Экоолам      Бош саҳифа

Кимни алдаяпмиз ўзи?

Экилмаган кўчатни экилган деб ёзаётганларга тоза ҳаво керак эмасми?

Кимни алдаяпмиз ўзи?

Бир неча йиллар давомида баҳорги умумхалқ ҳашари доирасида кўчат экиш ишларига катта эътибор қаратиб келинди. Бу фаолият сўнгги уч йилда тизимли равишда қайта ишлаб чиқилиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси тарзида йилига икки марта ўтказиладиган бўлди. Мазкур тадбирларда экилган дарахтлар миқдори рақамларда ифодаланса, жуда ҳайратланарли ҳол юзага келади. Аммо ҳаммани бирдай ўйлантирадиган масала – агар чиндан шунча дарахт экилаётган бўлса, унинг самараси нега яққол кўзга ташланмаяпти?

Давлат мақсад қилган ва ишонган тизим нега тўлиқ ишламаяпти, деган савол туғилади. Куни кеча АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Бош прокуратура тақдим этган маълумотга кўра, жорий йилнинг баҳор мавсумида 125 миллион туп дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш кўзда тутилган. Амалда эса, 139 миллион туп дарахт экилиши таъминлангани тўғрисида маълумот электрон платформага киритилган. Бош прокуратура томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий ижроси ўрганилганида 541 ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган. Олдинги мавсумда ҳам худди шундай ҳолат аниқланганида вазиятни мутасаддилар экилган кўчатлар турли ташкилотлар томонидан такрор ҳисобга олингани билан изоҳлашган эди.

Эҳтимол, бундай сабаб 139 миллион кўчат доирасида асосли бўлиши мумкин. Лекин 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчат суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганини нима билан изоҳласа бўлади?

Суғориш тизими йўқлигини била туриб, у ерда кўчат экиш била туриб давлат маблағларини талон-тарож этиш бўлиб қолмасмикан? 35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатларнинг ўз вақтида экилмагани ҳам шунчаки эътиборсизлик, деб баҳоланмаса керак. Оқибатда 19 мингдан ортиқ кўчат нобуд қилинган.

Бош прокуратура ахборотида юқорида қайд этилган ҳолатлар оқибатида давлат маблағлари ҳисобидан қанча моддий зарар кўрилгани ҳақида маълумот учрамайди.

 

 

 

 

Бундай вазиятнинг юзага келиш сабаблари ҳамда масъулларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам киритилмаган. Ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга қандай қонуний чора кўрилгани ҳақида ҳам маълум қилинмаган. Афтидан, ҳаммаси масъулларнинг виждонига ҳавола қилинган кўринади.

Ўзбекистон Экологик партияси ушбу масалага шундай муносабат билдирди: «Давлатимиз раҳбари «Яшил макон» – виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз», дея таъкидлаган эди. Юқоридаги ҳолатларга йўл қўйганларнинг виждони бормикан?!

Ҳурматли мутасаддилар, яна қачонгача ўзимизни алдаймиз? Экологиямиз оғир аҳволга келди. Уни қутқариб қолиш бугун сизнинг масъулиятингиз ва виждон амрингизга боғлиқ».

Шунингдек, ЎЭП бир гуруҳ фаоллари жойларда ўтказилган жамоатчилик назорати пайтида кўчатларни суғориш ва парвариши билан боғлиқ қатор камчилик­лар аниқланганини билдирди. «Поп туманидаги магистрал йўл бўйида 10 дан ортиқ ташкилотларга бириктирилган ҳудудларда экилган дарахтларнинг 50-60 фоизи қуриган. Қува, Тошлоқ туманларида ҳам суғориш тизимларидаги муаммолар сабаб кўплаб кўчатлар қуриб қолган.

Масъуллардан ҳар бир кўчатнинг тақдирига жиддий эътибор қаратишларини сўраган бўлардик», дейилади ЎЭП хабарида.

Экопартия жамоатчилик фаоллари жойларда юриб, реал ҳолатни ўрганганда айрим ҳудудларда кўчатларнинг ярмидан кўпи қуриб қолгани аниқланган. Агар республика бўйича худди шундай кузатувлар ўтказилса, вазият анча аянчли экани ҳақида маълумот топиш мумкин.

Буларнинг барчаси экологик вазият барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётган бир пайтда давлат ва халқ ишончи суиистеъмол қилинаётганидан дарак беради. Ислоҳотларни фақат қоғоздагина олиб боришга одатланган айрим мутасаддилар халқни глобал экологик хатарлардан муҳофаза қилиш учун амалга оширилаётган умуммиллий лойиҳага шунчаки ўзибўларчилик билан қараб келаётган бўлиши мумкин. Аммо... Наҳотки, улар дарахтлар таъминлаб берадиган кислород – тоза ҳаво фақатгина оддий халққа керак, бизнинг эса унга эҳтиёжимиз йўқ, деб ҳисоблашса?..

...Масалага жиддий ва виж­донан ёндашилмаса, қоғозда «экилган», қаровсиз қолдирилган кўчатлар уволи ҳаммамиз учун хатарли бўлиши шубҳасиз.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар