Табиат      Бош саҳифа

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Шу боисдан ҳам мамлакатмизнинг энг шимолий нуқтаси бўлмиш Оролбўйи ҳудудларида узум, анжир ва анор каби иссиқсевар дарахтларни экиб, улардан мўл ҳосил олишнинг уддасидан чиқишган. Бунинг учун улар кеч кузакда дарҳол бу дарахтларни кигиз, қамиш, сомон каби нарсалар билан ўраб, устидан тупроқ билан кўмиб қўйиб, қишнинг аёзли кунларида совуқ уришидан сақлаш тажрибасини орттирганлар. Баҳор келиб, Наврўз байрамидан сўнг ток, анжир ва анорлар очилиб, махсус тирговичларда тиклаб қўйилган.

Аждодлардан мерос бу тажриба асрлар давомида воҳамизда қўллаб келинади. Қарабсизки, келиб чиқиши Олд Осиё минтақасига мансуб бу ноёб дарахтлар ёз бўйи шириндан-шакар мевалар бераверади.

Боғот туманида Деҳқонобод қишлоғи ўзининг сархил узум ва анор етиштириши билан қанчалик машҳур бўлса, Урганч туманидаги «Анжирчи» маҳалласи аҳолиси ҳар хил навли анжирлари билан танилган. Бу маҳалла одамлари Хоразм бозорларида ёз бўйи тоғора-тоғора анжир сотиб ўтиришади. Қишда эса анжир мураббосининг бозори чаққон.

Тупроққалъа туманининг Питнак қишлоғида яшовчи миришкорлар зайтун дарахтини маҳаллий жийдага пайванд қилиб, унинг совуққа чидамлилик даражасини ошириш бўйича изланишлар олиб бораётганини эшитган киши, албатта, хурсанд бўлади. Агар иссиқ ўлкаларда яхши ривожланадиган зайтуннинг мамлакатимиз иқлимига мос навлари яратилса, нур устига нур бўлур эди. Дунё бозорида «суюқ олтин» дея эътироф қилинадиган бу ноёб мева ўзимизда етиштирила бошласа, ёмонми ахир?! Агар бизнинг табиий шароитимизга мос зайтун навлари яратилган тақдирда унинг меваси ва ёғининг ўзидан жуда катта фойда кўриш мумкин. Жаҳон тиббиётида зайнут меваси ва ёғи кўплаб касалликларнинг олдини олиш учун қўлланилаётгани бугунги кунда барчага яхши маълум. Шунингдек, зайтун ёғи косметология ва кулинария соҳасида ҳам кенг қўлланилади ва унинг ўрнини бош­қа биронта ўсимлик ёғи боса олмайди.

Маълумки, хурмо дарахти анжир ва анор каби иссиқсевар дарахт. У қаттиқ совуққа бардош бера олмайди. Шунга қарамасдан юртимизнинг шимолий туманларида яшовчи аҳоли аста-секинлик билан хурмо етиштиришни йўлга қўймоқда. Бу борада уларга ота-боболаримизнинг минг йиллардан буён орттирган тажрибаси қўл келмоқда. Хурмо дарахтини кузакда кигиз, бризент, сомон, қамиш билан ўраб қўйиш ёки иссиқхона типида плёнка остида сақлаш орқали совуқ уриб кетишининг олди олиняпти. Пировардида маҳаллий бозорлар расталари Хоразмнинг ўзида етиштирилган хурмолар билан тўлиб-тошмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги экология соҳаси каби боғдорчилик ҳам алоҳида тадқиқотларга муҳтож. Аждодларимиз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда дарахт ва ўсимликларнинг ҳар бир минтақанинг табиий иқлимига мос навларни яратиш долзарб масалалардан саналади. Бу борада шу соҳанинг тажрибали мутахассислари ва олимлари бош қотирса, айни муддао бўлар эди.

 

Пўлат ЭРМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔45

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔50

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔44

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 45    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 50    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 44    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 72    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 56    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар