Экоолам      Бош саҳифа

Нажмиддин Кубро туғилган қишлоқ нега сайёҳлик маршрутига киритилмаяпти?

Ёш авлодни маънавий етук ва баркамол қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири саналади.

Нажмиддин Кубро туғилган қишлоқ  нега сайёҳлик    маршрутига  киритилмаяпти?

Маданият ва урф-­одатлар қоришиб бораётган глобаллашув даврида ўзликни сақлаб қолиш катта муаммога айланиб бораётир. Ана шундай вазиятда ҳар бир соҳа, ҳар бир жабҳада тарбия масаласига эътибор қаратиш нақадар муҳим ва долзарбдир. Айниқса, ёшларга улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақида кўпроқ маълумот ва тушунчалар берувчи ахборот манбаларини кўпайтириш зарур.

Тўғри, бугунги кун боласи китоб ўқишни йиғиштириб қўяётгани сир эмас. Телефон ёки интернетдан улар кўпроқ кўнгилхушлик учун фойдаланаётганини ҳам яширишга ҳожат йўқ. Гарчи шундай бўлса-да уларга тарбиявий жиҳатдан ижобий таъсир қилиш чораларини излашдан чарчамаслигимиз шарт.

Дарвоқе, сайёҳлик ҳақида гап кетганда, кўпчилик дам олишни тушунади. Аслида сайёҳлик маънавий машғулотларнинг энг таъсирчани ҳисобланади. Негаки, одам бирор жойни томоша қилиш билан бирга ўтмишда яшаб ўтган улуғ аждодларимизнинг охират манзилларини зиёрат қилади, уларнинг ҳаёт йўли, ибратли ишлари билан танишади. Натижада киши руҳиятида маънавий қониқиш ҳосил бўлади. Шу боисдан ҳам олдинлари мактаб ўқувчилари тез-тез экскурсияларга олиб бориларди. Бугунги кунда сайёҳлик ва экскурсия дегани номигагина уюштирилаётгандек гўё.

Дарҳақиқат, юртимизнинг ҳар бир гўшаси табаррук масканларга тўла. Донғи довондан ошган қаҳрамонлар, шоирлар, алломалар ва улуғ авлиёлар яшаб ўтган гўшалар халқимиз томонидан ҳанузгача эъзозланиб келинади. Афсуски, айрим табаррук масканларда аҳвол кўнгилдагидек эмас, улар умуммамлакат жиҳатидан эътиборга муҳтож. Аслида бундай жойларга салгина эътибор қаратилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилса, ҳаммаси рисоладагидек бўлади...

Шайх Нажмиддин Кубро бутун Шарқда ҳозирга қадар табаррук сиймо сифатида улуғланиб келинади. Унинг  босқинчиларга қарши курашда кўрсатган қаҳрамонлиги асрлардан-­асрларга ўтиб келмоқда. «Шаҳидлар шоҳи» ёки «Валийтарош – авлиёлар етиштирувчи шайх» каби улуғ нисбаларга сазовор бўлган Нажмиддин Кубро 1146 йилда Хива шаҳрига яқин Саёт қишлоғида таваллуд топган. Ривоятларга кўра, унинг волидаси Бибиҳожар она ҳам солиҳа, кароматгўй аёллардан бўлган экан. Бу ҳақда кўплаб тарихий манбаларда маълумотлар келтирилади.

Саёт қишлоғи Хива шаҳрининг шундоқ кунчиқар томонида жойлашган бўлиб, ўзининг баҳаво, сўлимлиги билан тилларга тушган. Бир томони ҳайҳотдай кўлларга туташиб кетган бу қишлоқда қадимда ҳукмдорларнинг ёзги дам олиш қароргоҳлари ҳам бунёд қилинган ва улардан бири ҳозиргача сақланиб келинади.

Нажмиддин Куброни дунёга келтириб, оқ ювиб, оқ тараб тарбиялаб, камолга етказган Бибиҳожар она қабри ҳам айнан мана шу қишлоқда. Буни эса билганлардан кўра билмаганлар кўпроқ.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашувда қилган маърузасида Шайх Нажмиддин Кубро таваллудининг 880 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида алоҳида урғу билан таъкидлаган эди. Бу эса нафақат хоразмликларни, балки бутун мамлакатимиз илм-фан фидойиларини қувонтирди.

– Ўша ташаббусни зўр ҳаяжон билан тингладим. Юрагимнинг бир четида юбилей баҳонасида Саёт қишлоғини сайёҳлик маршрутига киритиш умиди яна қайтадан пайдо бўлди, – дейди фалсафа фанлари доктори Мадраҳим Сафарбоев.

Дарҳақиқат, Саёт қишлоғини сайёҳлик маршрутига киритиш фақатгина Бибиҳожар она қабрини ободонлаштиришдан иборат бўлмайди. Бу ерда Нажмиддин Кубро илмий-маънавий мероси ҳамда Саёт қишлоғи билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўзида жамлаган мўъжазгина музей ташкил қилиш мумкин.

Куюнчак элдошимиз Мадраҳим Сафарбоев айнан мана шу табаррук Саёт қишлоғини сайёҳлик маршрутига киритиш ва бу орқали юртимизнинг бошқа вилоятлари аҳолисига Нажмиддин Кубро ва Бибиҳожар оналарни яқиндан танитиш борасида анчадан буён ҳаракат қилиб келади. Фидойи олим, ҳатто бу ҳақда тегишли вазирлик ва ташкилотларга ҳам мурожаатлар қилган. Аммо, афсуски, бирон бир вазирлик ва ташкилот ҳалигача қониқарли жавоб бергани йўқ.

– Мен Шарқда таниқли тасаввуф намояндаси Нажмиддин Кубро туғилиб ўсган қишлоқ ва ул зотнинг волидаси Бибиҳожар онанинг қабрларини ўз халқимиз, қолаверса, Марказий Осиё­даги биродарларимизга танитсак, у ерни зиёрат қилувчилар кўплаб топилиши ҳақида ҳамиша айтиб келаман. Таклифларимни икки йил муқаддам Хоразм вилоят ҳокимлиги ва Маданият вазирлигига ҳам тақдим қилганман. У ердагилар эса Саёт қишлоғидаги табаррук масканлар қанчалик иқтисодий фойда келтиришини исботлаб беришимни талаб қилишди.

Мен бир файласуф олим бўлсам, улуғ аждодларимизга эҳтиром кўрсатиш ҳақида ўйлаганимда иқтисодий фойда ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайман.

Балки пулни-пулга урадиган ёшлар бу масканни обод қилиб, сайёҳлик маршрутига киртишга ҳисса қўшар. Майли, улар бу билан қозонини қайнатсин. Биз учун муҳими эса – ватанпарвар Нажмиддин Кубро туғилган қишлоқ зиёратчилар билан гавжум бир ҳудудга айлансин, – дейди домла Мадраҳим Сафарбоев.

Дарҳақиқат, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам сув танқислиги аграр соҳага ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай вазиятда бошқа ҳар қандай сердаромад соҳани ривожлантириш муҳим саналади. Хусусан, сайёҳлик мамлакат иқтисодининг катта улушни ташкил қилувчи соҳага айланиши ҳам мумкин. Сайёҳликни ривожлантириш орқали бутун бошли аҳолисини бой-бадавлат боқиб келаётган мамлакатлар дунё харитасида талайгина. Улар қаторидан жой олиш учун эса Ўзбекистон кенг имкониятларга эса. Ана шу имкониятларни ишга солишда сансалорлик, бюрократия ва қоғозбозлик иллатлари ягона тўсиқ эканини унутмаслигимиз даркор.

 

Пўлат ЭРМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар