Иқлим      Бош саҳифа

Оролбўйи ёшларининг Экопартияга ишончи баланд

«Биз, келажак ёш лидерлари Экопартияни танлаймиз» мавзусидаги ўн кунлик туркум учрашувлар Ўзбекистон Экологик партияси Нукус шаҳар партия ташкилоти томонидан ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳам ўтказилди. Тадбирларда аҳоли орасида экологик маданиятни тарғиб қилишда ёшларнинг ўрни беқиёс экани ва бу йўлда барча ёшлар бирлашиши кераклиги алоҳида қайд этилди.

Оролбўйи ёшларининг  Экопартияга  ишончи баланд

Ёшларимизнинг экологияга бефарқ эмаслиги, табиатни севиши, жонкуярлиги уларнинг фикрларидан ҳам билиниб туради. Келинг, уларнинг сўзларига қулоқ тутсак:

– Сўнгги вақтлари дунё бўйлаб экологик муаммоларнинг долзарб тус олаётгани барчани бирдек хавотирга солмоқда. Оролбўйи аҳолиси учун ҳам экологик хавфсизлик, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, «яшил майдонлар»ни кўпайтириш масалалари юқори ўринда турувчи вазифалар сирасига киради, – дейди техникум ўқувчиси, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Айдос Асенбаев. – Экопартия вакиллари билан учрашувда мен ўзимга керакли кўплаб билим ва маълумотларни олдим. Очиғи, ўзимнинг ҳам шу соҳага қизиқишим кучли ва она табиатга меҳрим баланд. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида ўтказган «Энг иқтидорли ўқувчи» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида экология йўналишида ўз таклиф ва лойиҳаларим билан қатнашиб, ғолиб бўлдим. 27 февраль куни бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўллама олдим.

Экологик муаммолардан бири ҳисобланган, инфратузилмани яхшилаш ва ресурс тежашга қаратилган оқова сувларни иккиламчи фойдаланиш технологиясини қўллаш бўйича ташаббусимни илгари сурмоқчилигимни Нукус шаҳар партия ташкилоти раҳбари билан бўлишганимда, у менга зарур тавсияларини берди ва «Сув таъминоти» АЖ Нукус шаҳар бўлими бош муҳандиси билан учраштириб, керакли билимларни олишимга ёрдам берди. Мен Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлашимни ва унга аъзо бўлишимни билдирдим, келгусида фаоллигимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қиламан. Барча юртдош­ларимни экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чорлаб қоламан.

– Экология тушунчаси ҳар бир инсон онгига оиладан сингдирилиб бориши лозим, – дейди Нукус шаҳар 2-сонли касб-ҳунар мактабининг Ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосари Ажинияз Абдиқадиров. – Экологик маданиятни шакллантириш, экологик билим бериш ҳар бир ёш авлод тарбиясидаги муҳим масала, деб биламан. Зеро, «экология» сўзининг ўзи юнонча «ойкос» – уй, турар жой ва «логос» – билим, яъни уй ҳақидаги илм маъносини англатиши бежиз эмас. Экологиямиз ҳолати нафақат иқлимга, балки иқтисодиёт, флора ва фауна, инсон саломатлиги ва бошқа барча соҳага ўзининг мутаносиб равишда салбий ёки ижобий таъсирини кўрсатади. Шу боис ҳар бир оилада, таълим муассасасида теварак-атрофни озода тутиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламига ғамхўрлик кўрсатиш, табиий бойликларимизни асраш, дарахт ва гулларни экиш, парвариш қилиш, она табиатни ифлосламаслик каби оддий, аммо барчасини жамлаганда глобал аҳамиятга эга, ниҳоятда муҳим экологик масалаларга урғу берилиши зарур.

Бир неча йилдан буён амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига жиддий эътибор қаратиб, дарахт кўчатларини экиш, парваришлаш, экин майдонларини тайёрлаш акцияларида фаол бўлиш лозим. Шундагина бизнинг келажак авлодимиз соғлом муҳитда яшаб, ўзлари ҳам соғлом бўлади, ҳар қандай хавфдан ҳоли бўлади. Биз ўзимиз ва фарзандларимиз келажаги учун жавобгармиз. Ушбу долзарб масалаларни инобатга олиб, мен Ўзбекистон Экологик партиясини танладим ва аъзо бўлдим. Барча ҳамюртларимизни масъулиятли бўлишларини сўраб қоламан.

 

Арухан ИСМАЙЛОВА,

ЎЭП Нукус шаҳар партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар