Экоолам      Бош саҳифа

Чўл бағридаги табиат туҳфаси

Қорақалпоғистон Республикаси бир-биридан хушманзара жойлари, ноёб табиати билан кўпчиликни ўзига мафтун қилиб келади. Бу ерда қадимий кўллар мавж уриб туради.

Чўл бағридаги  табиат туҳфаси

Элликқалъа тумани поёнсиз Қизиққум ичида ястаниб ётган ям-яшил водийга ўхшайди. Сап-сариқ қумлоқни қоқ иккига бўлиб ўтган асфальт йўлда бораркансиз, қаршингизда тўлқинлари тўш уриб турган ҳайҳотдай кўл борлиги хаёлингизга ҳам келмайди. Олислардан машина ойналари орқали намхуш, тоза ва салқин ҳаво уфуради. Беш чақирим беридан эса кўзгудек ярқираб турган кўл суви кўзингизни қамаштиргандек бўлади.

Элликқалъада жойлашган Ақчакўл табиатнинг бизга инъом қилган ажойиб мўъжизаларидан бири. 6000 гектар ер майдонига эга кўлнинг тарихи, кечмиши жуда қадим замонларга бориб тақалади. Айтишларича, мазкур кўл олдинлари Амударё ирмоқларидан бири бўлиб, Оролга қараб оққан экан. Баъзи тадқиқотчилар эса Ақчахонқалъа шаҳри қурилиши учун лой олинган хандақ ўрнида кўл пайдо бўлган дейишади. Бироқ битта қалъа қуриш учун 6000 гектар ер майдонидан тупроқ-лой олингани мантиққа сиғмаслигини ўйлаб, бу маълумотни синчиклаб ўрганиш зарурлигини ҳис қиламиз.

Ақчакўлнинг қирғоқларида осмонга бўй чўзган қамишлар шовуллаб турибди. У ерлардан потир-потирлаб ёввойи қушлар: қашқалдоқ, балиқчи қуш, қирғовуллар учиб қолади. Денгиздек ҳайқириб турган кўл суви тўлқинлари қамишларни тинимсиз чайқаб туради. Қамишлар шовуллашида табиатнинг сирли бир ёқимли қўшиғи бордек гўё. Бу ердан сира кетгинг келмайди. Ойқулоқларини катта очиб, бир учиб-қўниб ўйнаб юрган балиқларни кўриб, худди жонли цирк томошасини кўргандек бўламиз. Шунда Қорақалпоғистон юртимиздаги сайёҳлик салоҳияти анча юқори бўлган ҳудудлардан ҳисобланиши бежиз эмаслигига яна бир карра амин бўламиз.

Ҳақиқатан ҳам бу ерда сайёҳлар қизиқишига сабаб бўладиган манзаралар бисёр. Ақчакўл ҳам мана шундай ноёб жойлар сирасига киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ­Қора­қал­поғистонга қилган ташрифи давомида Элликқалъа туманидаги 6000 гектарлик Ақчакўл атрофида дам олиш масканлари, чўмилиш ҳудудлари ташкил этишни таклиф этган эди. 2022 йилнинг ўзидаёқ 10 миллиард сўм маблағ ажратилган. Натижада тадбиркорлар томонидан меҳмонхоналар, пляж, йўлаклар, амфитеатр, спорт майдонлари ва бошқа дам олиш жойлари қурилиб, тўлиқ электрлаштирилди.

Сайёҳлик маскани ташкил этилгандан сўнг нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳолининг ҳам бу ерга қизиқиши ортиб бормоқда. Ақчакўлда нафақат дам олиш, балки спорт билан шуғулланиш имкониятлари ҳам мавжуд. Ёшлар пляж футболи, волейбол ва бошқа ўйинларни ўйнаш учун келмоқда, велойўлакчаларда эса велоспорт билан шуғулланиш имкони бор. Дам олиш масканида 40 кишилик ўтовлар ва 80 ўринли хостеллар қуриб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, айни вақтда беш юлдузли меҳмонхона билан биргаликда 10 та вилла қурилиши ҳам давом этяпти.

Дарҳақиқат, юртимизда Ақчакўл каби масканлар жуда кўп. Уларнинг кўпчилиги тадбиркорларга ижарага ёки мулк қилиб берилган. Эътибор қаратилса, кўпгина сув ҳавзаларида фақатгина балиқчиликка асосланган фермер хўжаликлари ёки масъулияти чекланган жамиятлар ташкил қилинган. Бундай жойларнинг салоҳияти юқори эканини эътиборга олиб, тадбиркорлар ўз фаолиятини кўп тармоқли равишда олиб боргани маъқул. Табиат мас­канларига саёҳларни жалб қилиш учун биринчи навбатда Ақчакўлда олиб борилаётган катта бунёдкорликлар каби амалий ишлардан андоза олиш зарур албатта. Ана шунда юртимизда экотуризм янада ривожланади, сайёҳлар оқими кўпаяди.

– Дарвоқе, яқинда Экопартия фаоллари ташаббуси билан Ақчакўлда «Экотуризм» акцияси ташкил қилинди, – дейди ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти кенгаши раиси Айсанем Бегимова. – Унда экопартия фаоллари, ёшлар ва кўнгиллилар иштирок этишди. Бундай акцияларни ўтказишдан кўзланган мақсад элдошларимизнинг она табиатга меҳр-муҳаб­батини янада ошириш, уларнинг атроф-муҳит олдида жавобгарлик ҳиссини шакллантиришдан иборат.

 

Айдангул АБДУРАҲМОНОВА,

ЎЭП Қорақалпоғистон

Республика партия

ташкилоти бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

🕔11:02, 24.03.2026 ✔24

Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

Батафсил
Табиат қурилишдан зарар кўрмади

Табиат қурилишдан зарар кўрмади

🕔10:57, 24.03.2026 ✔22

Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

🕔10:52, 24.03.2026 ✔23

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

    Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

    Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

    ✔ 24    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 22    🕔 10:57, 24.03.2026
  • Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

    ✔ 23    🕔 10:52, 24.03.2026
  • «Навоийазот» АЖ  ҳавога чиқаётган зарарни  камайтирмоқда

    «Навоийазот» АЖ ҳавога чиқаётган зарарни камайтирмоқда

    Бугунги кунда йирик саноат марказларида экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни камайтириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

    ✔ 71    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон:  Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон: Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Бугунги кунда она табиатни асраш, экологик мувозанатни тиклаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш нафақат давлат аҳамиятига молик вазифа, балки ҳар бир виждонли фуқаронинг инсоний бурчига айланди. Зеро, атроф-муҳит мусаффолиги – келажак авлоднинг соғлом ҳаёти учун қўйилган энг мустаҳкам пойдевордир.

    ✔ 64    🕔 14:44, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар