Экоолам      Бош саҳифа

Экологик маданият – барча муаммолар калити

Кўплаб мамлакатларда ҳар йили 15 апрель – Халқаро экологик билимлар куни сифатида нишонланади.

Экологик  маданият –  барча муаммолар калити

БМТнинг 1992 йил 15 апрель куни Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган атроф-муҳит муаммолари муҳокамасига бағишланган конференциясида инсоният ҳаёти ва барқарорлиги учун экологик тарбиянинг улкан аҳамияти алоҳида қайд этилган ва ушбу санани Экологик билимлар куни сифатида нишонлаш таклиф этилган эди.

Бу кундан мақсад экологик билимларни тарғиб қилиш, экологик маданиятни шакллантириш, шунингдек, долзарб экологик муаммолар ва атроф-муҳит ҳолати тўғрисида хабардор қилишдир.

 

Ёшлар қандай фикрда?

Дарҳақиқат, сайёрамизнинг келажаги ёш авлоднинг экологик маданиятига боғлиқ. Буни Ўзбекистон Экологик партияси ҳам тўла англаган ҳолда ҳудудларда экологик маданият, табиатни асраш борасида давра суҳбатлари, тарғибот тадбирларини ўтказмоқда. Негаки, экологик муаммоларни фақат миллий ва глобал миқёсда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқалигина ҳал қилиш мумкин. Сана муносабати билан ташкил этилган бир қатор тадбирларда ҳам бу алоҳида қайд этилди.

Экопартиянинг Учтепа туман кенгаши ҳамда Жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида Экологик билимлар куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Носир Аминов ва Муқаддас Тиркашева талаба-ёшларга бугунги кунда экологик муаммоларнинг нақадар долзарблиги, пойтахтимизда ушбу муаммонинг олдини олиш чоралари, экологик маданиятни шакллантириш борасида тушунчалар беришди. Ёшларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтаришди.

«Ота-боболаримиз Ватанни, она табиатни асраш муқаддас бурч эканлигини доимо эътироф этиб келишган. Экологик таълим-тарбия табиат ва жамият ўртасидаги узвийликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, экологик таълим-тарбия ёшларни табиатдан онгли равишда фойдаланиш билан бирга, улар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат уйғотади, йигит-қизларни тежамкорликка ўргатади», дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов.

Тадбир давомида анъанага мувофиқ, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 30 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ёшларнинг экологик билимини оширишга қаратилган давра суҳбатлари Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят ҳамда шаҳар кенгашлари томонидан Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейда, Экопартия Хоразм вилоят кенгаши вакиллари томонидан Урганч давлат педагогика институтида, партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз муҳандислик-технология институтида ҳам ташкил этилди.

Мулоқотлар давомида иштирокчиларга бугунги кунда олиб борилаётган экологик лойиҳалар, уларнинг мазмун-моҳияти, ёш авлодда экологик билимларни шакллантириш, она табиатга нисбатан меҳр уйғотиш масалалари, шунингдек, бу борада Экопартия томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди. Зотан Экомаданиятнинг шаклланиши келажак авлод саломатлигини асраш гаровидир!

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔10

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 10    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар