Экоолам      Бош саҳифа

Экологик экспертиза нима, қандай фаолият бу экспертизадан ўтказилиши шарт?

Харажатлар 10 марта камайиб, жараён 5 марта тезлашмоқда

Экологик  экспертиза нима, қандай фаолият  бу экспертизадан  ўтказилиши шарт?

Режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш экологик экспертиза дейилади. «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини ажратиш материаллари Давлат экологик экспертизаси объектлари эканлиги келтирилган ҳамда Қонуннинг 13-моддасида ушбу қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни Давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг мажбурийлиги белгиланган.

Шу билан бирга, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон Қарорига мувофиқ, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш фаолияти билан шуғулланади.

Эндиликда мазкур жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш мақсадида eco-service.uz ахборот тизими ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилмоқда.

Тадбиркорга қандай фойда бор?

Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб eco-service.uz ахборот тизимининг янги версияси ишга туширилиб, ушбу тизимда тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектлар учун кўплаб қулайликлар яратилди. Янгича ёндашув тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнидан бошлаб фаолият турига мувофиқ, экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилиш, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик меъёрий ҳужжатлари билан қамров даражасини кескин оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, шаффоф ва қулай тизим яратиш, тизимда қамров даражасини кескин ошириш ҳамда тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга қулайлик яратишни таъминлайди.

Тизим қандай ишлайди?

Республика бўйича тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга умумий огоҳлантириш хати ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида тизимнинг веб-саҳифасида жойлаштирилиб, ҳаволаси субъектларга SMS хабарнома шаклида юборилади ва огоҳлантириш хатини очиб ўқиган ҳар бир субъект белгилаб борилади.

Огоҳлантириш хатининг ўзида барча меъёрий ҳужжатлар билан танишиш ҳамда телеграм бот ёки веб-сайт орқали ариза бериш имконияти яратилган бўлиб, ариза бериш учун рўйхатдан ўтиш ёки электрон рақамли имзодан фойдаланиш талаб этилмайди. Тайёр бўлган электрон ариза бир марталик SMS код билан тасдиқланади.

Афзаллиги нимада?

Тадбиркорлик субъектлари учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш билан боғлиқ харажатлар олдингидан 10 мартага – 340 000 минг сўмдан 34 000 минг сўмга арзонлашади ҳамда 5 иш кунидан 1 иш кунига қисқарди, яъни 5 мартагача тезлашади. Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш тўғрисида огоҳлантирилгандан кейин ҳам хулоса олмаган ёки хулосанинг амал қилиш муддати ўтган тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий инспекторларнинг планшетлари орқали автоматик тарзда хабарнома бериш йўлга қўйилади.

Экология вазирлиги матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔27

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔47

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔38

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 27    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 47    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 38    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 26    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 18    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар