Экоолам      Бош саҳифа

Сув ҳавзаларини асраш — экологик барқарорликнинг муҳим омили

Мамлакатимизда сув-ботқоқ ҳудудлари қарийб бир миллион гектарни ташкил этиб, 500 дан ортиқ кўллар мавжуд. Ушбу ҳудудлар сув-ботқоқ шароитига мослашган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой.

Сув ҳавзаларини асраш —  экологик барқарорликнинг  муҳим омили

Юртимиз ҳудуди орқали кўчиб юрувчи қушларнинг кўплаб турлари учун сув-ботқоқ жойлар қулай қўнимгоҳ бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам бундай ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг табиий иқлим шароити барқарорлигини сақлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида 2 февраль – Бутунжаҳон сув-ботқоқ ҳудудлари куни муносабати билан ўтказилган «Сув ҳавзаларини асраш экологик барқарорликнинг муҳим омили» мавзуидаги давра суҳбатида шу ҳақида сўз юритилди.

1971 йил 2 февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида жаҳон ҳамжамияти томонидан сув-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилиш, бундай ҳудудларга кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш мақсадида «Асосан сувда яшовчи қушлар учун қўним ҳисобланган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудудлар тўғрисида» халқаро Конвенция қабул қилинган. Айни пайтда мазкур Конвенцияга 170 дан ортиқ давлат аъзо бўлиб, Рамсар рўйхатига 2400 дан зиёд сувли-ботқоқли ҳудудлар киритилган.

Ўзбекистон Републикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг 40 га яқин тури, шу жумладан, қушлар ва балиқлар сув-ботқоқли ҳудудларда яшайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз Рамсар Конвенциясига қўшилган.

Халқаро аҳамиятга эга мазкур ҳужжат рўйхатига мамлакатимиздаги «Тўдакўл», «Қуйимозор», «Денгизкўл» ва «Айдар-Арнасой» кўллар тизими киритилган. «Судоче» ва «Жалтирбас» кўлларини мазкур рўйхатга киритиш бўйича ҳужжатлар тайёрланган.

Ҳозирда биологик маҳсулдорлиги, биологик хилма-хилликни сақлашдаги ва сувни муҳофаза қилишдаги ўрни, сув тошқинларининг олдини олишдаги аҳамияти, намликни сақлаш ва умуман иқлим омилларини юмшатишдаги иштироки нуқтаи-назаридан сув-ботқоқли ҳудудлар муҳофаза қилинмоқда. Улардаги флора ва фауна объектларидан оқилона фойдаланиш ва ҳатто ривожланган мамлакатларда бундай ҳудудлардан экотуризм мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ фаолият йўлга қўйила бошланган. Халқаро Конвенция ўзининг мазмун-моҳияти билан анча кенгайгани кузатилган.

Рамсар Конвенцияси асосида зиммасига олган мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда муайян йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Кўлларни орнитологик жиҳатдан комплекс ўрганиш, айниқса, уларда учровчи қушларнинг тур таркиби ва сони динамикасини тадқиқ этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Умумий майдонининг деярли 70 фоизи текисликлар, асосан чўлларга тўғри келадиган Республикамизда ҳам сув ҳавзалари ва уларнинг қирғоқ зоналари нафақат сув ва сув олди қушларининг қўноқлари, озиқланиш ва кўпайиш жойлари сифатида, балки ўлкадаги органик оламнинг асосий яшаш муҳитлари сифатида ўзига хос аҳамиятга эга.

Тадбирда мазкур Конвенция доирасидаги фаолиятни янада жонлантиришга қаратилган таклифлар билдирилди. Жумладан, Рамсар Конвенцияси ва умуман атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган ва Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялардаги миллий қонунчилик ва экологик шароитимизга мос бўлган моддаларни импелиментация қилиш амалиётини, соҳада илмий тадқиқот ва мониторинг ишларини янада жонлантириш, мавжуд кўлларни Конвенция рўйхатига киритишда мезонларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Мамлакатимизда барқарор ривожланиш борасидаги устувор қадамлардан бири бу – минтақада соғлом экологик вазиятни сақлаб қолишга қаратилган. Сув-ботқоқ ҳудудлари эса экологик тизимлар барқарорлигини ва бус-бутунлигини таъминлашда тизим занжирининг муҳим бир ҳалқаси сифатида алоҳида ўрин тутади.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши

ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар