Экоолам      Бош саҳифа

Экологик билим ва маданиятга эга бўлиш – бугуннинг энг муҳим талаби

Экологик муаммоларни бартараф этиш учун аниқ таклиф ва ғояларни илгари суриш, табиатсевар инсонлар мақсадларини бирлаштириш ва мамлакатимизда юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик ҳолатларга қарши курашиш Ўзбекистон Экологик партиясининг биринчи галдаги вазифаларидан ҳисобланади.

Экологик билим ва маданиятга эга бўлиш –  бугуннинг энг муҳим талаби

Айни шу мақсадда экологик вазият барқорарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган ҳудудлар экологик масалаларини тезкор ўрганиш, марказдан олис масканларда самарали жамоатчилик назоратини олиб бориш ва партия фаоллигини янада ошириш бугунги куннинг талабидир. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаевнинг ўтган ҳафта давомида республикамизнинг бир қатор ҳудудларида хизмат сафарида бўлиши ана шу эзгу мақсадларга қаратилди.

Ҳозир юртимиз аҳолисининг аксариятини ёшлар ташкил қилмоқда. Уларнинг экологик дунёқарашини тўғри шакллантириш келгусида кўплаб экологик муаммоларнинг олдини олишнинг калитидир. Шу боис яқиндан мулоқот қилиш, атроф-муҳит муҳофазаси учун сафарбар этиш мақсадида Экопартия ёшлар орасига кириб боряпти.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирокида «Экологиянинг барқарор ривожланишида ёшларнинг ўрни» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Партия раҳбари эртамиз эгалари бўлган йигит-қизлар билан самимий мулоқот қилар экан, бугун дунёда кузатилаётган экологик ҳолат, минтақамиздаги чўлланиш, мамлакатимиздаги табиий ресурс­ларга бўлаётган муносабат ҳақида сўз юритди.

– Бугун экологик билим ва маданиятга эга бўлиш замон талабига айланди. «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилинган жорий йилда бу борада кўпроқ амалий ишлар ва уларнинг натижасига эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Айни шу мақсадда партиямиз томонидан ёшларимизнинг экологик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди Абдушукур Ҳамзаев.

Талаба-ёшлар томонидан экологик барқарорликка эришиш борасида бир қатор таклифлар билдирилди. Бугунги куннинг долзарб масалаларига бефарқ бўлмаган, шижоатли ва қизиқувчан ёшлар мулоқот асносида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилган, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси тадбирларида фаоллик кўрсатган, партия аъзолари сафини кенгайтиришга ҳисса қўшган, оммавий ахборот воситаларида партия фаолиятини кенг ёритган бир қатор ходимлар тақдирланди.

Ёш табиат ҳимоячилари –

катта куч

Қашқадарё вилоятига қилинган сафар Халқаро инновацион университети талаба-ёшлари билан учрашувдан бошланди. Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари, профессор Абдушукур Ҳамзаев иштирокида «Экология ва ёшлар» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, вилоятдаги олий таълим муассасаларининг фаол талабалари, магистрантлар ва ёш олимлар иштирок этди.

Ёшлар Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий вазифалари, ғоялари ва олиб бораётган ишлари билан атрофлича таништирилди. Мамлакатимизда кузатилаётган экологик муаммоларга қарши курашиш ва асосли ечимларни топишда интилувчан ёшлар муҳим кучга айланиши зарурлиги таъкидланди. Ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш ва экологик ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз кайфиятда курашиш кўникмасини шакллантириш мақсадида турли тарғибот тадбирлари олиб бориш, ёш табиат ҳимоячилари сафини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Таъкидланишича, партия томонидан «Ёшларда экологик маданият, таълим тарбияни юксалтириш», «Депутат ва ёшлар», «Табиатни пластик ва полиэтиленлардан асрайлик!», «Экологик ойлик», «Табиат учун ғамхўрмиз», «Экология болалар нигоҳида», «Сувни биргаликда асрайлик!» шиори остида кўплаб лойиҳалар доирасидаги турли тадбирларда фаол ва ташаббускор ёшлар муносиб иштирок этиб келмоқда. Шундай ташаббускор ёшлар саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, таклифларини ўрганишга партия томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Улар билан қатор учрашувлар ташкил этилиб, қизиқишлари қаноатлантирилиб, тегишли йўналишлар берилмоқда.

Учрашув давомида бир қатор иқтидорли ёшлар республикамиз ҳудудларида мавжуд экологик муаммолар ва уларнинг олдини олиш борасида таклифларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир доирасида Экопартиянинг мақсад ва вазифаларини, ғояларини кенг тарғиб қилаётган, тадбирларда фаол иштирок этаётган, атроф-муҳитни асрашни ўзининг муқаддас бурчи деб билган бир гуруҳ талаба-ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Ҳудудий партия ташкилотларининг ўтган беш йиллик фаолият сарҳисоби ҳамда 2023 йил якунлари таҳлил этилди.

Амалга оширилган йирик лойиҳалар ва уларнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги натижалари кўриб чиқилиб, партия дастурий вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича бажариладиган ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

 

20 гектарли боғ

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти партия ташкилоти ташаббуси билан Қарши шаҳар марказидаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ўтказилди. Унда партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, вилоят ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва нуронийлар иштирок этишди. Тадбир доирасида салкам 20 гектарли боғ ҳудудига 20 минг тупга яқин манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари бошланди.

Партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ёшларга кўчат экишнинг агротехник қоидалари, уни парваришлаш, сув ва озуқа моддаларини бериш тартиблари ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар