Иқлим      Бош саҳифа

Ёшларнинг экологик дунёқараши бугун кўп нарсани ҳал қилади

Дунёда аҳолининг кўпайиб бораётгани, тоза ичимлик сувга, мусаффо ҳавога, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига глобал экологик эҳтиёж сезилмоқда.

Ёшларнинг экологик дунёқараши  бугун кўп нарсани ҳал қилади

Атроф-муҳитга беписандлик билан қаралиши, табиий ресурслардан меъёридан ортиқча фойдаланиш экологик талабларнинг бузилиши оқибатида Орол денгизининг қуриши, чўлланиш даражаси юқорилиги, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу муаммолар иқлим ўзгаришига ҳам сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва уни соғломлаштириш масалалари долзарблигини яна бир карра далиллайди. Эндиликда барча кучларни бирлаштирган ҳолда ҳаракатлар стратегиясини шакллантиришимиз зарур.

Шу сабабли «Ёш экологлар қаноти» фаолиятини ривожлантириш жуда муҳим аҳамият касб этади. Аввало, маҳаллалар орқали ҳар бир оилада, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари орқали эса ҳар бир ўғил-қизда экологик маданиятни шакллантиришга, партиямизнинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган ҳаётий ғоялари билан уларни таништириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Улар иштирокида турли тадбирлар ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантириб борилса, ёшларнинг таклифлари қўллаб-қуватланиб, ҳаётга жорий этилса, экологик муаммоларнинг ечими сари мустаҳкам қадам қўя оламиз. Боғча ва мактабдан она табиатга, ерга, сувга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, тоза ҳавога ёшларни экологияга муносабати тўғри шакллантирилиб, «Ёш эколог­лар қаноти» фаолияти ривож­ланиб бориши муҳим воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.

Қадимдан ота-боболаримиз ёшларга кўчат эктириб, боғ яратиб, она табиатга меҳр-шафқатини шакллантириб келишган. Аёлларни эса покизаликка чорлаб, кўчаларни супуриб, оилани тоза-озода сақлашга ундашган. Шу билан аёлларни экологик тозалик тарғиботчиси сифатида оиладан, керак бўлса, болаларни туғилгандан экологик муносабатни сингдириб келишган. Турли тадбирлар, боғ-роғлар яратиш, ободонлаштириш, аҳоли, айниқса, ёшларда экологик маданиятни оширишга қаратилган акциялар ҳам бугун яхши самара бермоқда.

Шу сабабли бугунги кунда бундай тадбирларни кучайтириб, «Ёш экологлар қаноти» орқали турли кўрик-танловлар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланмоқда. Яна бир таклифимиз, партиямиз барча ОАВ билан жамоатчилик тизимини йўлга қў­йиши керак. Телевидениеда махсус телеканал ташкил қилиб, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Ўзбекистонда табиат мўъжизалари, экологик муаммолар ва ечимлар бў­йича роликлар, кўрсатувлар, мутахассисларнинг чиқишлари ташкил этиб борилса, экологик тарғибот янада кучайган бўлар эди.

«Ёш экологлар қаноти» орқали кўзлаган асосий мақсадимиз ёшларимизга она табиатни севиш, қандай қилиб асраш, глобал экологик мувозанатни сақлаш борасида мувофиқ ечим топиш, экологик маданиятни шакллантириш кабиларга эришиш мумкин. Муҳими, атроф-муҳит ва она табиатни янада гўзал бўлишига ўз ҳиссасини қўшувчи куч бўлган «Ёш экологлар қаноти»ни шакллантириб, юртимиз экологиясини мусаффо тарзда келажак авлодга қолдиришдир.

 

Нормаҳмат ЯХШИБОЕВ,

ЎЭП Музработ туман партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔26

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔100

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔137

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар