Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги об-ҳаво ҳарорати ўзгаришлари сабабчиси гўёки атмосферага сунъий таъсир кўрсатиш экани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Жамоатчиликнинг кенг баҳс-мунозараларига сабаб бўлаётган маълумотларда шундай дейилади:
«Охирги вақтларда юртимизда тушунарсиз об-ҳаво бўляпти. Интернетга кириб, хориж манбаларидан яшаётган жойингизнинг об-ҳавосини олдиндан кўрасиз, лекин шу кун келганда об-ҳаво умуман ўзгариб кетяпти. Об-ҳаво маълумотида иссиқ кўрсатилса, совуқ кузатиляпти ёки қор, ёмғир ёғяпти. Шу вақтгача ҳаво қизиши керак эди. Юртимизда об-ҳавонинг ўзгариб бораётгани асл сабаби Қатардан, Хитойдан келтирилган технологиялар асосида «Об-ҳавога сунъий таъсир қилиш методи» ҳисобланади.
Бу ёзаётганларим коспирологик қараш эмас, ҳақиқат. Бунда кўпинча кумуш, йодид, хладореагентлар, гидроскопик воситалардан фойдаланилади. Масалан, бу методнинг: булутларни экиш, ёмғир-қор ёғдириш, ҳавони салқин, совуқ, иссиқ қилиш каби турлари бор...»
Бу фикрлар қанчалик асосли? Ҳақиқатдан ҳам об-ҳавога сунъий таъсир кўрсатиш мумкинми? Наҳотки, бизнинг мутахассисларимиз шунчалик илдамлаб кетиб, шундай усуллардан фойдаланаётган бўлса?..
Булут ҳайдаш бошқа, сунъий таъсир бошқа
«Ўзгидромет» маркази мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги хақида ўз муносабатини билдирди. Айтилишича, бу технологиядан Ўзбекистонда охирги марта 2005 йил байрам кунларида қулай об-ҳаво шароитларини яратиш мақсадида фойдаланилган. Бу технологияни асосий воситалари хориждан импорт қилинишини инобатга олиб, иқтисодчилар томонидан маъқул кўрилганда амалга оширилади.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳам ушбу баҳсли масалага ўз муносабатини билдириб ўтди:
«Атмосферадаги ўзгаришлар, бошқача айтганда, баъзан мавсумга хос бўлмаган турли об-ҳаво шароитлари кузатилиши бу дунёдаги иқлим ўзгариши туфайлидир.
Сунъий ёмғир ёғдириш билан боғлиқ атмосферага таъсир кўрсатиш нафақат Ўзбекистон, балки минтақада ҳам ҳали амалий бошланмаган (ўтган асрнинг 70-90 йиллари инобатга олинмаса). Қор кўчиши ёки баҳор-ёз мавсумида дўл ёғишининг олдини олиш учун қўлланилаётган «Алазань» снарядларини ҳавога отиш амалиётлари бу ҳаво оқимлари траекториясини сезиларли ўзгартириш кучига эга эмас.
Аммо, ушбу йўналишда илмий жамоатчилик томонидан чуқур илмий изланишлар, минтақа шароити, сув тақчиллиги прогнозлари, иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб, турли метеорологик кузатувлар устида бош қотирилмоқда.
Келгусида минтақанинг текислик ҳудудлари, ҳатто тоғ этаклари ва тоғларда ҳам сунъий ёмғир ва шунга ўхшаш бошқа атмосферага таъсир кўрсатиш жараёнларига эҳтиёж юқори бўлади. Албатта, мазкур жараёнлар минтақада мамлакатлар келишуви, тинчлик йўлида амалга оширилади. Бу бўйича жаҳон миқёсида мажбуриятлар мавжуд».
Хулоса қилиб айтганда, атмосферага сунъий таъсир кўрсатиб, энергетик муаммолар келтириб чиқарилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳеч қандай асосларга эга эмас. Замонавий иқлим моделлари сўнгги йиллар 2-3 кунлик об-ҳаво прогнозини юқори аниқликда тақдим этмоқда. Бу «атмосферага таъсир кўрсатиб, об-ҳаво шароитлари ўзгартириляпти», деган консприологик фикрларни йўққа чиқаради, – дейди мутахассис.
Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔48
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔112
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил