Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Яшил ўтлоқларни соғиндим...

Апрель – баҳорнинг энг ҳузурбахш, дилга ёқимли палласи. Қирларнинг ям-яшил тус олиши, қизғалдоқларнинг қийғос очилиши ажиб тароват бахш этади. Диққинафас шаҳарлардан зериккан юрак мана шундай гўзалликдан барҳаманд бўлиш учун табиат қўйнига ошиқади.

Яшил ўтлоқларни  соғиндим...

Юртимизнинг фусункор табиатини завқланиб, мадҳ этгиси келади. Шундай паллада юртимиз бедапояларини Римга алмашгиси келмаган, баҳорда Бахмалда туғилган қўзиларни араб оҳусидан азизроқ билган Муҳаммад Юсуфнинг ўлмас сатрлари хаёлга келади.

Ҳа, элимизнинг суюкли шоири Муҳаммад Юсуф чинакам табиат куйчиси эди. Шоир шеърларида беихтиёр баҳор таровати намоён бўлади, димоғингизга беихтиёр кўклам ифори урилади. Шоир табиатни гўё уста рассом қўлида чизилган беназир гўзал тасвирдек ифодалайди. Қизғалдоқнинг пешонасидан ўпгиси, жайрон кўзидаги ёшни артгиси, эрка кийикни эркалагиси, қалдирғоч билан дардлашгиси, чумоли меҳнатидан завқлангиси, ялпизни тўйиб ҳидлагиси, она тупроқнинг ҳар заррасини кўзига суртгиси келади, она табиатдан олган масрурликни ўзига хос овоз, ўзгача жўшқинлик билан куйлайди.

Муҳаммад Юсуфнинг ҳар бир сатрида Ватанга бўлган муҳаббати, ҳамиша ҳаётга ва ҳақиқатга бўлган севгиси сезилиб туради. Уни шоирга айланишига серқуёш заминимизнинг мафтункорлиги сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас.

Шоир шеърларида табиат тасвири лирик қаҳрамон руҳиятига боғлиқ ҳолда ифодаланади. Табиат манзараларини очиш жараёнида лирик қаҳрамон руҳияти ҳам, кўнгил сирлари ҳам намоён бўлади. Табиат манзараси тасвирига ҳаёт фалсафаси ҳамоҳанг тарзда ўқувчининг кўз олдида гавдаланади.

Таниш терак. Ариқ ёқаси.

Бўтана сув, ширин лойқа сув.

Тол кўчада отлар тақаси,

Қанча бўлди кўрмаганимга…

Муҳаммад Юсуфнинг ҳалол ва покиза қалб эгаси экани, дабдаба ва ҳашаматлардан кўра кўпроқ табиатга боқиб севинганини пайқаш мумкин. Унинг ижодини синчковлик билан кузатар экансиз, ўткинчи ҳаёт ташвишлари, юракни зада қилувчи аламлар ва фисқу фасодларни енгиш учун ҳам борлиққа боқиб таскин топишга уринганини сезасиз.

Шоирнинг дўсти, фарғоналик ижодкор Баҳодир Исонинг «Муҳаммаджон нимадандир хафа бўлса ҳам ёки бирортаси билан айтишиб қолса ҳам аччиқ гап айтишдан тийиларди. Боғларга, хиёбонларга чиқиб узоқ-узоқ хаёл суришни хуш кўрарди. Водийга қайтаётганида ҳам, албатта довонда тўхтаб, баланд-баланд тоғларга, қирлардаги лолақизғалдоқларга термулиб, бир нималарни ўйлайверарди», деган сўзларидан ҳам шоирга энг яқин сирдош, таскин берувчи дардкаш табиат бўлгани аёнлашади.

Тошканда… тоғларни соғиндим,

Яшил ўтлоқларни соғиндим.

Сув бўйига чордона курган

Момоқаймоқларни соғиндим...

Шоирнинг халқона, содда тилда ёзилган шеърларини ўқиган одам борки, шу заминда туғилганига шукроналик ҳиссини туяди. Кўпчилик пайқамас, яширин гўзалликларни кўра бошлайди. Муҳаммад Юсуфнинг топқирлиги ва сезгирлигига, чинакамига табиат куйчиси эканига яна бир бор амин бўлади.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Жанггоҳлардан омон қайтган  Абдуғани ота

Жанггоҳлардан омон қайтган Абдуғани ота

🕔15:12, 10.05.2024 ✔20

Инсоният тарихидаги энг мудҳиш Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида бир неча юз минг ўзбек йигитлари немис-фашист босқинчиларига қарши мардонавор курашган. Уларнинг мардлиги, жасорати, қаҳрамонликлари, умуман, ибратли ҳаёт йўли келажак авлод учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади.

Батафсил
Яшил ўтлоқларни  соғиндим...

Яшил ўтлоқларни соғиндим...

🕔16:34, 02.05.2024 ✔33

Апрель – баҳорнинг энг ҳузурбахш, дилга ёқимли палласи. Қирларнинг ям-яшил тус олиши, қизғалдоқларнинг қийғос очилиши ажиб тароват бахш этади. Диққинафас шаҳарлардан зериккан юрак мана шундай гўзалликдан барҳаманд бўлиш учун табиат қўйнига ошиқади.

Батафсил
Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

🕔19:40, 21.03.2024 ✔62

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жанггоҳлардан омон қайтган  Абдуғани ота

    Жанггоҳлардан омон қайтган Абдуғани ота

    Инсоният тарихидаги энг мудҳиш Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида бир неча юз минг ўзбек йигитлари немис-фашист босқинчиларига қарши мардонавор курашган. Уларнинг мардлиги, жасорати, қаҳрамонликлари, умуман, ибратли ҳаёт йўли келажак авлод учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади.

    ✔ 20    🕔 15:12, 10.05.2024
  • Яшил ўтлоқларни  соғиндим...

    Яшил ўтлоқларни соғиндим...

    Апрель – баҳорнинг энг ҳузурбахш, дилга ёқимли палласи. Қирларнинг ям-яшил тус олиши, қизғалдоқларнинг қийғос очилиши ажиб тароват бахш этади. Диққинафас шаҳарлардан зериккан юрак мана шундай гўзалликдан барҳаманд бўлиш учун табиат қўйнига ошиқади.

    ✔ 33    🕔 16:34, 02.05.2024
  • Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

    Умр боғини безайдиган яхшиликлар

    Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

    ✔ 62    🕔 19:40, 21.03.2024
  • Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

    ✔ 86    🕔 16:20, 23.02.2024
  • Тинчлик  қадри

    Тинчлик қадри

    Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    ✔ 134    🕔 16:03, 08.01.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар