Саломатлик      Бош саҳифа

Шифобахш «қизил олтин»

Бугунги кунда доривор ўсимликларга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бутун дунёда инсонлар соғлиғига эътибор бериш, сурункали касалликларга чалинган беморлар иммун тизимини фаоллаштириш учун табиий воситаларни афзал кўриши халқаро бозорлардаги доривор ўсимликларга бўлган талабнинг кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Шифобахш «қизил олтин»

Ўзбекистон табиий ва географик жиҳатдан шифобахш ўсимликларга бой ҳудуд ҳисобланиб, ўлкамизда мавжуд бўлган 4500 га яқин ўсимликларнинг қарийб 1200 тури доривор хусусиятга эга. Шундай ўсимликлардан бири – ҳам доривор, ҳам зиравор, озиқ-овқат, парфюмерия, фармацевтика саноати учун қимматбаҳо хомашё, «зираворлар султони» номи билан машҳур заъфарон бугунги кунда дунёдаги энг қиммат ўсимликлардан бири ҳисобланади.

Баландлиги 10-30 cм, гуллаш даври эса бор-йўғи 10-15 кун давом этадиган заъфарон ўсимлиги тиббиётда онкологик касалликларни даволашда, қонни тозалашда, мия фаоллигини яхшилашда, невроз, бош оғриғида, ошқозон-­ичак фаолиятини меъёрга келтириш ва кўз тўрпардасидаги иллатларни даволашда самарали фойдаланилади. Жумладан, у шарқ табобатининг 300 дан ортиқ дори-дармонлари таркибига киради. Унинг дамламаси билан қадимда катарактани даволашган, ҳозирги вақтда ҳам заъфарон кўзга томизиладиган дорилар таркибига қўшилади. Қолаверса, овқат ҳазм қилишни яхшилаб, иштаҳани очади, организмнинг ҳаётий фаоллигини яхшилайди, ошқозон юрак, жигар ва асаб тизимини мустаҳкамлашда, пешоб, ўт ва тер ҳайдовчи восита сифатида ҳам қўлланилади.

Эҳтиёт бўлинг, ҳомиладорликда заъфарон истеъмол ­қилиш ҳомиланинг тушишига сабаб бўлиши ­мумкин.

Қадим шарқда «қизил олтин» деб номланувчи заъфароннинг қимматбаҳолиги сабаби иккита: биринчидан, уни етиштириш жуда машаққатли иш. Иккинчидан, хушбўйлиги, таъми ва даволаш хусусиятлари бўйича заъфарон зираворлар орасида тенгсиздир. Ўзида қувонч гормони – серотонин ишлаб чиқариш хусусиятига эга заъфарон оғриқ қолдирувчи ва истеъмол қилганда ўрганиб қолмайдиган табиий ва самарали ўсимлик ҳисобланади.

 

Сайёра УМАРОВА  тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар