Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил энергия» даромадлари солиқдан озод этилади

Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

«Яшил энергия»  даромадлари солиқдан  озод этилади

Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Рес­публикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳам соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур ҳужжат билан амалдаги қонунчиликка «яшил энергия» сертификатлари тушунчаси киритилиб, Вазирлар Маҳкамасига бундай сертификатларни бериш ва муомалага киритиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколати бериляпти.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи электрон ҳужжат «Яшил энергия» сертификати сифатида қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади. Бундан ташқари, «яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадлар фойда солиғидан озод этилади.

Ушбу қонун қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллигини бартараф этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

 

Носиржон АМИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар