Иқлим      Бош саҳифа

Тошкент ҳаво ифлослиги Бўйича яна антирекорд ўрнатмоқда

Кеча пойтахтимиз Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича яна етакчи шаҳарлар қаторидан жой олди.

Тошкент ҳаво ифлослиги  Бўйича яна  антирекорд  ўрнатмоқда

21 февраль куни эрталаб соат 8:00 да Тошкент шаҳар атмосферасидаги PM2,5 заррачалар миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 28,1 марта ошган. Соат 9:00 да, PM2,5 ифлосланиши 196,5 гача ошиб, жаҳон катта шаҳарлари рейтингида Тошкент «жуда зарарли» ҳаво билан биринчи ўринга чиқди.

Ҳолбуки, сўнгги кунларда кузатилган ёғингарчилик сабаб ҳаво тозаланган. Автомобиллар ҳаракати ҳам нисбатан камайди. Шунга қарамасдан ҳавонинг бу қадар ифлосланишига нима сабаб бўлмоқда?

 

Мазут ёқилиши кўпайган

Ҳаво совиши билан турли иситиш мосламаларидан фойдаланамиз. Бу эса энергияга бўлган талабни оширади. Кўпроқ электр кўпроқ мазут ёқилиши ҳисобига олинмоқда.

Мисол учун, 19 февраль куни Энергетика вазирлиги матбуот хизмати мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш учун 12,1 минг тонна мазут ёқилганини маълум қилган эди. Бу аввалги кунга нисбатан 1400 тоннага кўп.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳам 20 февраль куни кечқурун Ўзбекистон ҳудудига келаётган уч кунликда антициклон шароити кенг масштабда таъсир этиб, об-ҳавонинг бундай палласи ифлослантирувчи моддалар ҳавода муаллақ туриб қоладиган муҳитни яратиши мумкинлигини айтган эди.

«Энергетик балансни таъминлашда кеча энергетик тизим бир суткада 12,1 минг тонна мазут ёқди. Ундан олдинги кун бу кўрсаткич 10,7 минг тонна эди. Бухородаги «Л-Газли-1» ва «Л-Газли-2» юқори кучланишли электр тармоқда муаммолар бартараф этилиб, фавқулодда тўхтаб қолган 10 та газ ҳайдаш компресс­лари ишга туширилди», – деб ёзди иқлимшунос олим.

Қор ёғса, ҳаво тозаланади, деб қувонардик. Аммо совуқ сабаб мазут кўпроқ ёқилиши, бунинг ортидан ҳаво янада ифлосланиши туфайли қувончимиз, афсуски, кўпга чўзилмади.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔135

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар