Дунёнинг турли мамлакатлари бўйлаб яшиллар партияси экология манфаатлари учун курашишда давом этмоқда.
Жумладан, 9 июнь якшанба куни аҳоли қамрови бўйича дунёдаги энг йирик сайловлардан бири – Европарламент сайловлари – 2024 ўз якунига етди. Унда 27 та мамлакатнинг сиёсий партиялари иштирок этиб, ўз мамлакатлари учун ажратилган квоталар кесимида умумий 720 та ўрин учун курашдилар.
Ҳар беш йилда ўтказиладиган бу нуфузли сайловда яшиллар партияси 720 та ўриндан 52 та ўринни қўлга киритиб, олтинчи ўринни эгаллади. Уруш ва иқтисодий муаммолар фонида дунё эътибори гуманитар ва моддий масалаларга жалб бўлишига қарамай, ёшу қари ҳамон экологик устунлик учун курашмоқда.
Яшиллар партиясининг дунё мамлакатлари кесимида айниқса, Нидерландия ва сўнггида Германия ҳамон фаоллик ролини ушлаб келмоқда.
Жумладан, мамлакат ёшлари ўз лидерлари бошчилигида атроф-муҳит ва экология учун ҳам инсон, ҳам фуқаролик бурчларини амалга оширган ҳолда тарғибот ва намойиш ҳаракатларини ўтказиб келишди.
Яшил партиянинг етакчи аъзоларидан бири Бас Эйкхаут бундан сўнг ҳам партия ўз ишида янада фаол ҳаракатларни амалга оширишини, экология ва келажак учун бирдамликда курашишини баён қилиб, келгусида Яшил келишувни тезлатишига ваъда беришини айтди.
«Экологик муаммолар учун кураш ҳар қачон жадаллашса жадаллашадики, аммо ҳеч қачон дунё ҳамжамияти эътиборидан қолмайди. Инсонлар бугуни ва эртаси учун доим курашадилар», – дейди партия фаолларидан бири.
Сайловга старт берилган кунданоқ яшиллар партияси фаоллари ғалаба ва экология муҳофазаси учун қаттиқ кураш олиб борди. Жумладан, Ер шарининг ҳар қиррасида экология учун курашиб келаётган, турли тадқиқот ва тадбир ишларини олиб бораётган дунё ёшлари, фаоллари бу борада партия ғалабаси учун елкадош турди.
«Тошқин, қурғоқчилик ва иссиқлик тўлқинлари янада ёмонлашади. Барча янги сайланган сиёсатчилар сайёрамизнинг ҳаётини таъминлаш ва фарзандларимиз келажаги учун ҳаракат қилишимиз керак. Зеро, экология – бугунги кун сиёсатидир», – дейди Греэнпеаце Европа Иттифоқининг фаоли Ариадна Родриго.
Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА
тайёрлади.
Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда
🕔10:53, 04.12.2025
✔20
Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.
Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди
🕔15:40, 27.11.2025
✔32
Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.
Батафсил
Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди
🕔15:42, 13.11.2025
✔34
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.
Батафсил