Иқлим      Бош саҳифа

Сувни асраш – авлодлар олдидаги қарз

Азалдан халқимиз сувни табиатнинг бебаҳо неъмати деб билган ва уни тежаб, оқилона фойдаланишга эътибор берган. Кимёвий моддаларнинг сони кўп, лекин сув ўзига хос, яъни сув ҳеч бир жиҳати билан бошқа моддаларнинг хоссаларини такрорламайди.

Сувни  асраш –  авлодлар  олдидаги қарз

Ичимлик сув сифати инсон организми учун катта аҳамиятга эга. Масалан, қадимги Рим империяси даврида аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва тоза ичимлик сув тармоқларини қуриш лойиҳалари билан шуғулланувчи Витурий «бирорта қишлоқда маънавиятли ва бақувват, соғлом кишиларни учратсак, бу уларнинг тоза ичимлик сув истеъмол қилишидан далолат беради», деб ёзган эди. Витурийнинг бундай кузатишлари ҳозирги кунда ҳам ўз исботини топмокда.

Тоза ичимлик сувдан фойдаланиш имконияти бўлмаган 2,5 миллиард аҳоли орасида сув сифати ёмонлиги сабабли турли касалликларга чалинган кишилар сони 1,9 миллиардни ташкил қилади.

 

1 литр оқова 7 литр тоза сувни ифлослайди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ифлосланган сувдан кунига 25 минг киши ҳалок бўляпти, деб баёнот берди. Кунига бир киши учун олинаётган 2000 литр сувнинг 550-600 литри ифлосланган ҳолда табиатга қайтиб кел­япти. Олимларнинг маълумотига кўра, 1 литр оқова сув (канализациядан чиққан сув) 7 литр тоза сувни ифлос қилар экан. Бу инсониятнинг ўзи атрофидаги табиий сув ҳавзаларини ифлослантиряпти, деганидир.

Ваҳоланки, ичимлик сувнинг қиймати аҳоли учун сезларли бўлмаса ҳам, давлатимиз учун катта ҳаражатни талаб этади. Бунга мураккаб иншоотларнинг қурилиши, уларнинг эксплуатацияси, кўп босқичли тозалаш тизими, катта қувватли энергия манбаларининг ҳаражатлари киради. Сув исрофи, асосан, уйлардаги «водопровод» тармоқларида рўй бермокда.

Масалан, хонадан чиқаётганда чироқни ўчиришни эсдан чиқармаймиз-у, сув жўмрагини беркитиш кўпинча хаёлимизга ҳам келмайди. Гугурт чўпидек қувурдан оқиб ётган сув бир кун давомида 480 литр бўлиб, бекордан-бекор канализацияга оқиб кетади. Бир кўза чучук сув шўр дарёдан қиммат туради, деган шарқ мақоли ҳозирги кунда ҳам долзарбдир.

 

Сув сарфи олти маротаба ошган

Дунё микёсида сўнгги 100 йилда сув сарфланиши олти маротаба ошган. Бу кетишда 2050 йилга келиб инсониятга ҳозиргига нисбатан икки баробар кўпроқ сув зарур бўлади. Ҳозирнинг ўзида дунё миқёсида 1,1 миллиард инсон доимий равишда сув танқислиги билан курашмокда. 2 миллиард одам бу муаммога вақти-вақти билан дуч келиб турибди. Бу сайёрамиз аҳолисининг ярми чучук сувга зориққанидан далолат беради. Ҳар куни 6000 нафарга якин одам (асосан болалар) бу муаммонинг у ёки бу оқибатлари туфайли нобуд бўлмокда. 2030 йилга келиб 500 млн.га якин одам сув излаб қитъадан-қитъага кўчиб юради.

Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам сув ресурслари чегараланган бўлиб, ҳозирда улардан тўлиқ қувватда фойдаланилмоқда ва борган сари иқлим ўзгариши, ерлар деградацияси, сув захираларининг камайиб бораётгани муаммони янада кескинлаштирмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда олинадиган чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилади (дунёда ушбу кўрсаткич ўртача 65 фоизни ташкил этади). Биз фойдаланиладиган сувнинг 16 фоизигина мамлакатимизда шаклланади холос, қолган 84 фои­зи сув трансчегаравий дарёлар ҳисобига тўғри келади. Мана шундай ҳолатда, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ҳар бир гектарга сув сарфи айрим давлатларга нисбатан 2-2,5 баробар кўплиги ташвишланарли муаммо ҳисобланади.

 

Нима қилиш керак?

Шундан келиб чиқиб, энг аввало, ҳудудларда тупроқ таркиби бузилишини, чўлланиш, сув етишмаслигининг олдини олиш мақсадида аграр соҳада экологик тоза ва ресурстежамкор инновацион агробиотехнологиялар қўллаш чораларини кўриш лозим. Бундан ташқари, ер ости сувларининг ҳажми ва сифати ҳам тобора пасайиб бормоқда. Боз устига, айниқса олис ҳудудларда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ҳам муаммо бўлиб қолмоқда. Айрим ҳудудларда ичимлик сувнинг сифати ҳам талабга жавоб бермайди. Ушбу ҳолатлар эса юртимизда сувдан фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш масаласини тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигини талаб этади.

Мен ҳам ўз ҳаётим, депутатлик фаолиятим давомида, сувни асраш, унинг ҳар томчисидан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида ёшларга, аҳолига тушунтириб боришга ҳаракат қиляпман. Хусусан, ёшлар билан бўлган суҳбатлар ва мулоқотларда сувни асраш бўйича тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Бу бўйича ёшлардаги тушунчалар, билимлар бизни қувонтиради. Шу жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши билан ҳамкорликда сув исроф бўлишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўз вақтида олиб боришда давом этмоқдамиз.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бизга Яратган томонидан берилган сув, муқаддас неъмат саналиб, уни тежаб, исроф қилмасдан ишлатиш авлодлар олдидаги муҳим вазифамиз ва қарзимиздир.

 

Манзурахон АШУРОВА,

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔88

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар