Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Нега?
Республика ихтисослаштирилган Аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова бунга қуйидагича изоҳ берди.
– Баҳорда қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади, – дейди мутахассис. – Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, то 16:00 гача юқори фаоллигини сақлаб туради.
Хўш, бунинг нимаси хавфли, дейишингиз мумкин. Гап шундаки, худди шундай шароитда терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида фотодерматоз касаллиги юзага келади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозир бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.
Қуёш нури аллерген эмас, лекин...
Аслида, қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди. Бироқ ултрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.
Оқибатда бўйин, қўл соҳалари ва кўкракнинг юқори қисмида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.
Тошмалар офтоб таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади. Кўпинча фотодерматоз белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Айни сабабдан баҳорнинг офтобли кунларида соат 11:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийиш тавсия этилади. Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Кимларга офтобда юриш тақиқланади?
Лекин баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтиришини унутмаслик керак. Шу боис препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган элидел ёки протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул.
Шунингдек, эритромицин, тетрациклин ва стрептомицин каби дорилар ултрабинафша нурларини кучли тортиб олиш хусусиятига эга. Ушбу малҳамларни қабул қилган ёки юз соҳаларига суртган беморлар иссиқ кунларда кундузи кўчага чиқишлари мумкин эмас.
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔49
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔113
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил