Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

Шоир бува бадиий ижод, маънавий яратувчанлик, китоб чоп этиш деган тузалмас бир «дарди бедаво»га дучор бўлган. Негаки, бу йўлда нафақат ўз соғлиғи, яқинларининг саломатлигидан кечиб бўлса-да, кўп йиллардан буён кетма-кет китоб чоп эттириш билан машғул.

Тўғри, Шоир буванинг бу иши улкан фидойилигу савоб экани ҳаммага маълум ҳақиқат, лекин... Худо йўлида чекилган маънавий изтиробу жисмоний меҳнатдан ташқари, масаланинг асосий ва муҳим — моддий томони бор. Шукр, бу томонини ҳам шогирдлари билан амаллаб келяпти... Унинг бу илҳомбахш саъй-ҳаракатларини кўриб соф ниятли аҳли илм чин дилдан: «Тасанно, домла, асло кам бўлманг!» демоқда ва унга Худодан умр, куч-қувват тиламоқда. Шунинг билан бирга... одамлар орасида «у бир дарвеш-да», дейдиганлари ҳам йўқ эмас. Шоли курмаксиз бўлмайди ахир. Лекин ўзини эл-юрт маънавияти ривожига бағишлаган инсонларга бу гаплар заррача таъсир этмаслигини яхши биламан.

Шу ўринда эсга бир латифа тушади: қадимда бир киши ҳар куни Бешёғоч бозоридан бир қоп ёнғоқ сотиб олар экан-да, Чорсу бозорига олиб бориб, яна ўша нархга сотаркан. Одамлар тушунмай: «Бу ишингдан нима фойда?» — деб сўрашса, у кулиб дер экан: «Мен ёнғоқнинг шақиллашига ишқибозман, биродарлар, бошқа нарса керакмас».

Ҳайронман, Шоир бува нимасига ишқибоз: китобнинг сарварағидаги бир қаторгина «Масъул муҳаррир — фалончиев» ёки «Тақризчи — фан номзоди пистончиев» жумласигами? Билмадим. Буни у кишининг ўзи жуда теран ҳис қилади ва вазифасини сидқидилдан адо этади.

Шоир буванинг яна бир жиҳатига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. У интернет ижтимоий тармоқларида ҳам фаол. Айниқса, фейсбук ижтимоий тармоғида тез-тез илмий янгиликларга бой мақолалар эълон қилиб туради. Мен-ку фейсбукка кам кираман, аммо дўстлар қўнғироқ қилиб сўрашгани-сўрашган: «Шоир буванинг мақоласини ўқидингизми, зўр экан!» Кейин ўқиб кўриб, дўстларнинг эътирофи тўғри эканига амин бўламан.

Акамиз ҳақиқий фидойилик намунасини кўрсатиб, узоқ йиллар давомида бебаҳо вақту нақдини сарфлаб тўплаган илмий ва бадиий адабиётдан иборат икки минг китобдан ортиқ бой кутубхонасини ўзи туғилиб ўсган Янгибозор туманидаги ихтисослашган мактабга совға қилибди. Бугунги кунда ушбу зиё маскани билимга чанқоқ ўқувчиларга беминнат хизмат кўрсатиб, янгибозорлик ёшларни респуб­лика, қолаверса, дунё миқёсида кенг қанот ёйиб, парвоз қилишга ундамоқда. Қувонарлиси шуки, мана икки йилдан буён бу мактабни битирган ўқувчилар юз фоиз олий ўқув юртига ўқишга киришмоқда.

Албатта, улар ичида домла мактабда ўз нафақа пулидан ташкил этган Мадраҳим Сафарбоев номидаги стипендиянинг муносиб эгалари ҳам борлиги кўнгилларга чексиз қувонч бағиш­лайди. Бундай ишлар домлага элдошларининг олқиш ва савоб  олиб келади.

Мана, ҳадемай мактабларда яна бир ўқув йили якунига етиб, ўқувчилар таътилга чиқишади. Лекин вақтини беҳуда ўтказмайдиган, китобга ошна тутинган ўғил-қизларни домла номидаги кутубхона чорлаб туради. Бу маскан билимга чанқоқ ўқувчилар билан доим гавжум. Буни кўриб: «Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!» демасдан бўладими?!

 

Карим ҚЎЧҚОР,

фахрий журналист




Ўхшаш мақолалар

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

🕔16:54, 02.05.2024 ✔21

Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

Батафсил
Ота-оналар  медиасаводхонлиги

Ота-оналар медиасаводхонлиги

🕔17:07, 21.07.2023 ✔274

Ўзбек ёш-ялангларидан бири онасини туғилган куни билан қандай табриклагани хусусидаги видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Тасвирдаги манзара ақл-ҳуши жойида бўлган инсонни гангитиб қўяди.

Батафсил
Китоб  даволайди!

Китоб даволайди!

🕔18:42, 19.07.2023 ✔221

Китобни танлаб ўқиш керак.

Китоб танлаш учун кўп нарсалардан ўтиш керак. Бир воқеани айтиб берай. Набоковнинг «Лолита» деган оламга машҳур романи бор. Дунёда 100 буюк китобнинг биттаси дея рўйхатларга киритилган. Бунинг ўзига хос жиҳатлари бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

    ✔ 21    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Ота-оналар  медиасаводхонлиги

    Ота-оналар медиасаводхонлиги

    Ўзбек ёш-ялангларидан бири онасини туғилган куни билан қандай табриклагани хусусидаги видеони ижтимоий тармоққа жойлади. Тасвирдаги манзара ақл-ҳуши жойида бўлган инсонни гангитиб қўяди.

    ✔ 274    🕔 17:07, 21.07.2023
  • Китоб  даволайди!

    Китоб даволайди!

    Китобни танлаб ўқиш керак.

    Китоб танлаш учун кўп нарсалардан ўтиш керак. Бир воқеани айтиб берай. Набоковнинг «Лолита» деган оламга машҳур романи бор. Дунёда 100 буюк китобнинг биттаси дея рўйхатларга киритилган. Бунинг ўзига хос жиҳатлари бор.

    ✔ 221    🕔 18:42, 19.07.2023
  • У сизни йиллаб кутаётган  бўлиши мумкин

    У сизни йиллаб кутаётган бўлиши мумкин

    Ички кечинмалар, ҳаётий қараш ва китоб ўқишга бўлган иштиёқдан келиб чиқиб ҳамма турли мавзудаги китобларни танлаб ўқийди. Энг асосийси, биргина ўқилган китоб турли ёшда турлича таъсир қилиши мумкин.

    ✔ 369    🕔 11:51, 27.01.2023
  • Бу – ақлни  «чархлаб»,  яроқсиз ҳолга келтириб қўювчи мослама эмас

    Бу – ақлни «чархлаб», яроқсиз ҳолга келтириб қўювчи мослама эмас

    Пойтахтимизнинг «Ўзэкспомарказ» мажмуасида халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади. Ташкилотчиларнинг хабар беришича, уч кун (2-4 ноябрь) давом этган мазкур кўргазма доирасида китобхонлар учун кўплаб қизиқарли ва фойдали тадбирлар ташкил этилди. Китоб кўргазмасини айланиб, хаёлимдан ўтган айрим фикрларни қоғозга туширишга ҳаракат қилдим.

    ✔ 350    🕔 09:07, 14.11.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар