Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Жанггоҳлардан омон қайтган Абдуғани ота

Инсоният тарихидаги энг мудҳиш Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида бир неча юз минг ўзбек йигитлари немис-фашист босқинчиларига қарши мардонавор курашган. Уларнинг мардлиги, жасорати, қаҳрамонликлари, умуман, ибратли ҳаёт йўли келажак авлод учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади.

Жанггоҳлардан омон қайтган  Абдуғани ота

Булоқбоши тумани Учтепа маҳалласи, Шамшод кўчасида истиқомат қилаётган Абдуғани ота Ғаппоров ҳам Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган мард ва жасур ўзбек йигитларидан бири бўлган.

Бу йил январь ойида ўзининг юз ёшини нишонлаган Абдуғани ота Ғаппоров ўн саккиз ёшида урушга сафарбар қилинган. У 1942 йилдан то ғалабага қадар турли фронтларда фашист босқинчиларига қарши аёвсиз жангларда иштирок этди, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди, қатор орден ва медаллар билан тақдирланди.

Абдуғани ота ўша даврларни шундай хотирлайди:

– 1941 йилнинг куз ойида, 18 ёшимда кўнгилли бўлиб Ватан ҳимоясига жўнаб кетганман. 1-Украина фронти таркибидаги қисмлардан бирида жангга кирдим. Украина, Беларусь, Польшадаги жанг­ларда қатнашиб, ғалабани Германияда кутиб олганман.

Ўтган ана шу суронли йиллар не-не азоб-уқубатларни кўрмадим. Қанча-қанча сафдошларим кўз олдимда ҳалок бўлди. Урушнинг номи ўчсин. Жанггоҳларда инграб ётган ярадорлар, оч, юпун, ота-­онасиз қолган болалар, вайрон бўлган қишлоғу шаҳарлар хотирамдан ўчмайди. Ўшанда уруш даҳшатларини кўриб, уйимга соғ-омон қайтишимга ишонмаган эдим.

Яратганга шукрки, соғ-­омон юртимизга қайтдим, дориломон кунларга етиб келдим. Ана шу суронли йилларни эслаб, бугунги тинч ҳаётимизга, юртимиздаги тўкинликка шукроналар келтираман.

Очиғи, отахоннинг хотираларини тинглаб, уруш даврида ўзбек йигитлари кўрсатган мардлик, жасорат намуналаридан қалбимизда чексиз фахр-ифтихор туйдик. Урушдан соғ-омон қайтган Абдуғани Ғаппоров халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилди, раҳматли турмуш ўртоғи билан фарзандларини тарбиялаб, эл-юрт ҳурматини топди.

Бугун отахон 8 нафар фарзанди, 100 нафардан зиёд набира ва чеваралари, ҳамқишлоқ­лари, эл-юрт ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

– Абдуғани ота Ғаппоров бугун бутун маҳалламизнинг фахрига айланган, – дейди Булоқбоши туманидаги «Учтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳакимжон Ҳолматов. – Абдуғани ота сингари уруш қатнашчиларининг урушдаги қаҳрамонлиги, ҳамма ҳавас қилса арзийдиган мазмунли умр йўли ёш авлод учун ҳамиша ибрат мактабидир. Шу боис ҳам, каттаю кичик тез-тез унинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишади, дилдан суҳбатлашади, дуоларини олишади.

– Киши ҳалол меҳнати, ибратли ишлари, инсоний фазилатлари билан эл-юрт ўртасида қадр, ҳурмат топади, – дейди Абдуғани ота. – Фарзандларимиз мана шу ҳаётий ҳақиқатни англасин, айниқса, тинчликнинг қадрига етсин. Бугун биз уруш фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатаётган Президентимизга, ҳукуматимизга, халқимизга раҳмат. Ҳар йили пул мукофотлари бериляпти, шифокорлар саломатлигимиздан хабар олишади. Бундан кўнглимиз тоғдай кўтарилади.

Абдуғани ота сингари нуронийларнинг панд-насиҳатлари, дил сўзлари ҳар бир юртдошимизни, айниқса, ёш авлодни эзгу ишларга, Ватанга фидойи бўлишга ундайди. Ҳаётимиз кўрки бўлган табаррук кексаларимизни ҳар қанча эъзозласак, қадрласак, арзийди.

 

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔2

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔58

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔203

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 2    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 58    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 203    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 267    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар