Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЧИҚИТГА АЙЛАНАЁТГАН БОЙЛИК

Чамаси бир ой олдин сафарга отланиб, автобусга чиқдим. Бироз юргач, автобуснинг орқа эшигидан ўрта ёшлардаги бир киши иккита катта сумкани базўр кўтарганича чиқиб келди.

ЧИҚИТГА АЙЛАНАЁТГАН БОЙЛИК

Ўртаҳол кийинган киши ёнимдаги ўриндиқдан жой олди. Беихтиёр унинг сумкаларига назар ташладим. Буни қарангки, иккиси ҳам китоб билан тўла эди. Янги бўлмаса-да, яхши сақланган рус, ўзбек тилидаги китоблар. У китобларга қараётганимни кўриб, мақтана бошлади:

— Бозордан арзонгинага олдим. Ҳар бирини беш юз сўмдан.

Қизиқ, шундай арзон нархдаги китоблар қаерда бор экан? Одми кийинган бу киши мени шошириб қўйди. Буни қаранг-а, айрим ҳолларда оми одам, деб ўйлаганимиз зиёли бўлиб чиқади...

— Энди бу китобларни маза қилиб ўқиркансиз-да? — дея хавас билан сўрадим.

— Ҳе, қаёқда, буларни ким ҳам ўқирди...

— Унда нега олиб кетяпсиз?

— Уларга мева ўраб, бозорга олиб чиқаман.

...Ҳозиргина ҳавасимни келтираётган киши энди кўзимга жуда хунук кўрина бошлади. Унга қарамасликка, гапларини эшитмасликка ҳаракат қилардим...

Улуғларимиз китобни асраб-авайлаш, сақлаш, жавонга тўғри тахлаш, ундан бошқа мақсадларда фойдаланмаслик, оёқ остида қолдирмаслик кераклигини кўп таъкидлашган. Тарихда карвонга ҳужум қилган қароқчиларнинг китоб ортилган туяга тегишмагани ҳақида ёзилган. Бугун эса, биз аслида жондек авайлашимиз зарур бўлган кўп нарсаларни ҳаётнинг ялтироқ, арзон-гаров безакларига алмашиб, уларга қандай муносабатда бўлишни унутиб қўйяпмиз. Жумладан, китобни ҳам...

Китоб варағидан самолёт

Илгари китобларни сақлаш ҳам машаққат талаб қиларди, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Муқаддам ШАЙЗОҚОВА.Қишда ҳар бир китобни олдин пахтага ўраб, кейин мол терисидан тикилган қопга жойлардик. Вақти-вақти билан уларни олиб, шамоллатиб турардик. Шунда ҳам айрим китоблар нам тортиб, ўқишга яроқсиз ҳолга келиб қоларди. Отам ўзи тўплаган минглаб китобларни шу зайлда асраб, бус-бутун бизга қолдирган.

Ҳозир эса, ота-оналар китобнинг варағидан йиртиб, болаларига самолёт, бошқа ўйинчоқлар ясаб беришяпти ёки стол, хонтахтанинг оёғини кўтариб туришда фойдаланишяпти. Китобларга шунчаки, безак, бошқаларга кўз-кўз қилиш мумкин бўлган буюм сифатида қараляпти.

Китоббебаҳо бойлик. Уни оёқости қилиш ярамайди. Китобга муносабатни ота-боболаримиздан ўрганишимиз керак. Бунга айниқса, катталар эътиборли бўлиши, фарзандларини ҳам шунга ўргатиши зарур.

Ўқимайдиган «китобхон»

— Тунов кун бир бола эшигимни қоқиб келди, — дейди меҳнат фахрийси Рисмат ҚОСИМХЎЖАЕВ. — «Ортиқча китобларингиз бўлса беринг, ота», — деб илтимос қилди. Буни эшитиб, хурсанд бўлдим. Ахир, кимнидир уйида сарғайиб, чанг босиб ётган китобларни бу бола олиб ўқимоқчи бўлса, нимаси ёмон?

— Қанақа асар ўқишга қизиқасан, менда ҳар қанақаси бор, — деб сўрадим.

Болакай кулиб жавоб берди:

 — Ўқимайман, ота, макулатурага топшираман.

— У ҳолда сенга берадиган китобим йўқ экан, — деб боладан узр сўрадим, яна унда китобга нисбатан шундай муносабат шаклланишига йўл қўйган ота-онасига «раҳмат» айтдим.

Илгари ўқишни билмаган инсон ҳам қўлига китоб тушса, уни авайлаб, уйининг тўридан жой ажратарди. Шундай қилиш кераклигини фарзандларига ҳам ўргатарди. Бугун эса айримларнинг аҳволи бундай. Китобга муносабат инсоннинг маънавий тарбиясидан дарак беради. Демак, айрим ота-оналарнинг фарзандига қандай тарбия бераётгани маълум.

Китоб дўконида чамаси элликта китоб харид қилган аёлни кўриб, сўрадим:

— Шу китобларни қанча вақтда ўқийсиз, хола?

— Ўқишга эмас, яқинда қизимни узатаман, сепга солишга оляпман буларни.

— Унда қизингиз ўқийдими?

— Шунинг ҳаммасини ўқирмиди? Бир-икки ой жавонига териб қўяди. Кейин, нон ёпганда тандирига тутантириқ қилиб қалаб туради-да...

Илгари китобни ўқишга яроқсиз ҳолга келгандагина ёқиб юборишган. Бундан мақсад қадрли ҳисобланган китобдан ҳатто, яроқсиз ҳолатида ҳам бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик бўлган. Ота-боболаримиз китоб муқаддас, бебаҳо бойлик эканини яхши билган, ҳар қандай шароитда минглаб китобларни кўз қорачиғидай асрай олган. Бугун биз уларнинг ишини давом эттириш ўрнига аксини қилаётганимиз ачинарли ҳол эмасми?

Шаҳноза РАЖАБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар