Экоолам      Бош саҳифа

«Менга эса ҳаво етмайди холос...»

Сизлар ҳам шу ҳаводан нафас оляпсизларми, жаноб масъуллар?

«Менга эса  ҳаво етмайди  холос...»

Сўнгги вақтларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кун мавзусига айланиб қолди. Атмосферанинг ифлосланиши ортидан келиб чиқадиган муаммолар ва ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлаётган омиллар ҳақида ёзмаган, гапирмаган одам қолмади ҳисоб. Аммо муаммонинг олдини олишга келганда «таклифлар»дан нарига ўтилмаяпти. Жабрини эса она табиат, одамлар ва эртанги кунимиз бўлган болалар тортмоқда.

Кимга қаср етмас,

Кимга мол-дунё,

Менга эса ҲАВО

Етмайди холос... деб ёзган эди халқимизнинг хассос шоири Муҳаммад Юсуф.

21 февраль куни Ўзбекистон пойтахти ҳавосининг ифлослиги бўйича яна дунёдаги барча мегаполисларни ортда қолдириб, дунёда энг ифлос шаҳарлар рўйхатидан, бу сафар бинафша ранг (ҳаво ифлосланишинг максимал даражаси) билан 1-ўринга чиқди. Ўзи пойтахт ҳавоси дунёдаги энг ифлос шаҳарлар рўйхатидан эндигина пастлаёт­ган бир вақтда газ босими пасайгани сабабли кўмир ва мазутдан фойдаланиш ортгани, йўллардаги музламаларни эритиш учун сепилган аралашмалар таъсири туфайли ҳавонинг ифлосланиш даражаси янада ортиб кетди.

– Қиш мавсумида газ босимининг пасайиб кетгани сабабли бошқа ёқилғи турлари, жумладан, мазут ва кўмирдан фойдаланиш ҳавонинг кескин ифлосланишига олиб келяпти, – дейди Экология вазирлигининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш сиёсати бўлими бошлиғи Баҳром Холхўжаев. – Ижтимоий тармоқларда ҳам кўришимиз мумкин, Тошкент ИЭСда кўмир ва мазутдан фойдаланиши экологияни бузадиган ҳолат десак бўлади. Куни кеча Сергели туманидаги иссиқлик станцияларида мазутдан фойдаланиши ортидан қора тутунли ҳолатни кўрдик. Булар асосий манбалар бўлса, бошқа яна бир қанча сабаблар ҳам бор: яшиллик даражаси, иссиқлик тизими, автотранспорт воситаларининг максимал даражада кўпайиб кетаётгани, қорлардан кейин ҳам йўлларни тозалашда қум сепилишини ҳам айтиш мумкин. Чунки қуёш чиқиб, қор кетгач, қуруқ қум ҳосил бўлади – бу ҳам атмосферага кўтарилиб, атроф-муҳитни зарарлаши мумкин.

 

«Бизда айб йўқ...»

Албатта, совуқ кунларда аҳолининг иссиқлик тизимига бўлган талабини қондириш зарур. Аммо аҳолининг талабини баҳона қилиб, собиқ иттифоқ даврида қурилган ва ҳалигача замонавий экологик стандартларни татбиқ этмай келаётган, мўрисига оддий фильтрларни ўрнатмаган корхона мутасаддилари нима учун «сувдан қуруқ чиқиб» келяпти?

Совуқ ҳаво ортидан ижтимоий тармоқларда Тошкент ИЭСдан атмосферага кўтарилаётган қора тутунлар нафақат одамларнинг, балки жамоатчиликнинг ҳам қурқуви ва эътирозларига сабаб бўлди. Бу ҳолат Экология вазирлиги томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Тошкент ИЭСнинг мазут ёққани, станциядаги мавжуд ускуналар маънан эскиргани ва шу сабаб ҳавони ифлослантираётгани аниқланди. ИЭС маълум бир миқдорда (1 млрд. сўм) жарима тўловларига тортилди. Аммо ҳолат ҳамон ўзгаргани йўқ. Тошкент ИЭСда ўрганиш олиб борган ишчи гуруҳ ҳолат бўйича аниқ чоралар кўриш кераклиги юзасидан Энергетика вазирлигига юзланган эди. Бироқ Энергетика вазирлиги ҳавонинг ифлосланишига мазутнинг алоқаси йўқ, дея баёнот берди.

Аммо «касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади». Жамоатчиликдан ҳеч нарсани яширишнинг иложи йўқ, ҳамма кўриб, билиб турибди. Эътибор берилса, газ ва мазут, кўмирнинг ёқилишида фарқ борлигини билишади. Газ ёқилганда оқ тутунга ўхшаш азот диоксиди чиқса, мазут ва кўмир ёнганда эса қоп-қора ифлослантирувчи тутун чиқади.

 

Электр олиш учун

11,1 минг тонна мазут

Маълумотларга кўра, 25 февраль куни электр станциялар орқали 241,9 млн кВт соат, режадагига нисбатан 4 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 43,6 млн кубометр табиий газ, 17,2 минг тонна кўмир ҳамда 11,1 минг тонна мазут ёқилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев маълумот берди.

Кўриниб турибдики олиб борилаётган ишлар, берилаётган таклифлар ўзини оқламаяпти. Ҳаммаси «қоғозлар»да қолиб кетмоқда. Бунинг эвазига эса атроф-муҳит, одамлар, айниқса, ёш болалар жиддий зарар кўрмоқда. Тўғри, Экология вазирлиги, Экопартия томонидан жойлардаги корхона ва заводлар фаолияти ўрганиляпти, ҳаво фильтрларидан фойдаланиш ҳақида тушунчалар бериляпти, ҳатто жарималар қўлланиляпти. Лекин атмосферага заҳарли ташламалар ортса ортяптики, зинҳор камаймаяпти.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, шу йил 17 январь санасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқаётганини, бу бўйича тақдимот қилинишини маълум қилган эди. Аммо бир ойдан кўпроқ вақт ўтдики, бу режанинг боши ҳам кўрингани йўқ.

 

93 фоиз болалар ифлосланган

ҳаводан нафас олади

Ҳаво ифлосланишидан энг кўп жабр чекувчилар болалар ҳисобланади. Ўзбекистондаги охирги ҳаво ифлосланиши ҳодисалари сабаб болаларнинг аллергик касалликларга чалиниш ҳолатлари кузатиляпти. Ҳавода зарарли моддалар миқдори ошиб кетган кунлари болалар уйда қамалиб ўтиришга мажбур.

Афсуски, ҳаво ифлосланишидан катталарга қараганда кўпроқ болалар жабр кўради. Доимий ифлосланган ҳаводан нафас олиш уларнинг соғлиғида қисқа ва узоқ муддатда турли хавфларни келтириб чиқариши мумкин.

Болалар ўсувчан организм бўлгани учун уларнинг ҳали ривожланиш жараёнида бўлган мия ва ўпкалари зарарли ҳавога нисбатан таъсирчан бўлади. Болаларнинг иммун тизими ҳам катталарникига нисбатан кучсизроқ, бу эса турли вирус, бактерия ва микробларга нисбатан болалар таъсирчан бўлишини англатади. Қолаверса, болалар катталарга қараганда кўпроқ нафас олади (кўп ҳолларда оғзи билан ҳам). Бу ҳолат уларнинг кўпроқ заҳарли моддаларни ютишларига сабаб бўлади.

Яна бир тарафи – болаларнинг бўйлари ҳали узун бўлмаслигида. Улар ерга нисбатан яқинроқ юришади. Ҳаводаги зарарли моддаларнинг концентрацияси ҳам ернинг пастки қисмида юқорироқ даражада бўлади.

ЖССТнинг маълумотига кўра, дунёдаги 15 ёшгача бўлган болаларнинг 93 фои­зи ифлосланган ҳаводан нафас олади. Асосан, паст ва ўрта даромадли давлатларда яшовчи болалар бунга маҳкум.

Сўнгги пайтларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши болаларнинг соғлиғида қандай акс этаётгани ҳақида билиш учун оналарнинг фикрлари билан қизиқдик:

– 2021 йил ноябрда Тошкентда кучли чанг бўрони бўлгандан буён қизимда аллергия пайдо бўлди. Шамолламаган бўлса ҳам бурун қичишиши, битиши ҳолатлари кузатилади. Кузатганман, аллергияси овқат билан эмас, ҳаво билан боғлиқ. Кичик фарзандим эса об-ҳавонинг ифлослик даражаси ошганда ухлаши қийинлашади, уйқусида кўп безовта бўлади. Болаларим шу ёшигача дори-дармон нималигини билишмасди. Ҳавонинг сифати бузилиши билан дориларини тайёрлаб тураман. Кичкина фарзандимни эса тунда ухлотолмайман. Ўзимнинг ҳам бошим кўп оғрийдиган бўлиб қолган, – дейди қашқадарёлик Сурайё исмли аёл.

– Пойтахтга келганимизга 2 ой бўлди. Аллергиям қўзғалиб қолди. Ўзим ҳам, 10 ойлик болам ҳам ҳаво сабаб қийналяпмиз. Ифлос ҳаво ҳаммага бирдай таъсир қиляпти. Респиратор касалликлар ҳам шунинг учун кўпайяпти деб ўйлайман. Катта фарзандимда ҳам аллергия кузатиляпти, ҳар куни бурни битиб уйғонади. Чарчоқ, уйқуга тўймаслик, аллергик йўтал безов­та қиляпти. Хўжайиним ҳам қаттиқ чарчоқ ва бош оғриғидан шикояти кўпайган, – дейди Сумбула исмли аёл.

Оналарнинг айтишича, улар болаларини машиналар қатнайдиган йўллардан узоқроқда сайр қилдиришга ҳаракат қиляпти. Ҳаво ифлослиги даражаси юқори бўлган кунларда эса кўчага чиқишнинг ҳам имкони бўлмаяпти. Баъзилар ҳаво сифатини тозалаб берувчи техникалар харид қилишган.

 

«Мум» тишлаган тизим

Қизиғи, пойтахт ҳавоси бир неча кундан буён юқори учликдан тушмаётган, ёш болалар бронхиал астма аллергек касалликлар билан қийналаётган бир вақтда Соғлиқни сақлаш ташкилоти «мум» тишлаб ўтиргандек. Ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун хавфли даражага етганда нима қилиш кераклиги ҳақида на бир видеоролик, на бир тавсия бериш билан банд. Кўчада эса учта одамни ҳам тиббий ниқобда кўрмаймиз. Тўғри, ҳаво ифлосланаётгани бот-бот айтиляпти, саломатликка салбий таъсири борлиги ҳақида мақолалар турли ОАВларда эълон қилиняпти. Бироқ вазифаси жамоат соғлиғини сақлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, умр сифати ва узоқ давом этишини ошириш бўлган бутун бошли вазирликнинг расмий сайтида ҳам, каналида ҳам лоақал «ниқоб тақинг», деган огоҳлантириш йўқ.

Ифлосланган ҳавонинг саломатликка зарари, бундай вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақида гапириш гўё масъулларга тақиқлангандек. Ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу «майда ишлар»га вақти йўқмикан?!

Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетган вақтларда болаларни қай тарзда максимал асрашимиз мумкинлиги ҳақида мутахассислар чиқишлари, тавсиявий материаллар, видеороликлар эълон қилиниши керак эмасми? Умид қиламизки, кўпчиликни ўйлантираётган муаммолар тегишли ташкилот ва идораларга етиб боради. Улар ҳам «уйқудан уйғониб» зиммасидаги вазифаларни бажаришга киришади.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔28

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔47

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔38

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 28    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 47    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 38    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 26    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 18    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар