Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: «Тошкент ИЭС» атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш чораларини кўриш зарур

«Тошкент ИЭС» акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариш жараёнида Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлувчи зарарли моддалар чиқарилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Ўзбекистон  Экологик партияси:  «Тошкент ИЭС»  атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг  олдини  олиш чораларини кўриш зарур

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Экологик партияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида «Тошкент ИЭС» акциядорлик жамиятида электр энергияси ва иссиқлик энергияси узилишларининг олдини олиш мақсадида мазут ёқилғисидан фойдаланилаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд ускуналарнинг маънан эскиргани, атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ажралиб чиқишининг олдини олишга хизмат қиладиган технологияларга зарурат борлиги ҳам аниқланди.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги мазмундаги тавсиялар берилди:

– корхонада атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш учун автоматик тизимларни жорий қилиш;

– станциядаги қувурларга атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни камайтирувчи фильтрлар ўрнатиш;

– атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини аниқлаш учун стационар кузатув постларини ўрнатиш;

– станциядаги нефть маҳсулотлари билан ифлосланган сувларни бирламчи тозалаш ҳовузи маънан эскиргани сабабли капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш.

Берилган таклиф ва тавсияларнинг «Тошкент ИЭС» акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиниши юзасидан Энергетика вазирлигидан аниқ чораларни кўришни сўраймиз.

Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ҳукуматга асослантирилган тушунтириш бериш, ўз нуқтаи назарини баён этиш юзасидан депутатлик сўрови юборилди ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан доимий жамоатчилик назорати олиб борилиб, кенг жамоатчилик хабардор қилиб борилади.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар