Иқлим      Бош саҳифа

Иқлим ўзгаришига мослашиш экологик муаммоларга қарши туришда мустаҳкам асос бўлади

Тошкентда бўлиб ўтган иқлим ўзгариши ва унга мослашиш масалаларига бағишланган анжуманда миллий саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар қабул қилинди. Бундай режага эга бўлиш Иқлим бўйича Париж келишувига содиқ бўлган ҳар бир давлат учун мажбурийдир.

Иқлим ўзгаришига мослашиш  экологик муаммоларга қарши туришда  мустаҳкам асос бўлади

Пойтахтимизда 6-7 май кунлари иқлим ўзгариши ва унга мослашув масалалари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди, дея хабар қилди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекис­тондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

Тадбир БМТТД, Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) ва Гид­рометеорология­ хизмати агентлигининг Ўзбекистонда мослашиш чоралари ва ҳаракатларини ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришга қаратилган «Иқлим ўзгаришига энг заиф бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва минтақаларга мўлжалланган миллий мослашув режаси» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Марказий Осиё мамлакатлари иқлим ўзгариши кучли таъсир кўрсатаётган ва бундай ўзгаришлар олдида заиф бўлган минтақадир. Бу ерда ҳаво ҳарорати сайёрадаги ўртача кўрсаткичдан 1,7 баравар тезроқ ўсиб бормоқда, бу эса сўнгги 50 йил ичида музликлар майдонининг ҳажми деярли 32 фоизга қисқаришига олиб келди. Бу дарёлар оқимларининг пасайишига олиб келиш баробарида минтақанинг озиқ-овқат ва энергия соҳалари учун хавф туғдиради.

Минтақада ҳозирнинг ўзида тобора ортиб бораётган сув ресурслари тақчиллиги, иссиқлик тўлқинлари давомийлиги, ёғингарчилик режими ва жадаллигининг ўзгариши кузатилмоқда. Буларнинг барчаси унумдор ерлар сифатининг ёмонлашувига, шунингдек, чўлланиш жараёнларининг тезлашишига, чанг ва қум бўронлари илгари кузатилмаган ҳудудларда ҳам тез-тез содир бўлишига олиб келади.

«Бугунги экологик вазият Марказий Осиё давлатларидан иқлим ўзгариши таъсирининг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича узоқ муддатли стратегиялар, концепциялар, дастурлар ва ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Ресурсларни тежаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмаса, мамлакатлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқаришининг беқарорлигига ва минтақа мамлакатларининг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид соладиган бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин», – деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Анас Қарман.

Ўзбекистон «яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш, унинг салбий оқибатларини юмшатиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтиришга аҳамият қаратишга интилмоқда. Барқарор ривожланишга қаратилган «Ўзбекистон 2030» стратегиясида экология ва атроф-муҳит, ҳудудларни муҳофаза қилиш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ потенциал хавфларни камайтириш мақсадида ҳаракатларни режалаштириш ва амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Конференция давомида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳалар натижалари тақдим этилиб, иқтисодиётнинг иқлим ўзгариши жараёнлари олдида энг заиф бўлган тармоқлари учун мослашув режаларини ишлаб чиқиш бўйича ёндашувлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон 2018 йилда Иқлим бўйича Париж келишувини ратификация қилган. 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ажратилишини 2030 йилгача 2010 йил даражасидан 35 фоизга (илгари кўрсатилган 10 фоиз ўрнига) камайтириш бўйича оширилган мажбуриятлар белгиланган.

Париж келишувида глобал ҳароратнинг кўтарилишини чеклаш ва мослашиш механизмларини амалга ошириш зарурлиги, келишувнинг барча томонлари бу саъй-ҳаракатларда иштирок этиши зарурлиги кўрсатилган.




Ўхшаш мақолалар

Ердаги музликлар хавотирли суръатда  қисқаряпти

Ердаги музликлар хавотирли суръатда қисқаряпти

🕔08:55, 23.04.2026 ✔50

Ер музликлари хавотирли суръатларда қисқариб бормоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон музликлар мониторинги хизмати (WGMS) тадқиқотида келтирилган.

Батафсил
Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

🕔17:57, 16.04.2026 ✔64

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

Батафсил
2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

🕔17:52, 16.04.2026 ✔71

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ердаги музликлар хавотирли суръатда  қисқаряпти

    Ердаги музликлар хавотирли суръатда қисқаряпти

    Ер музликлари хавотирли суръатларда қисқариб бормоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон музликлар мониторинги хизмати (WGMS) тадқиқотида келтирилган.

    ✔ 50    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

    Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

    ✔ 64    🕔 17:57, 16.04.2026
  • 2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

    2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

    WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

    ✔ 71    🕔 17:52, 16.04.2026
  • Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

    Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

    Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:44, 13.04.2026
  • Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

    ✔ 73    🕔 15:58, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар