Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилЭркин УСМОНОВ,
ёзувчи
...Савол туғилади: «Бизнинг китоб мутолаасига муносабатимиз қандай?», «Фарзандларимиз бугун «Учар гилам»лару «Тоҳир-Зуҳра» ё «Ёрилтош»ни билишармикан?».
«Муносабатимиз яхши, билишади», дегинг келади-ю, ўйланиб қоласан киши. Таассуфки, айрим ёшлар китобхонликдан анчайин йироқлашиб кетган...
Яқинда вилоятлардан биридаги коллежда бўлиб ўтган учрашувда талабалардан қандай китоблар ўқишаётгани ҳақида сўрадик. «Ўтган кунлар», «Робинзон Крузо», «Шум бола», «Гарри Поттер», «Шайтанат» ва ҳоказо» деган жавобни эшитиб хурсанд бўлдик. Кейин билсак, кўпчилиги ана шу асарларни улар асосида суратга олинган фильмлар орқали билишаркан. Энг зўр бадиий фильм ҳам ҳеч қачон китобнинг ўрнини боса олмайди. Китобнинг ўз нафаси, ҳиди ва қуввати бор. Демак, ҳаётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маънавиятимизнинг теран илдизлари, дунёнинг таянч нуқтаси, туриш-турмушимизнинг маъно ва мазмуни, энг аввало, китоблар билан муштарак бўлиб кетган...
Сўзим адоғида сизга шундай дегим келади: ўйлаб кўринг, охирги марта қачон кутубхона ё китоб дўконига кирдингиз? Фарзандларингиз ё невараларингиз учун қандай китоблар харид қилдингиз? Охирги ўқиган китобингизни эслай оласизми? Хонадонингизда шахсий ё оилавий кутубхонангиз борми? Унутмангки, бу саволларга жавоб бериш ҳеч қачон ҳеч ким учун кеч бўлмайди...
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил