Табиат      Бош саҳифа

«Пикник»лардан қолган аянчли «из»лар

Экотуризм табиат кушандасига айланиб қолмаяптими?

«Пикник»лардан  қолган аянчли «из»лар

Экотуризм бугунга келиб жаҳоннинг етакчи индустриал соҳаларидан бирига айланиб улгурди. Жумладан, мамлакатимизда сўнгги пайтларда аҳоли ва айниқса, ҳукумат томонидан экотуризмга бўлган эътибор ва талаб ортиб бормоқда. Тўғри, бир томондан олиб қараганда экотуризм соҳасининг ривож топиши энг аввалида мамлакат иқтисоди ва туристик салоҳияти ошишида катта таянч вазифасини ўтайди. Сайёҳлик билан бирга миллий иқтисодиётга валюта тушуми кўпаяди, хизмат кўрсатиш ва сервис ривожлана бошлайди.

Бироқ, танганинг иккинчи тарафи ҳам борки, зотан экотуризм табиат кушандасига айланиб қолмаслиги керак. Саёҳат объектларида қолдирилган чиқиндилар атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келиши, ўчирилмай қолиб кетган гулханлар эса ўрмон ёнғинларини келтириб чиқариши мумкин. Дунё бўйича ҳар йили ўрмон ёнғинлари сабаб қанчадан-қанча ўсимлик дунёси ва жониворлар ҳалок бўлади.

Мисол учун, 2019-2020 йилларда Австралияда кузатилган ўрмон ёнғинлари сабаб миллиардлаб дарахтлар нобуд бўлган, 3 миллиардга яқин жониворлар жароҳат олган. Бу ҳақда ёввойи табиатни асраш бутунжаҳон жамғармаси буюртмасига кўра тайёрланган «Phys.org»нинг тадқиқот ҳисоботида маълум қилинган эди.

Кунлар исиши билан ҳамма табиат қўйнига ошиқмоқда, очиқ табиатда ўтириб, дам олиб келувчилар сони ошмоқда. Аммо аксарият ҳолларда ана шу «пикник»лардан кейин табиат бағрида аянчли «из»лар қолмоқда. Дам олувчилар қолдириб кетаётган чиқиндиларнинг асосий қисмини нам салфетка, бир марталик пластик идиш­лар, озиқ-овқат ўрамлари каби 500 йилда ҳам парчаланмайдиган ашёлар ташкил этмоқда. Энг ёмони, табиат бағридаги бу жойларни тозалашга ҳеч ким масъул этиб белгиланмаган, қолдирилаётган «из»лар эса йиллар давомида атроф-муҳит учун салбий таъсир кўрсатиб, ўзидан ёқимсизлик таратиб тураверади.

Кундалик ҳаётимизда деярли ҳар куни нам салфеткалардан фойдаланамиз. Дейлик, бир кунда икки ёки уч дона нам салфетка ишлатамиз. Дунё аҳолиси сони салкам 8,5 миллиардга етди. Агар кунига ҳар бир инсон биттадан нам салфеткадан фойдаланадиган бўлса, бир ой ёки бир йилда қанча парчаланмайдиган чиқинди атрофни ифлослантиришини биласизми?

Чиқиндилар сабаб табиатдаги йўқотишлар нафақат куруқликда балки, сув ҳавзаларида ҳам кузатилмоқда. Ҳар йили океан ва денгизларда тўпланган чиқиндиларни йиғиш мақсадида бутун жаҳон бўйлаб миллионлаб инсонлар, тозалаш техникалари сафарбар этилади. Табиатни ифлослантираётган ушбу чиқиндиларнинг яна қанчаси озуқа билан жониворлар ичига кетади ва уларни нобуд қилади. Инсоният ортидан йўқолиб бораётган табиат учун ким товон тўлайди? Айнан инсониятининг ўзи эмасми?

Бир марталик идишлар ўрнини кўп марталик идишларга алмаштириш, нам салфеткалардан иложи борича фойдаланмаслик, туристик объектларда, «пикник»ларда экомаданиятга риоя этиш, елим пакетлар ўрнини матоли, кўп марталик сумкаларга алмаштириш орқали она табиатимиз бағридаги бу «яра»ларни камайтиришга эришишимиз мумкин. Қолаверса, келажак авлод учун ўзимиздан тоғ-тоғ чиқинди уюмларини эмас, соф ва мусаффо табиатни мерос қолдиришимиз шарт.

Хулоса ўрнида айтиш жоиз, биз табиатга эмас, табиат бизга керак. Шундай экан, табиат ва атроф-муҳитга бефарқ бўлмайлик. Экомаданиятни шакллантиришни ўзимиздан ва бугундан бошлайлик.

 

Мафтуна БАХТИЁРОВА,

ЎзЖОКУ 2-курс талабаси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔34

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔22

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 34    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 22    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 81    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар