Экоолам      Бош саҳифа

Манзарали дарахт экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясининг олимлар корпуси вакиллари лойиҳа доирасида дарахтларни экиш ва парваришлаш бўйича қуйидаги тавсияларини беради.

Манзарали дарахт экиш ва парваришлаш бўйича  тавсиялар

Ер майдонини танлаш

Кўкаламзорлаштириш учун аввал ўша жойнинг рельефи, табиий-иқлим ва тупроқ шароитлари ўрганилади. Сўнгра навбат билан қуйидаги ишлар бажарилади: майдон қурилиш қолдиқларидан тозаланади, қуриган дарахт шох-шаббалари, тўнкалари олиб ташланади, майдон текисланади. Кўкаламзорлаштирадиган майдонда дарахтзорлар бўлса тартибга келтирилади, яъни касалланган дарахтлар ва буталар кесилади.  

Экиладиган майдонни текислаш жараёнида оғир лойли тупроқ ва майда қурилиш чиқиндиларини текислаш ишларида қўллаш мумкин. Бунда улар табиий тупроқ билан 50/50 нисбатда аралаштирилади. Чуқурларни текислашда дарахтлар учун зарарли бўлган фабрика ва заводларнинг заҳарли чиқиндиларини қўллаш мумкин эмас. Зарур бўлса, чуқурларни енгил, ўрта, оғир қумоқли тупроқлардан олиб келиб тўлдириш талаб этилади.

 

Тупроқни экишга тайёрлаш

Дарахт кўчатлари махсус тайёрланган чуқурчаларга экилади. Чуқурчанинг эни 90-100 см, чуқурлиги 70 см бўлиши керак, бу кўчат илдизларининг бир текис жойлашишини таъминлайди. Асфальтланган йўлкалар четига экиладиган кўчатларнинг атрофи 1,5-2,0 м айлана шаклда очиқ бўлиши шарт.

Тупроқ кучли зичланган бўлса, чуқурларнинг туби ва деворчаларини 15-20 см юмшатиш зарур. Штамбини атрофи илдизлар зарарланмаслиги учун тупроқни 5-7 см чуқурликкача юмшатилади.

Боғ барпо этиш амалиётида стандарт кўчатни экиш учун чуқурларнинг катталиги қуйидагича бўлади:

 8-10 ёшли дарахтлар учун диаметр 1 м, чуқурлик 0,80 м;

 3-5 ёшли якка буталар учун диаметр 0,70 м, чуқурлик 0,70 м;

 Гуруҳ-гуруҳ қилиб экилганда умумий котлован чуқурлиги дарахтлар учун 0,80 м, буталар учун 0,70 м;

 Бир ва икки қаторли бутали яшил деворлар учун траншеянинг катталигиги 0,6×0,6 м. Ҳар кейинги қаторга траншеянинг эни 0,1 м га ортади, чуқурлиги ўзгармайди. Қаторлар оралиғи 0,2 м, ўсимликлар оралиғи (қаторнинг ичида) бир қатор қилиб экилганда 0,25-0,40 м, икки қаторлида 0,40-0,50 м, уч қаторли ва бош­қаларда 0,50-0,80 м ни ташкил этиши керак. Кўчатлар шахмат тартибида экилиш керак;

 Буталарга шакл бермасдан полоса қилиб экилганда: бир қаторли полоса учун 0,7×0,7 м қилиб экилиб, ҳар бир кейинги қаторга эни бўйича 0,5 м қўшилади, чуқурлиги ўзгармайди, қаторлар ораси 0,5 м, қаторлар ичидаги масофа бир қаторли экилганда 1,0 м, икки қаторлида 1,2 м, уч қаторлида ва бошқаларда 1,5 м ни ташкил этади.

Чуқурларни экишдан бир неча кун олдин тайёрлаб қўйиш тупроқнинг чўкишини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда тупроқда ҳаво алмашишини яхшилаш мақсадида амалга оширилади. Намлик ортиқча ушланиб қолмаслиги учун 15-20 см чуқурликда шағал ёки майдаланган тош билан дренаж қилинади. Кўчатлар баҳорда экилса, чуқурлар камида беш кун олдин тайёрланиши керак.

Озиқ элементлари кам бўлган тупроқларга кўчатлар экишда чириндили тупроқ аралашмасидан қўшиб кўмиш тавсия этилади. Кўчатларнинг таги тупроқ билан тўлдирилганда, кейинчалик унинг чўкиши ҳисобга олиниши керак бўлади, шунинг учун кўмилган тупроқ табиий ер сатҳидан 10 см юқори ҳолда зичланиши зарур.

Ёш дарахтзорларни ўғитлашда ўғитни чуқурроқ қатламларга бериш яхши самара беради. Бундан ташқари экишда чуқурларга чириган гўнг ёки биогумус аралаштириб кўмиш ҳам мумкин. Биогумус қўллаганда оғир тупроқларни юмшатади, тупроқни озиқ элементларга бойитиб, нам сақлаш хусусиятини яхшилайди. Қумли ва қумоқли тупроқларда чуқурнинг тагига лойли тупроқлардан солиш мақсадга мувофиқ, чунки бундай тупроқлар намни ўзидан чуқур қатламларга ўтказворади. Лойли тупроқ солинганда намлик кўпроқ вақт сақланади.

 

Кўчатларга талаблар

Экиладиган кўчатлар сифатли ва стандартга мос бўлиши шарт: штамб ва шох-шаббаси керакли катталикда, шакли ва ривожланиши нормал ҳолда бўлиши талаб этилади. Қийшиқ, синган, шилинган бўлмаслиги, илдиз тармоғи қалин, зич, бир текисда бўлиши зарур. Кўчатнинг сифати ижобий натижанинг гаровидир. Кўча ва хиёбонларга экиладиган кўчатлар алоҳида сифатли бўлиши зарур. Экиш учун стандартга мос келадиган кўчатлар: япроқ барглилар бўйи 1,2-2 м (2-3 ёшли), нина барглилар бўйи эса 1-1,5 м (4-5 ёшли) бўлгани маъқул.

Гуруҳ ҳолда дарахтлар экилганда уларни турига қараб 4-7 м, буталар 1,5-3,0 м. оралиқда, қуёшсевар ўсимликларни очиқроқ ерга, соясевар ўсимликларни панароқ ерга экиш тавсия этилади.

Якка (солитер) ҳолда экилган дарахтлар майсазорнинг очиқ майдонларига жойлаштирилади. Солитер сифатида биринчи навли йирик, юқори манзарали дарахт турлари экилади: япроқ барглилардан – йирик баргли жўка, оддий эман, қайин, сохта каштан, ипак акацияси, мажнунтол, гўзал катальпа, канада багряниги; нина барглилардан – ғарб туяси, қорақарағай, виргин арчаси, қрим қарағайи, элдор қарағайи, шарқ биотаси.

Икки қаторли экишни йўлнинг бўйида ёки кўчаларда амалга ошириш мумкин.

Дарахтларнинг бир-бирига оптимал оралиғи 5-7 м. Қуюқ соя берувчи хиёбонларни барпо этишда йирик баргли жўка, ўткир баргли заранг, сохта каштан, гўзал катальпа, пенсильван шумтоли, майда баргли қайрағоч, чала соя берувчи хиёбонларни барпо этишда дала заранги, ипак акацияси, канада багряниги, қрим қарағайи, элдор қарағайи, қора қарағай, виргин арчаси ва бошқа шох-шаббалари сийрак дарахтлар қўлланади.

Сувсизликка чидамли дарахт турлари (дала заранги, айлант, майда баргли қайрағоч, пенсильван шумтоли, япон тухумаги ва бошқалар)ни одатда қурғоқчил тупроқларга экиш тавсия этилади.

Қайин сернам тупроқларни яхши кўради, сохта каштан майда баргли жўка, оддий шумурт (черемуха) унумдор тупроқларда яхши ўсади, фақат вақтида суғориб турилиши талаб этилади.

 

Озиқлантириш

Экишдан 6-8 кун олдин чуқурчаларга 10 кг чириган гўнг ёки 300 г, суперфосфат, 60 г калийли туз ва 60 г аммоний сульфати солинади. Ушбу миқдорнинг ярми чуқурча тубига, иккинчи ярми юқоридаги чириндили тупроқ билан аралаштирилади ва у билан чуқурга солинади. Экилгандан сўнг атрофига айлана шаклда ариқчалар олинади (1,0-1,2 м диаметрли) ва яхшилаб суғорилади. Илдиз бўғизи очилиб қолса, уни тупроқ билан кўмиб қўйилади.

Яшил дарахтзорларда тутунга ва газга чидамлилигини ошириш усулларидан бири уларга парваришлаш даврида минерал ўғитларни беришдир. Суғориладиган ерларда кўчатлар остига 90-120 кг дан азот ва фосфор (270-360 кг аммиакли селитра ёки 45-60 кг аммоний сульфати ва 450-660 кг суперфосфат) берилади.

Суғориладиган ерларда 150 кг/га азот (450 аммиакли селитра ёки 750 кг аммоний сульфати) ва 120 кг/га фосфор солинади (600 кг/га суперфосфат). Суғорилмайдиган жойларда 60-90 кг/га азот (180-270 кг аммиакли селитра ёки 300-450 кг/га аммоний сульфати), 60 кг/га фосфор (335 оддий суперфосфат) ва 30 кг/га калий (75 кг/га калий тузи) берилади.

Суғориладиган ерларда минерал ўғитларни беришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Уларни ўғитлаш дарахтзорларни суғориш билан боғлиқ. Шунинг учун азотли ва фосфорли ўғитлар уч марта берилади – апрель, май ва июнда.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Соғлом тупроқ –  соғлом экология ва    хавфсиз озиқ-овқат  деганидир

Соғлом тупроқ – соғлом экология ва хавфсиз озиқ-овқат деганидир

🕔20:49, 19.04.2024 ✔28

Табиий ва антропоген шароитда 1 см. тупроқ қатлами ҳосил бўлиши учун юз йил талаб қилинар экан.

Батафсил
Юртимиз бўйлаб  «тоза ҳаво»  ойлиги бошланди

Юртимиз бўйлаб «тоза ҳаво» ойлиги бошланди

🕔20:48, 19.04.2024 ✔15

Сўнгги вақтларда атмосферани ифлослантирувчи саноат корхоналари, тадбиркорлик объектлари, ҳавони ифлослантирувчи автотранспорт воситаларига нисбатан назорат кучайтирилмоқда.

Батафсил
Экологик  маданият –  барча муаммолар калити

Экологик маданият – барча муаммолар калити

🕔20:47, 19.04.2024 ✔18

Кўплаб мамлакатларда ҳар йили 15 апрель – Халқаро экологик билимлар куни сифатида нишонланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар