Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди
CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.
Бироқ ушбу дарахтларнинг барчаси агротехник талабларга мос равишда экилдими? Масъул шахслар томонидан кунлар исиши билан суғориш чоралари кўрилмоқдами? Бу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси масъуллари томонидан жойларда жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
38 туп қирим қарағайи қуриб қолган
Куни кеча Олий Мажлис Сенати Оролбойи минтақасини ривожлантириш масалалари ҳамда экология қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Б.Матмурадов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши билан пойтахтимизда ўрганиш ишларини олиб боришди.
Бектемир тумани ҳокимлиги, прокуратура, ички ичлар бошқармаси, экология инспекцияси ҳамда бошқа тегишли мутасаддилар билан биргаликда «Абай», «Ҳусайн Байқаро», «Мажнунтол», «Олтин топган» маҳаллаларидаги кўчатлар ҳолати ўрганилди. Унда «Конституция» боғида экилган кўчатлар учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатилгани, «Ҳусайн Байқаро» маҳалласида тадбиркорлар томонидан барпо қилинган боғнинг бугун кўзни қувонтириб тургани меҳмонлар кўнглида қониқиш ҳиссини оширди.
Шу билан бир қаторда, «Олтин топган» маҳалласида экилган павлония кўчатларида суғориш тизими йўқлиги, «Абай» маҳалласида ҳам ҳудди шу каби 100 тупга яқин кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудга экилгани аниқланди. Мутасаддилар томонидан ушбу кўчатлар доимий равишда техник суғориш орқали сув билан таъминланиб турганига гувоҳ бўлинди.
Энг ачинарли ҳолат эса, туманнинг Қўйлиқ бозори ҳудудидан Абай маҳалласига кўчириб ўтқазилган 10 ёшдан катта бўлган 38 туп қирим қарағайларининг барчаси қуриб қолгани бўлди.
Туман экология инспекторлари томонидан ушбу дарахтларни кўчириб ўтқазган фирма номига тегишли чоралар кўриш юзасидан тақдимнома киритилиб, тергов жараёнлари давом этаётгани тўғрисида маълумот берилди.
Асосий муаммо – суғориш тизими
Кўпгина ҳудудларда олиб борилаётган жамоатчилик назорати тадбирларида бир муаммо яққол кўзга ташланади. Бу кўчатларни суғориш масаласидир. Масалан, Ўзбекистон Экологик партияси Вобкент туман кенгаши томонидан «Натурал Бухара эко оил» МЧЖ тадбиркорлик субъектида олиб борилган жамоатчилик назоратида ҳам бу яққол кўзга ташланади.
Тадбиркорлик субъектида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар – мавжуд 100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ривожланиши, экинлар парвариши бўйича жамоатчилик назорати олиб борилди. Ўрганишлар натижасида суғориш тизимида хато ва камчиликлар аниқланди.
Ёки «Муллабулоқ» МФЙдаги ҳолатни олайлик. Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши раиси А.Раҳмонқулов ҳамда партия вакиллари Ғаллаорол туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар ҳолатини ўрганишди.
Жумладан, «Муллабулоқ» МФЙ ҳудудида туман ўрмон хўжалиги бўлими томонидан экилган 30 минг туп манзарали кўчатларнинг ҳолати кўздан кечирилди. Аниқланишича, ҳозирда ушбу кўчатларнинг суғориш тизими тўлиқ йўлга қўйилмагани боис вақтинчалик махсус техника ёрдамида суғорилмоқда.
Мазкур масала юзасидан туман мутасаддиларига тегишли тавсиялар берилди ва улар томонидан 10 кун ичида суғориш тизими тўлиқ йўлга қўйилиши таъкидлаб ўтилди. Ҳозирда ушбу масала партия вакиллари томонидан назоратга олинган.
Партиямиз томонидан экилган дарахт ва бута кўчатларини суғориш тизими билан таъминлаш вазифасига жиддий эътибор қаратилмоқда. Боиси, ҳар қандай ўсимлик сув билан тирик. Уларнинг униб-ўсиши учун мавсумий ёмғирларнинг ўзи камлик қилади. Айниқса, ниҳол қаддини тутиб кетиши учун ўз вақтида суғориб туриш жуда муҳим. Атроф-муҳит яшиллик билан бурканиши, келгусида тоза ҳаводан нафас олишимиз эса шу кўчатлар тақдирига боғлиқ. Шундай экан, юқоридаги каби жамоатчилик назорат тадбирлари доимий ўтказилиб, камчиликлар аниқланади, тавсиялар берилади, лозим бўлса, тегишли чоралар кўрилади.
ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.
БатафсилЎз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.
БатафсилСир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.
Батафсил