Экоолам      Бош саҳифа

Экология вазири парламентда ахборот берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан мамлакатимизда, шу жумладан, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ахбороти эшитилди.

 Экология вазири  парламентда ахборот берди

Мазкур масала дастлаб Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг қўшма йиғилишида атрофлича муҳокама қилинган эди. Шундан келиб чиқиб, атмосфера ҳавоси муҳофазасига оид кўрилаётган чоралар бўйича ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, аҳолининг фикр-мулоҳазаларини эшитиш мақсадида ҳудудларда ҳам ўрганишлар олиб борилди.

Бу жараёнда депутатлар томонидан атмосфера ҳавосига таъсир этувчи омиллар чуқур ўрганилиб, уни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларидаги камчилик ва бўшлиқларни тўлдириш, жумладан, атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини экологик баҳолашнинг амалдаги тизимини халқаро ҳужжатларга мослаштириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

Вазир Азиз Абдуҳакимовнинг таъкид­лашича, мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг фон мониторингини амалга ошириш мақсадида республиканинг 26 та тумани (шаҳар)даги 74 та кўчмас кузатув пунктида, шу жумладан, 8 та автоматлаштирилган мониторинг станциясида кузатувлар йўлга қўйилган. Ўтган йилда атмосфера ҳавосига ташламалар 2 138,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, улардан 1 279,9 минг тоннаси ёки 59,9 фоизи автотранспорт воситалари, 858,4 минг тоннаси ёки 40,1 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келган.

Мажлисда қайд этилганидек, иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилда жами 217 млн. туп, хусусан, куз мавсумида 189 та саноат корхонаси томонидан 1,8 млн. туп дарахт кўчатлари экилди.

Автотранспорт воситалари устидан экологик назоратни ўрнатиш ҳамда ташламаларнинг белгиланган меъёрда бўлишини таъминлаш мақсадида йил давомида икки босқичли «Тоза ҳаво» ойлиги ўтказилган. 2023 йилда «Тоза ҳаво» ойлиги тадбирида мавжуд 4 186 минг автотранспорт воситасидан 19 мингтаси экологик назоратдан ўтказилган.

Муҳокамалар давомида депутатлар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасидаги камчиликлар ва эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга урғу берди. Шунингдек, бир қатор мунозарали саволлар ўртага ташланди.

 

Мавлуда АДҲАМЖОНОВА, Қонунчилик палатаси депутати:

– Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналар ҳамда қозонхоналарнинг ҳавони ифлослантиришига чек қўйиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Экология вазири:

– Ўтган йил декабрь ойида Тошкент шаҳридаги 9 та қозонхона томонидан 3 минг тонна мазут ёқилғисининг ишлатилиши пойтахтда ҳаракатланадиган автотранспортлар чиқарадиган зарарли ташламаларнинг улушидан ҳам ўтиб кетган. Ёғингарчиликка ёки транспорт воситалари кам ҳаракатланадиган вақтга ҳам қарамасдан атмосфера ҳавоси таркибидаги зарарли моддалар улуши юқорилигича қолмоқда.

Бу муаммо ҳақиқатан ҳам тезкор чоралар кўришни тақозо этмоқда. Биз тадбиркорлар билан ишлаб, қисқа муддатларда фильтрлар ўрнатилишига ҳаракат қиламиз.

 

Дилором ИМОМОВА, Қонунчилик палатаси депутати:

– Тахтақорача довонидан Китоб тумани ҳудудига ўтишда атроф-муҳитга цемент заводининг таъсири яққол сезилади. Мазкур корхонани аҳоли яшаш пунктлари ва муҳофаза этиладиган ҳудудлар яқинида жойлаштириш қанчалик тўғри? Умуман, ушбу корхоналарни бундай ҳудудга жойлаштиришда экологик экспертиза хулосалари қандай асосда берилган?

Экология вазири:

– Бу жуда катта муаммо. Мавжуд ҳолатлар юзасидан қонунчиликка кўра, жарималарнинг оширилган миқдорини қўллаган ҳолда чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аввало бундай корхоналарда чанг, газларни ушлаб қолувчи замонавий ускуналар ўрнатилишига эришиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли қарори билан 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб, экологик экспертизасиз янги заводлар қурилишига йўл қўйилмайди.

 

Равшанбек БЕГМАТОВ, Қонунчилик палатаси депутати:

– Бутун мамлакат миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз мораторий амал қилмоқда. Бироқ кўрилаётган чораларга қарамасдан маълумотларга кўра, мораторий даврида 49 мингга яқин (шундан 10,5 мингга яқини қимматбаҳо) дарахтларнинг ноқонуний кесилиши туфайли табиатга 45 млрд. сўмлик зарар етказилган. Буларнинг асарияти қурилиш жараёнлари билан боғлиқ.

Ёки геоахборот тизимларини қўллаш орқали Тошкент шаҳрининг яшиллик даражаси ўрганилганда, бу кўрсаткич 2016 йилдан 2022 йилга қадар 34,6 фоиздан 13,2 фоизга тушиб кетган.

Ҳудудий экология бошқармалари томонидан қонунчиликда назарда тутилмаган янги турдаги рухсатнома – «дарахтни кўчириш» деган ҳужжат ўйлаб топилган. Бундай ноқонуний амалиёт натижасида дарахтлар ўз ҳолига қайтмаяпти ва нобуд бўляпти. Сиздан бу борада аниқ муносабат билдиришингизни сўрайман.

Экология вазири:

– Ҳозир 600 га яқин тегишли мосламаларни интеграция қилдик, яъни оддий тилда айтганда махсус планшетлар билан инспекторлар ва волонтёрларимиз томонидан дарахтлар рўйхатдан ўтказилмоқда.

Ноқонуний кесилган дарахтлар бўйича тушган аризалар асосида биз барчасининг ҳисоб-китобини қилдик ва 45 миллиард сўмлик зарар учун тегишли ташкилотлар жаримага тортилди.

Оддийгина математик ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, ҳозиргача қилинган инвертизация асосида Тошкентда 3 миллион 458 мингта дарахт мавжуд. Булардан 2 миллион 670 мингтаси маҳаллаларда, 791 мингдан ортиғи кўчаларимизда, 20 минг 609 таси қурилиш олиб борилаётган ҳудудларда. Биз биринчи навбатда шу қурилиш бўлаётган ҳудудларга бориб, ҳамма дарахтларни рўйхатга олдик. Эртага дарахтлар кесиладиган бўлса, бизда унга жарима солишга ва жазолашга асос бўлади.

* * *

Халқ вакиллари томонидан Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи манбаларни илмий таҳлиллар асосида ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда атмосфера ҳавоси сифатини керакли меъёрларда таъминлаш юзасидан комплекс чора- тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, «Евро-4» ва ундан паст экологик тоифадаги мотор ёнилғисидан (АИ-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлашнинг мақсадга мувофиқлигини батафсил ўрганиб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаш тавсия қилинди. Йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсир кўлами бўйича I ва II тоифага мансуб 122 та хўжалик юритувчи субъектдаги ифлослантирувчи технологияларнинг тўлиқ модернизациясини таъминлаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш ва назоратга олиш механизмларини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш кераклиги таъкидланди.

Савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган мажлисда депутатлар томонидан вазирнинг ахбороти маълумот учун маъқулланди ҳамда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар