Экоолам      Бош саҳифа

Барқарор ривожланиш инсон тафаккури билан кечиши керак

Билади, лекин бефарқ

Экологик муаммоларнинг юзага келиш сабаблари деярли барчага аён. Уларни бартараф этиш усулларидан ҳам кўпчилигимиз хабардормиз. Шундай экан, нега аҳвол ёмонлашса ёмонлашяптики, экологик барқарорлик томон ҳеч олдинга силжий олмаяпмиз?

Барқарор ривожланиш  инсон тафаккури билан кечиши керак

Очиғини айтиш керак, айримларимизнинг ҳалигача экология бўйича ҳуқуқий билимларимиз етарли даража эмас. Мисол учун, давлат экологик дастурлари ва бош­қа экологик дастурларни, шу жумладан атроф-муҳитнинг давлат мониторинги дас­турини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, атроф-муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва ахборот олиш тартибини ҳам афсуски кўпчилик яхши билмайди.

 

Унда нима қилиш керак?

Шуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаб­буси билан Тошкент давлат юридик университетида «БМТнинг Барқарор ривожланиш дастурида белгиланган барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишнинг ижтимоий сиёсий, экологик ва ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев айни дамда кузатилаётган экологик муаммоларни бартараф этиш ва табиий ресурсларни асраб-авайлаш учун юртимизда барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун партия ходимлари ва фаоллари ҳуқуқий асос­ларга таянган ҳолда доимий иш олиб бориши зарурлигини таъкидлади.

Тошкент давлат юридик университети профессорлари Шуҳрат Файзиев, Баҳшилло Ходжаев, Жуманазар Холмўминов, Олим Нарзуллаев экологиянинг турли йўналишларидаги ҳуқуқий асослар тўғрисида атрофлича маъруза қилди. Уларда БМТ Тараққиёт дастурини амалга ошириш зарурати, унинг ижтимоий-сиёсий, экологик-ҳуқуқий асослари, барқарор ривож­ланиш мақсадларини амалга оширишда экологик кўрсаткичлар, уларни яхшилашнинг иқтисодий-ҳуқуқий аҳамияти, Ўзбекистон Рес­публикасининг 2030 йилгача бўлган даврда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси, уни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, экологик таълимни амалга оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

Келажак олдидаги қарз

Сўнгги йилларда экологик ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган янгидан-янги қарор ва фармонлар қабул қилиниб, ҳуқуқбу­зарликларга қарши қўлланиладиган жазо чоралари кучайтирилмоқда. Эндиги вазифа эса экологияга масъул ташкилот, муассасалар ходимлари ва фаоллари, хусусан, барча юртдошларимизнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш, янгидан ишлаб чиқилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар билан доимий танишиб бориши ва пухта билимга эга бўлишига эришишдир.

Барқарор ривожланиш мақсадлари 2012 йилда БМТ томонидан ишлаб чиқилган дас­тур бўлиб, у ҳар бир инсон учун фаровон турмуш тарзини яратишга хизмат қилувчи иқтисодий, ижтимоий, экологик кўрсаткичларни ўз ичига олади.

– Мазкур мақсадлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан 2015 — 2030 йилларда амалга оширилиши кун тартибига киритилган, – дейди Тошкент давлат юридик университети «Экология ҳуқуқи» кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Шуҳрат Файзиев. – БРМ дастури 17 та глобал мақсадни ҳамда улар билан боғлиқ 169 та вазифани ўз ичига олади. Айниқса соғлик ва фаровонлик, тоза сув ва санитария, арзон ва тоза энергия, барқарор шаҳарлар ва қулай яшаш жойларини яратиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экотизимларни асраш каби мақсадлар алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон БРМ дастурининг 17 та мақсадлардан 16 тасини миллийлаштириш ва амалга ошириш вазифасини ўз олдига қўйган. Мана шу вазифаларнинг ҳуқуқий асосларини ўзлаштирган ходимларда, албатта, натижаларнинг ижобий тус олишига ҳисса қўшиш истаги ортади ва ишонч билан фаолият юритади. Ҳар бир масалада мақсадга эришиш учун, энг аввало, ҳуқуқий саводхонликни ошириш жуда зарурдир.

Семинарда қатнашган Экопартия ходимлари ўрганганларини жойларда ўтказиладиган тарғибот тадбирларида кўплаб юртдошларимизга етказади. Энг муҳими, ҳуқуқини англаган одам, табиат олдидаги бурчини ҳам унутмайди. Экопартия тадбирларида қатнашадиган юртдошларимиз ҳам мазкур ҳуқуқий нормалар асосида фаоллик кўрсатиб, она табиатимиз учун жон койитадиган бўлса, натижага эришиш анча осонлашади.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎЭП МК матбуот бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар