Табиат      Бош саҳифа

Янги қонун тириклайин ёқиб юборилаётган ҳайвонларга нисбатан муносабатимизни ўзгартира оладими?

Маҳаллаларда дайди итларнинг дори бериб, оммавий қирғин қилиниши, мушук болаларини тириклайин ёқиб юбориш, касалланган уй ҳайвонларини шунчаки кўчага ҳайдаб юбориш...

Янги қонун  тириклайин  ёқиб юборилаётган  ҳайвонларга нисбатан муносабатимизни  ўзгартира оладими?

Жаҳонда уй ҳайвонларига эгалик қилувчилардан алоҳида масъулият талаб қилиниб, уларни сайр қилдириш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ноқулай қафасларда сақламаслик, қўпол муносабатда бўлмаслик каби мажбуриятлар юклатилаётган бир пайтда айрим ҳамюртларимиз янги туғилган мушук, кучук болаларини қопга солиб, шунчаки ташлаб кетмоқда. Бу каби ҳолатлар юртимизда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатнинг бир кўринишидир.

Тўғри, мамлакатимизда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун билан ёввойи ҳайвонлар маж­муини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги масалалар батафсил тартибга солинган.

Бироқ, жамиятда ҳайвонларга, шу жумладан, уй ҳайвонлари ва қаровсиз ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари учраб турибди. Аниқланганидек, уларни чиплаш, идентификация, ваксинация ва стерилизация қилишнинг замонавий тизими йўлга қўйилмаган. Қолаверса, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликка қарши кўрилаётган чораларни кучайтиришга зарурат бор.

 

Қонун нимани кафолатлайди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Назоратсиз ҳайвонларни тутиш ва вақтинча сақлаш билан боғлиқ тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, чиплаш, қаровсиз ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш ва сақлашга доир нормалар ўз аксини топган. Ҳайвонларга эгалик қилиш ҳуқуқи, уларнинг мулкдорлари (эгалари) ёки масъул шахсларнинг мажбуриятлари аниқ қилиб мустаҳкамланмоқда.

Бундан ташқари, ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилинишини таъминлашга ваколатли давлат органлари, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ваколатлари белгиланмоқда.

Энг муҳими, қаровсиз қолган ҳайвонлар билан муомалада бўлиш қоидалари тартибга солинмоқда. Ҳайвонлардан илмий, ўқув, тиббий, биологик, ветеринария, шунингдек, диагностика мақсадларида фойдаланишни тартибга солувчи нормалар ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда. Лойиҳа муҳокамасида ҳайвонларнинг ҳаёт кечиришга бўлган табиий ҳуқуқлари кафолатланиши, дунё мамлакатларининг тажрибаси ва халқаро ташкилотларнинг тавсияларини инобатга олишга оид таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилмоқда.

 

Ислом ХУШВАҚТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

– Юртимизда қаровсиз ҳайвонларга нисбатан муносабат жуда ёмон. Аҳоли томонидан заҳарли дори воситалари берилиб, улар ўлдириб юборилади. Бу жудаям нотўғри иш. Ҳудудлардаги дайди ҳайвонларни тегишли тартибда ушлаш билан ободонлаштириш ташкилотлари ҳузурида фаолият олиб борадиган қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланиши керак. Ўтган йили фракциямиз депутатлари билан жойларда мазкур ташкилотнинг фаолияти ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланган эди.

Моддий-техника базасининг йўқлиги, қаровсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш жойлари санитария гигиена талабларига жавоб бермаслиги, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмаганлиги шулар жумласидандир. Яна бир жиҳати, қаровсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш пунктларида ҳайвонлар 5 кунгача сақланиши мумкинлиги белгилангану, бироқ уларнинг кейинги тақдири мавҳумлигича қолган. Ёзилмаган тартиб­ларга асосан қаровсиз ҳайвонлар жамоатчилик томонидан ташкил этилган питомникларда сақланиб келиняпти, улар давлат томонидан молиялаштирилмайди.

Шундай экан, аввало, ободонлаштириш ташкилотлари ҳузурида фаолият олиб борадиган қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ваколатларини кенгайтириш, уларнинг моддий техник базасини яхшилаш, ҳар бир ҳудудда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш пунктларини жорий этиш керак эди. Мазкур қонун билан ваколатли давлат органлари, уларнинг ҳуқуқ ва бурч­лари, ваколатлари белгиланиши ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатнинг олдини олади.

Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамиятда ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик маданияти ва масъ­улият ҳисси шакллантирилишига хизмат қилишини таъкидлашмоқда. Бу қанчалик ўзини оқлайди, тилсиз жониворларга нисбатан муносабатимизни қанчалик ўзгартира олади – буни албатта вақт кўрсатади.




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔73

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔74

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔128

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 73    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 74    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 128    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 104    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 116    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар