Экоолам      Бош саҳифа

«Тоза ҳаво»дан ўтолмаганлар жарима майдонига!

Тошкентда тоза ҳаво ойлигининг биринчи босқичи бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Хўш, ўзи бу тадбир нега «Тоза ҳаво» ойлиги деб аталади?

«Тоза ҳаво»дан ўтолмаганлар  жарима майдонига!

Маълумки, атроф-муҳитнинг мусаффолиги, биз нафас оладиган ҳавонинг тозалиги ҳаёт учун ниҳоятда зарур шартлардан биридир. Ҳайвонот ва наботот олами ҳаво билан тирик. Инсон организми муайян муддатга сувсизликка, очликка чидаши мумкин. Лекин ҳавосиз икки-уч дақиқа ҳам яшай олмайди.

Бир марта нафас олганда инсон ўпкасига камида 0,5 литр ҳаво кириши аниқланган. Бир дақиқа давомида эса одам 14 мартагача нафас олади. Шундай қилиб, бир кеча кундузда одам 10 минг литрга яқин ҳаво олиб, чиқаради. «Тоза ҳаво» ойлиги тадбирини ўтказишдан мақсад эса ана шу энг муҳим ҳаётий унсурнинг нечоғлик софлигини аниқлаш, ҳаво ифлосланишини камайтириш ва атроф-муҳитнинг мусаффолигини таъминлашдан иборат.

Ҳозирги пайтда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбаларидан бири транспорт воситаларидан ажралиб чиқадиган зарарли газлар хисобланади. Шундан;

• 1 тонна бензин ёқилганда углерод оксиди, углеводород, азот икки оксиди, олтингугурт ангидриди, алдегид, бенз(а) пирен, қўрғошин моддалари 788 кг,

• 1 тонна дизел ёқилғиси ёқилганда углерод оксиди, углеводород, азот икки оксиди, олтингугурт ангидриди, алдегид, бенз(а) пирен, қўрғошин, курум моддалари 208 кг,

• 1 тонна суюлтирилган газ ёқилганда углерод ва азот икки оксиди 584 кг ва сиқилган газ ёқилганда эса углерод ва азот икки оксиди 274 кг зарарли газ чиқиши аниқланган.

Носоз транспорт воситалари эса атмосферага зарарли газлар чиқишини янада кўпайтиради.

Шу боисдан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрига кириб келадиган йирик 6 та, «Эркин», «Шарқ», «Уч-қаҳрамон», «Турбанов», «Келес» ва «Бектемир» постларида 2024 йилнинг 10 апрель санасидан 10 майига қадар «Тоза ҳаво» тадбирининг 1-босқичи ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирда бошқарма қошидаги Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ҳисобидаги «Газоанализатор» ҳамда «Димомер» асбоблари орқали бензин ва дизел ёнилғисида ишлашга мўлжалланган автотранспортлар кўрикдан ўтказилмоқда.

Шаҳримиз атмосфера ҳавосининг зарарли газлар билан умумий ифлосланиш даражасини оладиган бўлсак, атмосфера ҳавосига ташланадиган жами зарарли моддалар ва газларнинг 90 фоизидан ортиғи автотранспортларга тегишли ҳисобланади, шу сабабдан ҳам «Тоза ҳаво» тадбири жуда катта аҳамиятга эга.

Тадбир жараёнида, атмосфера ҳавосига белгиланган меъёрдан ортиқча зарарли газларни чиқараётган автотранспорт воситалари эгаларига уловини ўз вақтида соз ҳолатга келтиришлари тўғрисида тавсия ва кўрсатмалар берилди, белгиланган меъёрни қўпол равишда, яъни жуда кўп миқдорда бузган автотранспортлар ЙПХ ходимлари томонидан вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ҳар биримиз атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишимиз ва табиий ресурлардан оқилона фойдаланишимизга маъсулмиз, шундагина биз келажак ёш авлодларга соф мусаффо ҳаво ва она табиатимизни асл гўзаллигича қолдирган бўламиз.

 

Сардор ҚУДРАТОВ,

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси

матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар