Экоолам      Бош саҳифа

Бугун Оролбўйи – табиат боғлари макони

Қорақалпоғистон Республикаси – қўриқхона ва Миллий табиат боғлар диёри десак, ҳеч янглишмаймиз.

Бугун Оролбўйи –  табиат боғлари макони

Кейинги йилларда бу ерда бир неча табиат боғлари ва қўриқхоналарнинг ташкил этилишида жуда катта маъно ва моҳият мужассам. Оролбўйидаги экологик инқирозни юмшатиш, табиат ва атроф-муҳит муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинаётган миллий табиат боғларининг аҳамияти бениҳоя катта. Уларда ноёб ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилар ва ўсимликлар дунёсининг тобора камайиб бораётган турларини сақлаш имкония­ти, шарт-шароит­лари яратилмоқда.

Инсон иродаси, ақл-заковати қаршисида экологик инқирозлар буткул чекиниши шубҳасиз. Қуриган денгиз ўрнида тўқайзор ва ўрмонлар барпо қилинмоқда. Халқимиз ҳамжиҳатликда барпо қилаётган бу яшил маконларни асраб, ривожлантириш эса бизнинг фарзандлик бурчимиз саналади.

Бизнинг «Оролбўйи» Миллий табиат боғимиз Бўзатов туманининг «Эркиндарё» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Мазкур боғ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги «Рес­публикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Қадимий «Довудкўл» сув ҳавзасининг шимоли-ғарбида, денгиз сатҳидан 55-65 метр баландликда жойлашган мазкур табиат боғининг эни 1-1,5 километрни, узунлиги эса 15 километрни ташкил этади. Умумий ер майдони: 3165,95 гектарни ташкил қилади. Бу ерда қиринқора, вишилдоқ оққуш, пушти сақоққуш, жингалак сақоққуш, илонқор бургут, қоракалхат, кичик қоравой каби ўнлаб «Қизил китоб»га киритилган ноёб қушларни учратиш мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, пушти сақоққуш дунё бўйича жуда кам қолгани айтилиб келинади. Аммо уларнинг Оролбўйларида учраётганининг ўзи бу ерларда уларнинг кўпа­йиб, жўжа очиши учун шароит етарли эканидан дарак беради.

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида «Оролбўйи» Миллий табиат боғи ҳудудида 85 турдаги умуртқали ҳайвонлар аниқланган. Шундан 17 турдагиси судралиб юрувчилардир. Яна сут эмизувчиларнинг 16 тури, 52 турдаги қушлар рўйхатга олинган. Ўтмишда қолган баҳайбат динозаврларнинг авлоди бўлмиш ажойиб эчкиэмарларни ҳам шу ерда учратишингиз мумкин.

Баъзан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудда қонунбузарлик ҳолатлари ҳам учраб туради. Броконьерлар томонидан ҳайвонлар ва қушларга қирон келтириш ҳолатларига ҳар доим сергаклик билан курашиб келмоқдамиз.

Бароконькерларни ҳар доим кузатиб, назорат қилиб юриб бўлмайди. Табиатга зиён келтириш ҳолатларини камайтиришнинг энг қулай ва самарали йўли бу тарғибот ва тушунтириш ишларидир. Шу боисдан ҳам биз жамоамиз билан биргаликда оддий аҳолидан тортиб, ўқув юрти талабаларигача – барчага миллий табиат боғини ташкил этишдан кўзланган мақсад нима эканини тушунтиришдан эринмаймиз. Бу борада кўплаб тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказяпмиз.

Миллий табиат боғи ҳудудида алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий тўқай ландшафтларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, йўқолиб кетаётган, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси турлари, экологик мувозанатни сақлаш, табиий ресурслардан оқилана фойдаланиш каби муҳим масалалар борасида батафсил тушунтиришдан асло эринмаймиз. Ўзимизнинг қўриқлаш ва илмий тадқиқот ишларимиздан ташқари экологик таълимни ривож­лантиришда, ёш авлодни табиатга меҳр билан тарбиялашда кўмак­лашишни ҳам бурч-вазифа қилиб белгилаганмиз. Бу ишларимиз тез самара бераётганини умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг дарсдан бўш ва таътил пайтларида табиат боғига келиб, қушлар ва ҳайвонларга озуқа тарқатишга кўмаклашиши, ин ва уялар қуриб беришларида кўриш мумкин. Зеро, ёш авлод қалбида табиатга чексиз меҳр шаклланар экан, ҳатто улкан инқирозларнинг олдини олиш муаммо бўлмай қолади, деган фикрдаман.

 

Муратбай ШАМШЕТДИНОВ,

«Оролбўйи» миллий табиат

боғи илмий котиби




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар