Экоолам      Бош саҳифа

Янтоққа пайвандланган қовун

Бундан қарийб минг йил олдинги манбаларда юртимиздан Бағдод халифасига махсус карвон билан қовун ташилгани тўғрисида ёзилган.

Янтоққа  пайвандланган қовун

Ҳақиқатан ҳам юртимиз туп­роғида ўсган қовун ва тарвуз ўзининг таъми ва сифати билан алоҳида ажралиб турган. Бунинг асосий сабаби нимада экани кўпчиликни қизиқтириб келади, албатта.

Баъзилар қуйи Амударё ерлари ҳар қандай мева ва сабзавотларни ширин қилиш хусусиятига эга деса, яна бошқалар бу заминнинг қуёши сабаб шундай, дейишади. Мутахассислар эса аслида ҳамма гап яхши навларнинг яратилишида эканини таъкидлайди.

Миришкорлар жуда қадим замонлардаёқ полиз ва мева-сабзавотларнинг шириндан-шакар, касалликка чидамли навларини яратиш устида бош қотириб келишган. Асалдек ширин қовун-тарвузлар ҳам ана шу узоқ йиллик тажрибаларнинг маҳсули экани шубҳасиз.

Биринчи навбатда қовун-тарвуз экишда ер танлашга катта эътибор беришган. Бунинг учун янтоқ босган ерларни ишлаб, полиз учун тайёрлашган. Айтишларича, бундай жойга экилган ҳар қандай маҳсулот шираси тилни ёрар даражада ширин бўлар экан. Гуруч, буғдой ва жўхори экиладиган майдонларга ширинмия пояси кўмилиб чиқилишининг бош сабаби сифатли ва кучли ўғит бўлган бўлса, етиштирилган ҳосилнинг таъмини аъло даражага етказиш ҳам эди.

Тиниб-тинчимас ота-боболаримиз фақатгина тупроқни шудгорлаб экиш усулидан фойдаланган, десангиз мутлақо янглишасиз. Улар асалдек тотли қовун-тарвуз етиштириш учун аксарият ҳолларда ерларни шудгорлаб ҳам ўтиришмаган. Бунда янтоқ томирига экиш усули жуда қўл келган. Бунда улар ўтган йилги янтоқнинг томири кавланиб, энди кўкара бошлаган қисмини пичоқ учи билан ёриб, биттагина тарвуз ёки қовун уруғини тиқиб қўйишган. Кейин эса ўша жой тупроқ билан кўмилган. Натижада томирдан озиқ олган уруғ кўкариб чиққач, тез суръатларда дуркун ривожланган.

Эътиборли жиҳати шундаки, янтоқ томирига экилган қовун ёки тарвуз чопиқ қилиш, ўғитлаш каби ишловларни талаб қилмайди. Шунингдек, бундай усулда экилган полиз экинлари тупроққа экилгандан кўра кўп ҳосил беради. Бу усул чўлда яшовчи, ёз бўйи ишловчи чўпонлар учун ҳам қўл келади, албатта.

Дарвоқе, устаси фаранг деҳқонлар янтоқдан ташқари ширинмия, юлғун, қамиш каби ўсимлик ва буталарнинг ҳам илдизини ёриб қовун-тарвуз экишнинг уддасидан чиқишган. Ҳаммасидан ҳам янтоқ томирига экиш усули кенг қўлланилган. Янтоқ томирига экилган уруғнинг ҳосили жуда ширин бўлишини улар яхши билишган.

Азалдан янтоқдан шакар олингани табобатни яхши билган одамлар учун беш қўлдай аён. Янтоқ томирига экилиб етиштирилган қовун ёки тарвуз глюкозага бой бўлгани учун ҳам асалдек ширин бўлган бўлса керак. Бундай усулда етиштирилган полиз маҳсулотлари келгуси йилда бошқа оддий ерга экилганда ҳам ўзининг ширинлигини йўқотмайди, негаки, у ўз уруғида кўп йиллар яхши хусусиятларни сақлаб тура олади.

Болалигимизда Хоразм воҳасининг энг катта сув тармоғи – Полвон канали атрофи улкан рошлардан иборат бўларди. Раҳматли бобом эрта баҳордаёқ ана шу қумлоқ рошларни босган янтоқ ва ширинмиялари томирига тарвуз экиш билан андармон бўларди. Айтардиларки, янтоққа экилган тарвуз 45 кунда пишиб етилади. Шу боис бўлса керак, бобом жавзо кунларида ҳам полиз маҳсулотлари экиб юрарди.

Янтоқ томирига кечикиброқ экилган тарвуз эртароқ экилганига қараганда сал кичикроқ бўлар экан, лекин мазаси ўша-ўша – тилни ёради.

Хулоса шуки, бирор нарсанинг яхши нави ҳеч қачон осмондан тўп этиб тушиб қолмайди. Уларни ақл ва меҳнатни уйғунлаштиролган инсонларгина ярата олади. Бундай тамойил бугунги кун миришкорлари учун ҳам муҳим саналишини асло унутмаслигимиз лозим.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар