Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилБугун глобаллашув даврида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, биохилма-хилликни сақлаш, экологик вазиятни яхшилаш масалалари инсоният олдидаги энг муҳим ва долзарб вазифа ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда бу соҳада изчил ислоҳатлар олиб борилмоқда, қонунчилик такомиллаштирилмоқда, зарур шароитлар яратилмоқда. Бироқ қурилиш, ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламининг кенгайиши, корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар томонидан атроф табиий муҳитга, жумладан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни нормадан ортиқ даражада ташланиши атмосфера ҳавоси таркибида зарарли моддаларнинг ортишига, атроф табиий муҳит ифлосланишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳам экологик соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Мазкур қонун билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунларга давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларни, биринчи навбатда, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш асосларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжат билан ваколатли давлат органларига фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ваколати бериляпти.
Умуман олганда, ушбу қонун экологик вазиятни яхшилашга, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олишга, коррупциявий омилларни бартараф этишга, ваколатли давлат органларининг, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган субъектларнинг ушбу йўналишдаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Моҳира ХЎЖАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил