Иқлим      Бош саҳифа

Ўзбекистон «хавфли ҳудуд»га ўтиш чегарасидами?

Куни кеча Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси маълум қилинди. Унга кўра, Қашқадарё аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 59,4 фоиз билан респуб­ликада энг паст кўрсаткични қайд этмоқда.

Ўзбекистон  «хавфли ҳудуд»га  ўтиш чегарасидами?

Муқобил манбалардан фойдаланувчи ҳамда ичимлик сув махсус сув ташиш техникалари ёрдамида ташиб берилувчи аҳолининг улуши 25,6 фоизни ташкил этади. Бу маълумотларни кўриб, юртимизнинг кўплаб олис қишлоқларига сув танқислиги, қурғоқчилик ҳақидаги ташвишли хабарлар тоза ичимлик сувдан олдин етиб борди, деган фикр келади. Негаки, кунда-кунора Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондаги сув билан боғлиқ хавотирли прогнозлар эълон қилинади.

Масалан, бир неча кун олдин Дунё ресурслари институти тадқиқоти эълон қилинди. Унга кўра, 2025 йилга келиб дунё аҳолисининг ярми сув танқислигига учраган ҳудудларда яшаши кутилмоқда. 2030 йилда кучли сув танқислиги туфайли сайёрамиздаги 700 миллионга яқин одам иқлим муҳожирларига айланади.

2040 йилга бориб Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда 80 фоиздан ортиқ аҳоли сув танқислигидан тўғридан-тўғри азият чека бошлайди. Бу дунё бўйича энг юқори хавфли ҳудуддир.

Келажакда, ҳатто, етарли сув ресурсларига эга мамлакатларда ҳам сув танқислиги сезила бошлайди.

Бу бир қатор омиллар – инфратузилма ва сув тақсимлашдаги хатоликлар, ифлосланиш, можаролар ёки сув ресурсларини нотўғри бошқариш билан боғлиқ. Иқлим ўзгариши эса сув танқислиги муаммосини тезлаштириб юборади.

Бу каби хабарларни эшитиб, хавотирга тушасан киши. Беихтиёр болалигимда бувимдан энг кўп эшитадиган «Сувни исроф қилма!» деган гап эсимга тушади. Сувни очиб қўйиб, идишларни ювишга ҳеч рухсат бермас эдилар. Кичик тоғорачага сув солиб, идиш ювардик. Тарвузни совитиш учун совуқ сувни оқизиб қўйганларида дадамнинг ҳам яхшигина гап эшитгани ёдимда.

Ўша пайтларда тушуниб-тушунмай бувимдан жаҳлим чиқарди. Бу гапларни тўғри англай бошлаганимда эса кунда-кунора сув танқислиги ҳақидаги хабарлар чиқа бошлаган эди. Афтидан, ҳаммамиз кеч тушунгандекмиз.

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, бизни ҳам сув билан боғлиқ каттагина муаммолар кутиб турибди. Ўйлаб кўрилса, аслида тиш ювиш учун 1 стакан (200 мл) сув кифоя экан. Лекин тиш тозалаш чоғида сувни ўчириб қўйиши хаёлимизга ҳам келмайди. Тишларимизни тозалагунга қадар ўртача 6-7 литр сув беҳуда оқиб кетишга улгуради. 7 литр! Агар бутун Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолиси бир марта тиш ювишда сувни оқизиб қўядиган бўлса, 245 тоннага яқин сув исроф бўлади…

Идиш, кир ювадиган машиналардан тўғри фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ. Бундай машиналар иккитагина кийим, идиш учун ҳам, йигирмата кийим, идиш учун ҳам бир хил ҳажмда сув сарфлайди. Шунинг учун уларнинг кучидан тўлиқ ҳажм­да фойдаланишга ҳаракат қилиш керак.

Идиш ювишда сувни охиригача очиб қўймай, аввал намланган идишларни кўпикли «губка» билан ишқалаб чиқиб, кейин чайиб олиш ҳам сув сарфини камайтиради. Идиш ювиш жараёнига хонадон кунлик сув сарфининг 15 фоизи тўғри келади.

Кўплаб хонадонларда жўмраклардан томчилаб сув оқиб туришига гувоҳ бўламиз. Игна тешигидек жойдан муттасил сув оқиб турса, бир суткада 15 литргача сув исроф бўлади. Шундай экан, охиригача ёпилмайдиган бузуқ жўмракларни ўз вақтида таъмирлатинг, унга қадар эса оқаётган сув остига идиш қўйишга эринманг.

Унутмангки, сув – табиатнинг энг муҳим бойлиги. Усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Халқ ибораси билан айтганда, қаерда сув бўлса ҳаёт ўша ерда, сув тугаган жойда ҳаёт ҳам тугайди.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

🕔09:23, 23.10.2025 ✔6

Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

Батафсил
Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔6

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔26

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар