Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Қуёшга, ажиб илиқликка, гўзалликка талпинган қалбимиз баҳорга интилаверади. Биз кутган баҳорнинг ўша мунаввар тонглари отмоқда. Уйларимизнинг айвонларига қалдирғочлар яна қайтиб келди.

Баҳорни соғинган халқимиз, айниқса, нуроний отахонлар ёшликдан ўрганган севимли машғулоти – кўчат экиб, боғ яратиш ишларига аллақачон тадорикни бошлаб юбордилар. Фарғона туманининг «Янги обод» маҳалласида яшовчи 78 ёшли Рўзибой ота Ғофуров ҳам баҳор келиб, ўзи эккан шафтолизордаги ёш кўчатларни бир бор хабар олиш асносида, маҳаллада ташкил этилган кўчат экиш ҳашар тадбирида ҳам қатнашди. Биз отахон билан шу ерда кўришдик.

 

Маккатиллони кўрган дарахт

– Қўни-қўшнилар «юринг ота, бир боғингизни айланиб келамиз, кейин биргаликда дарахт экамиз, сиз бизга ўргатиб маслаҳат бериб турасиз-да», деб чақиришганди. Дарахт экиш бўлса, жон деб бораман, деб келавердим. Бу ерда мана ҳаммамиз «субҳон» ўрик турини экдик. Субҳон – ўрикнинг энг мазалиси, ҳам ширин, ҳам тўйимли. Бир марта тотиб кўрсангиз шираси оғзингизда қолади. Ҳаттоки, бу ўрик пишганида Маккатиллога ҳам олиб бордик ва дунёнинг турли жойларидан келган зиёратчилар тотиб кўриб, бундай мазали мевани ҳеч қачон ейишмаганини айтишди. Бугун ҳам яна субҳон ўригини яхши ниятлар ила экдик. Мевасидан фарзандларимиз, набираларимиз баҳраманд бўлишади. Бизни дуолар қилишади, – дейди отахон биз билан суҳбатда.

 

Сув келтирган элда азиз

«Янги обод» маҳалласининг баъзи ҳудудлари бир вақтлар тошлоқ ерлар бўлган. Сув келиши қийин. Дарахтлар кўкармаган, лекин бу ерлик Рўзибой ота каби тажрибали боғбонлари ерларни гуллатиб, тупроқ билан тиллашиб, дарахтлар экиб, боғлар барпо этишди. Бу заминда эндиликда шафтолизор, ўрикзор, гилосу беҳилар мўл ҳосил беряпти. Янгиободликлар ҳалол меҳнатлари эвазига бугун турмушларини янада обод қилиб фаровон ҳаёт кечиришмоқда.

Деҳқончилик, боғдорчиликда сув беқиёс аҳамиятга эга. Экилган дарахтлар сув билан кўкаради, яшнайди. Агар дарахтларга вақтида сув қуйилмаса ўз-ўзидан аёнки, дарахтлар қурий бошлайди. Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг амалий натижаларини бермоқда.

Бу борадаги вазифалар Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсад ва вазифаларидан ҳам ўрин олган бўлиб, бу борадаги эзгу ишлар қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлими ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашга оид вазифалар ҳам бор. Айни вақтда бу ишлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Фарғона туманининг Оқ билол қишлоғи «Янги обод» маҳалласи ҳудудига ҳам яқинда ана шу ҳаракатлар туфайли тоза ичимлик сув олиб келинди. Шу ерлик тадбиркор, Ўзбекистон Экологик партияси фаоли, тажрибали боғбон, «Орзу» нодавлат жамоат уюшмаси раҳбари Аҳмаджон Мадраҳимов Ўзбекис­тон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ўтказилган грант танловларида қатнашиб, ғолиб бўлди. Ажратилган 100 миллион сўм маблағга сув тармоғи тортиб келинди.

Ушбу хайрли ва эзгу ишлардан қишлоқ аҳолиси бениҳоя мамнун. Шу ўринда қишлоқ одамлари сувни асраш, унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик учун астойдил ҳаракат қиляптилар.

Одамлар орасида кейинги вақтларда «Сув текин эмас» деган ибора тез-тез қўлланяпти. Бу аввало сувни асрашга бўлган масъулиятни оширмоқда.

Эрта тонгдан қуёш чиқиб, вақт ўтиб, яна кеч киради. Умр ана шундай ўтиб бораверади. Ҳаётимизнинг неча баҳорлари-ю, неча ёзлари ўтади. Аммо инсон ўз ҳаётида амалга оширган эзгу ишлари, яхшиликлари билан, эккан дарахтлари, қурган кўп­риклари, меҳнатлари билан келтирган сувлари ила халқнинг жонига оро киради. Қалбларда мангу қолади. Шундай экан, яхшилик қилишда давом этайлик.

 

Фотима МАНСУРОВА




Ўхшаш мақолалар

Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

Умр боғини безайдиган яхшиликлар

🕔19:40, 21.03.2024 ✔43

Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

Батафсил
Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

🕔16:20, 23.02.2024 ✔62

Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

Батафсил
Тинчлик  қадри

Тинчлик қадри

🕔16:03, 08.01.2024 ✔116

Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Умр боғини безайдиган  яхшиликлар

    Умр боғини безайдиган яхшиликлар

    Баҳор фаслининг дастлабки ойида яшар эканмиз, аллақачон қалбимизга баҳорий туйғулар кириб келган.

    ✔ 43    🕔 19:40, 21.03.2024
  • Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Ҳайвонларнинг онаси ва... оналарнинг ҳайвони

    Менинг севимли машғулотларимдан бири – уй ҳайвонларига қараш. Баъзи пайтларда инсонларда топилмаган меҳр-муҳаббат туйғусини уларда кўп бора кузатганман.

    ✔ 62    🕔 16:20, 23.02.2024
  • Тинчлик  қадри

    Тинчлик қадри

    Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

    ✔ 116    🕔 16:03, 08.01.2024
  • Дунёдаги уч  ноёб экспонатдан бири –  бизда!

    Дунёдаги уч ноёб экспонатдан бири – бизда!

    Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, ўлкашунос-тарихчи Комилжон НУРЖОНОВ билан суҳбат.

    ✔ 180    🕔 16:30, 19.10.2023
  • Инсонни  тушуниш

    Инсонни тушуниш

    Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.

    ✔ 163    🕔 08:42, 22.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар