Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«Денгизини қуритган элга дўст бўлолмайман...»

Яқинда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик.

«Денгизини  қуритган элга дўст  бўлолмайман...»

Тадбирлар доимгидек, рисоладагидек ўтди...

Ҳаммасидан ҳам университетнинг биринчи проректори Беҳзод ака Эгамбердиевнинг суҳбати менда улкан таассурот қолдирди. Германияда таҳсил олиб, илмий иш ёқлаган олим, таклиф билдирган ўзбекистонлик мутасаддиларга «лаббай» деб, кўч-кўронини кўтариб ота юртига қайтиб келибди.

У кишининг суҳбатини сиз билан бўлишаман.

– Фарзандларимга уйда ўзбекча сўзлаймиз, аммо Германиядаги мактаб муҳитининг юки босиб, тили тобора немисчага ўрганди. Мен бўлса, она тилини унутмасин, деб ўзбекча гапиравераман, – дея хотираларини баён қилади Бекзод ака самимий оҳангда. – Айниқса, мактабга ортидан борганимда, қизим кўп тайинлайди: «Дада, ўртоқларим олдида ўзбекча гапирманг».

Мен ўзбекча гапиришни канда қилмайман, ўзлигини унутиб қўймасин деб қўрқаман.

Бир куни мактабга бордим: доимгидек мен ўзбекча гапирдим, қизим немисча... Бизни ажабланиб кузатиб турган тенгқур қизалоқлар, кетганимдан сўнг, қайси тилда гапирганимни сўрабди. Ўзбек тилида, дебди қизим истар-истамай.

Кейинги куни бошида дабдурустдан яқин дугонаси қизим билан бошқа дўст бўлмаслигини айтиб, орани очиқ қилибди:

– Нега? – Қизим таажжубга тушибди.

– Сиз Орол денгизини қуритиб юборган халқ экансизлар, энди дўст бўлолмаймиз, ота-онам шундай қарор қабул қилди!

Қизим биздан чунонам ўксиди:

– Дада, ўртоқларим олдида ўзбекча гапирманг деб сизга айтгандим...

Мен мактабга борган куним, қизимнинг ўзбек эканини билган ўртоғи уйига бориб, ота-онасига биз ҳақимизда гапирибди. Улар компьютерга кирибди-ю, интернетдан Ўзбекистон ҳақида маълумот қидирибди. Буни қарангки, биринчи бўлиб, Орол денгизи муаммосига рўпара келибди, денг...

Кейин барча гаплар синфга ёйилибди. Қизим бутун бошли денгизни қуритган миллатнинг зурриёди бўлиб, ўртоқларининг кўзига ташланиб қолди. Барчамиз сиқилдик.

Вазиятни шу ҳолда қолдириб бўлмайди. Мактабда Ўзбекистон ҳақида тақдимот ўтказамиз, деб таълим муассасаси раҳбариятига чиқдим, фақат Орол денгизи ҳақида гапирмайсиз, дейишди, рози бўлдим.

Биз барчасининг уддасидан чиқадиган халқмиз, яна шу ош-овқатимиз, сергўшт таомларимиз билан ғолиб бўлдик. Ош, сомса, кабоб пишириб, синфга зиёфат қилиб бердик, ҳаммаси олқишлади:

– Ооо, ўзбеклар жуда меҳмондўст халқ экан...

Баҳонада тарихимиз, улкан маданий меросимиз ҳақида гапириб бердик.

Воқеадан шундай хулоса қилдим, немислар табиатни ўзининг бир бўлаги деб билар, унга қилинган ёвуз муносабатни инсониятга қилинган хиёнат деб тушунар экан.

Беҳзод ака гапиряпти-ю ичимдан кўплаб саволлар ўтяпти.

Майли, Орол денгизининг муаммосини, талх қисматини эслатмоқчи эмасман. Лекин фарзандларимизга табиатни асраб-авайлаш, атроф-оламнинг яшиллиги, борлиқнинг мусаффолигини сақлаш бўйича қандай ибрат кўрсатяпмиз?!

Тоғларга қорини, дарёларга сувини, ҳаттоки, қум-шағалини, ариқларга сипқориб ичса бўладиган оби-ҳаётни, улкан дарахтларга салобатини, боғларга файзини қайтариб бера оламизми?

Бир кун келиб, авлодларимиз бош кўтаролмай юрмасинда, ишқилиб...

 

Фахриддин ҲАЙИТ,

Ўзбекистон Ёзувчилар

уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Жаҳон  тан олган олим

Жаҳон тан олган олим

🕔09:18, 14.06.2024 ✔19

Унинг тадқиқотлари халқаро илм аҳллари томонидан эътироф этилган бўлиб, Google Scholar Citation маълумотлар базасида 617 иқтибосга эга. Хирш индекси 13 га тенг.

Батафсил
Энг кучли бола

Энг кучли бола

🕔17:10, 31.05.2024 ✔31

Дилим хун бўлиб йўл четидаги ўриндиқда ўтиргандим, қаёқдандир бир аёл чамаси беш ёшлардаги ўғлини етаклаб келди. Болакайни ўриндиқнинг нарига четига ўтказиб, қўлига музқаймоқ тутди ва «Чиққунимча шу ерда ўтир», деб тайинлади-да, ўзи йўлнинг у тарафидаги суд биноси томон кетди.

Батафсил
«Денгизини  қуритган элга дўст  бўлолмайман...»

«Денгизини қуритган элга дўст бўлолмайман...»

🕔17:18, 23.05.2024 ✔57

Яқинда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жаҳон  тан олган олим

    Жаҳон тан олган олим

    Унинг тадқиқотлари халқаро илм аҳллари томонидан эътироф этилган бўлиб, Google Scholar Citation маълумотлар базасида 617 иқтибосга эга. Хирш индекси 13 га тенг.

    ✔ 19    🕔 09:18, 14.06.2024
  • Энг кучли бола

    Энг кучли бола

    Дилим хун бўлиб йўл четидаги ўриндиқда ўтиргандим, қаёқдандир бир аёл чамаси беш ёшлардаги ўғлини етаклаб келди. Болакайни ўриндиқнинг нарига четига ўтказиб, қўлига музқаймоқ тутди ва «Чиққунимча шу ерда ўтир», деб тайинлади-да, ўзи йўлнинг у тарафидаги суд биноси томон кетди.

    ✔ 31    🕔 17:10, 31.05.2024
  • «Денгизини  қуритган элга дўст  бўлолмайман...»

    «Денгизини қуритган элга дўст бўлолмайман...»

    Яқинда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик.

    ✔ 57    🕔 17:18, 23.05.2024
  • Жанггоҳлардан омон қайтган  Абдуғани ота

    Жанггоҳлардан омон қайтган Абдуғани ота

    Инсоният тарихидаги энг мудҳиш Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида бир неча юз минг ўзбек йигитлари немис-фашист босқинчиларига қарши мардонавор курашган. Уларнинг мардлиги, жасорати, қаҳрамонликлари, умуман, ибратли ҳаёт йўли келажак авлод учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади.

    ✔ 58    🕔 15:12, 10.05.2024
  • Яшил ўтлоқларни  соғиндим...

    Яшил ўтлоқларни соғиндим...

    Апрель – баҳорнинг энг ҳузурбахш, дилга ёқимли палласи. Қирларнинг ям-яшил тус олиши, қизғалдоқларнинг қийғос очилиши ажиб тароват бахш этади. Диққинафас шаҳарлардан зериккан юрак мана шундай гўзалликдан барҳаманд бўлиш учун табиат қўйнига ошиқади.

    ✔ 73    🕔 16:34, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар