Экоолам      Бош саҳифа

Шаҳарлар «ўпкаси» – яшиллик ҳаммага керак, катта қурилишларни тўхтатмаётган мутасаддиларга-чи?

Дунё миқёсида катта шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши энг долзарб муаммолардан биридир.

Шаҳарлар «ўпкаси» –  яшиллик ҳаммага керак,  катта қурилишларни тўхтатмаётган  мутасаддиларга-чи?

Маълумотларга кўра, дунёнинг йирик шаҳарларидаги ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 6,9 миллион инсоннинг бевақт ўлимига олиб борувчи касаллик­ларга сабаб бўлади. Бу рақам 2024 йилга қадар COVID-19 пандемияси туфайли вафот этганлар сонига (7 млн) деярли тенг.

Жадал урбанизация жараёнлари туфайли бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз ҳам ҳавонинг ифлосланиши муаммосига дуч келмоқда. Айниқса, пойтахтимиз Тошкент IQAir порталининг ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида қайд этила бошлади. Хўш, муаммонинг ечими борми? Қандай чора-тадбирлар бизни ифлос ҳаводан қутқара олади?

 

Энг самарали чора – яшил ҳудудлар

Автотранспорт воситаларининг ҳаддан зиёд кўпайиши, айниқса юк машиналари, йўллардаги тирбандликлар, саноат фаолияти ва энергия истеъмоли биз нафас олаётган ҳавода зарарли заррачалар (PM), азот оксиди (НОх), олтингугурт диоксиди (СО2) ва учувчи органик бирикмалар (ВОCс) каби зарарли, ифлослантирувчи моддалар даражасининг ошишига олиб келмоқда.

Шаҳардаги яшил майдонлар ва боғлар ҳавонинг ифлосланишига қарши курашиш ва унинг умумий сифатини яхшилашда самарали ечим бўла олади. Бундай майдонлар табиий фильтрлар, углерод ютувчи ва кислород ишлаб чиқарувчилар сифатида ишлайди ва шаҳар муҳитини ва экотизимини яхшилашга катта ҳисса қўшади. Яшил ҳудудлар ва боғлар шаҳар экотизими ва ҳавосига бир қанча босқичларда ижобий таъсир қилади:

Биринчи. Яшил майдонлар шунчаки яшил жойлар эмас, улар мураккаб ҳаво фильтрлаш тизимлари вазифасини бажаради. Ушбу ҳудудлардаги дарахтлар, буталар, ўтлар, барглар, новдалар ва улкан ташқи комплекс майдонининг мураккаб тузилишига эга. Бу тизим уларга ҳавони ифлослантирувчи моддаларни ушлаш ва тозалаш имконини беради.

Иккинчи. Катта ўлчамли PM зарралари ўсимликларнинг барглари ва шохлари юзасида қолади, кичиклари эса баргларнинг мумсимон юзасида қолиб, вақт ўтиши билан бу моддалар дарахт танаси ёки ёмғир орқали тупроққа сингиб кетади.

Учинчи. Aзот оксиди (НОх) ва олтингугурт диоксиди (СО2) – бу газсимон ифлослантирувчи моддалар бўлиб, барглар юзасида сув буғлари билан осонгина реакцияга киришади. Ўзаро таъсир натижасида улар зарарсиз моддаларга айланади ва охир-оқибат ўсимликнинг ўзи томонидан сўрилади.

Тўртинчи. Яшил майдонлар углерод сақлаш вазифасини бажаради ва иқлим ўзгаришини юмшатишда муҳим роль ўйнайди. Фотосинтез жараёнида ўсимликлар асосий иссиқхона гази бўлган атмосфера карбонат ангидридини (CО2) ўзлаштиради. Кейин углерод ўсимлик биомассасида (барглар, поялар ва илдизларда) тўпланади. Бу ҳаводаги CО2 консентрациясини камайтиради, натижада ҳаво тозаланади.

Бешинчи. Шаҳар ўрмонлари CО2 нинг катта миқдорини ўзлаштира олади. Масалан, соғлом дарахтларга эга бўлган катта паркда ҳар йили тонналаб CО2 миқдорини камайтириш имкония­ти мавжуд. Фотосинтез икки томонлама йўл ҳисобланади. Ўсимликлар CО2 ни ўзлаштиради, лекин тоза ҳавонинг муҳим таркибий қисми бўлган кислородни чиқаради. Дарахтлар, айниқса, биз нафас олаётган ҳаво захираларини доимий равишда тўлдириб, фаол кислород ишлаб чиқарувчилардир.

Катта шаҳар муҳитида кислород миқдорини ошириш ҳаво йўлларининг ҳолатини яхшилаши ва шаҳар аҳолисининг умумий фаровонлигини ошириши мумкин. Кислород даражасининг ошишига таъсир қилиш ўпка фаолиятини яхшилайди ва айниқса, болалар ва қарияларда нафас олиш йўллари касалликлари хавфини камайтиради.

Кўриб турганингиздек, яшил ҳудудларнинг фойдаси беқиёс.

Дунёнинг кўплаб ривож­ланган давлатлари буни яхши англаган ҳодда, катта шаҳарларда яшил ҳудудлар, турли экобоғларни кўпайтирмоқда. Хўш, юртимизда-чи? Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш учун нималар қилинмоқда?

 

Ҳаво сифати яшаш даражасини белгилайди

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Айнан ушбу мақсадга қаратилган улкан миқёсдаги ҳаракат давлат раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошлангач, янада жадаллашди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 588 гектар «яшил боғлар», 662 гектар «яшил жамоат парклари», Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида жами 40 км масофада «яшил белбоғ»лар барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига асосан 2024 йил 1 мартдан бош­лаб, янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайдиган бўлди.

Бундан ташқари, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгилаб берилди.

Юқоридаги фармон ижросининг яққол мисоли сифатида Янги Тошкент лойиҳа концепцияси доирасида танланган «Яшил ҳудуд» зонасидан кўчатхона ташкил этиш учун 50 гектар ер майдони ажратиш режалаштирилди. Шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш мақсадида дарахтлар ва буталар экиладиган ҳудудларга иқлимга мос манзарали турини аниқлаш ҳамда питомникларни ташкил этиш инобатга олинган.

Жорий йилда жами 169 та шаҳар, шаҳарчалар ҳамда аҳоли яшаш пунктларининг, шунингдек, янгидан ташкил этилаётган 53 та «Янги Ўзбекистон» массивларининг лойиҳалари экологик вазиятларни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар асосида ишлаб чиқилиши йўлга қўйилди. Бунда асосан аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида сайилгоҳлар, болалар майдончалари, яшил боғлар ташкил этилиши режалаштирилди.

 

Барқарор шаҳар нима дегани?

Дарҳақиқат, катта мегаполисларда яшил ҳудудлар ва хиёбонларни кўпайтириш – экологик барқарор шаҳарларни яратиш ва ривожлантиришда асосий омилдир. Бу бизга:

– шаҳар ҳудудларида ҳаво ифлосланиши ва ҳарорат даражасини пасайтириш;

– шаҳар аҳолисининг саломатлигини яхшилаш;

– шаҳарларнинг яшаш ва туризм учун жозибадорлигини ошириш имконини беради.

Яшил майдонлар ва боғлар нафақат шаҳар манзараларига чирой бағишлайди, балки соғлом шаҳарнинг ажралмас қисми ҳамдир. Яна бир ўта муҳим жиҳат – аҳоли хўжалик­ларидаги ерлар, уй атрофларини ободонлаштириш, қаровсиз ташлаб қўймаслик масаласидир.

Хонадонлар теварагидаги ер майдонларидан унумли фойдаланиб, манзарали ва мевали дарахт­лар экиш, уларни парвариш қилиш, клевер ва газонлар ётқизиш аввало атроф-муҳитга катта фойда келтиради, қолаверса, уйларимизнинг чиройи­га чирой қўшади. Агар ушбу анъана бутун мамлакат миқёсида оммалашса, унинг экология ва атроф-муҳитга келтирадиган беқиёс ижобий таъсирини тасаввур қилиш қийин эмас.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг айрим туманларидаги маҳаллаларда бутун бошли кўчаларни ҳамжиҳатликда ободонлаштириш, ишкомли кўчалар барпо этиш, маҳаллада доимий яшилликни сақлашга масъ­улият билан ёндашиш тажрибасини янада оммалаштириш лозим.

Мамлакатимиз жойлашган географик минтақа ва қулай иқлим шаҳарларда улкан яшил ҳудудларни яратиш имконини беради. Ҳавони фильтрлаш, углеродни ажратиб олиш ва кислород ишлаб чиқариш учун табиат инъом этган бу тайёр имкониятлардан унумли фойдаланишимиз шарт.

Бу шаҳар ҳудудларидаги ҳаво ифлосланишига қарши курашда ҳамда барча аҳоли учун тоза ва соғлом муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Носиржон АМИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар