Экоолам      Бош саҳифа

Саксовул кесилди, айбдор жазо олди, аммо табиат кўрган зарар-чи?..

Ўтган ҳафта давомида Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси чўл ҳудудларида тунги рейд тадбирлари ўтказди.

Саксовул  кесилди, айбдор жазо олди,  аммо табиат кўрган  зарар-чи?..

Вилоятнинг Жондор тумани «Мохончўл» мавзеида ўтказилган ушбу рейдда икки нафар фуқаронинг табиатга жиддий зиён келтирганлиги аниқланди. Улар Қизил китобга киритилган саксовулни синдириб, ўзларининг «УАЗ» русумли атомобилида олиб кетаётганида ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, атомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Экопартия аъзоси Муҳаббат Сафоева матбуотда чиқишларидан бирида «Орол денгизининг қуриган ҳудудида – минглаб гектар ер майдонларига саксовул, юлғун ва жийда дарахтлари кўчатлари ва уруғлари экилди. Шу ўринда оғриқли бир савол пайдо бўлади: Бухоро ва Хоразм вилоятлари ўртасида ястаниб ётган

Қизилқум ёки Қорақум чўлларида юз йилдан буён бўй чўзиб турган саксовуллар, юлғунлар қани?

Улар нега кейинги 20-30 йил ичида бирдан ғойиб бўлиб қолди?» деб ёзган эди. Бу саволга юқоридаги рейд натижаси ҳам жавоб бергандек гўё...




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар