакларнинг ўсиши ва артериал қон босимини нормаллаштиришга кўмаклашади.

Қовоқ уруғи иштаҳа очиш, яраларнинг тез битишига ҳам ёрдам беради. Психологлар чекишни истаганларга қовоқ уруғидан чақиб туришни тавсия қилишади. Ошқовоқ уруғи болалардаги гижжага қарши самарали восита саналади.

Кўпчилик қовоқ уруғининг қовурилганини хуш кўради. Аммо қовуриш жараёнида ундаги фойдали моддалар камаяди.

Қовоқ пўстлоғи эса унинг мағзи ва уруғидан кўра кўпроқ рух моддасини ўзида мужассамлаштирган. Унда мавжуд бўлган ўсимлик оқсиллари замбуруғлар кўпайишига қаршилик қилгани боис, кандидоз сингари касалликларда қўлланилиши мумкин.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар