Экоолам      Бош саҳифа

Янги пандемия хавфи: Глобал исиш «зомби вируси» тарқалишига сабаб бўлмоқдами?

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда инсоният янги пандемия хавфига дуч келиши мумкинлиги, Сибирнинг абадий музлигида зомби вируси топилгани, глобал исиш сабаб музликлар эриб, янгидан-янги вируслар табиатга тарқалаётгани муҳокама қилинмоқда. Одамлар орасида ваҳима уйғонаётгани ҳам бор гап.

Янги  пандемия хавфи:  Глобал исиш  «зомби вируси»  тарқалишига сабаб бўлмоқдами?

Хўш, тарқалаётган ушбу хабарлар қанчалик асосли? Топилган вирус қанчалик хавфли, юртимизда ҳам пандемия кузатилиши мумкинми?

Инсоният учун ёмон «аломат»

Зомби вируси ҳақидаги хабар энг биринчи The Guardian нашрида чоп этилди. Нашр инсоният Сибирнинг абадий музлигида топилган вируслар туфайли янги пандемия хавфига дуч келиши мумкинлиги ҳақида  огоҳлантирган. Мақолада айтилишича, бу қадимий вируслар нафақат одамни (ёки бошқа бирон бир ҳайвонни) ўлдиради, балки биринчи нав­батда уни ақл-идрок белгиларисиз зомбига айлантиради.

Яна бир муаммо: вируслар жуда қадимги. Одамлар ушбу вирус билан ҳеч қачон касалланмаган (кейинроқ яшаганлиги сабабли) ёки фақат инсониятнинг дастлабки босқичларида дуч келинган. Бу шуни англатадики, бизда бу вирусларга қарши иммунитет йўқ ва бизнинг барча умидларимиз дунё саросимага тушмасидан олдин даво топа оладиган профессионал вирусологларга боғлиқ.

Зомби вируси Сибирнинг абадий чуқур музликлари остида жойлашган. У ўз-ўзидан чиқа олмайди. Бироқ, олимлар огоҳлантиришмоқда. 2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди, яъни глобал исиш давом этмоқда. Эҳтимол, келгуси 5-10 йил ичида биз ўз ҳаракатларимиз орқали ўлик вирусни мустақил равишда юзага чиқариб юборишимиз мумкин.

Одамлар ҳаёти учун ўта хавфли

Сибирнинг абадий музлигидан 5 та зомби вирусини топиб, уларни лаборатория шароитида ёши 48 500 йил бўлган зомби вирусини жонлантиришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Энг қадимги намуна 16 метр чуқурликдаги ер ости кўлида топилган. Ушбу вирус одамлар ҳаёти учун ўта хавфли. Чунки инсон танаси бундай қадимий вируслар билан курашишга мослашмаган.

Олимлар маълум бўлган вирусларнинг бешта янги оиласини аллақачон аниқлашган. Улар бир нечта вирус штаммларини жонлантиришди ва уларни патогенлик хавфи мавжудлигини аниқлашга эришишди.

Тадқиқотчилар «зомби вируслар» деб атайдиган бундай патогенлар жамоат саломатлигига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Инсон иммунитети турли хил вируслар билан алоқаси натижасида уларга қарши турғун иммунитет ҳосил қилган. Бироқ, инсоният илгари дуч келмаган қадимий штаммлар билан иммунитет бардош бера олмаслиги мумкин.

 

Сабаб – глобал исиш

Сўнгги йилларда олимлар қадимги вируслар ва бактериялар билан боғлиқ таҳдид ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Ўн минглаб йиллар давомида улар абадий музликларда сақланган. Бироқ, ҳозирда абадий музликлар эриши оқибатида табиатга тарқалиш эҳтимоли мавжуд.

Бугунги кунда франциялик олимлар иқлим ўзгариши туфайли музликлар жуда тезлик билан эриб бориши сабабли, қадимий вируслар табиий шароитларда ҳам тирилиши мумкин. Шу ҳолатга тайёр бўлиш учун олимлар вирусларни лаборатория шароитида жонлантириб, уларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чоралар кўришга тайёрланишмоқда.

 

Ҳужайралар ўсишини тезлаштиради

«Зомби вируси» ёки бошқача «Пандоравирус» деб ҳам аталадиган вирус энг совуқ ҳудудлардан бири ҳисобланмиш Якутиядаги кўлнинг тубида топилган.

Зомби вируси – бу одамзодни зомбига айлантирадиган вирус ёки касалликнинг умумий номидир. Зомби вируси жуда юқумли ва зомби чақиши, қон, ҳаво томчилари ёки сув орқали инсон танасига кириши мумкин.

Агар зомби вируси жуда юқумли бўлса, инфекцияни юқтириш учун ҳатто мурдага ёки вируснинг бошқа манбасига тегиниш ҳам етарли бўлади.

Ушбу вирус ўлган организм ҳужайраларининг ўсишини тезлаштириш орқали уларни қайта жонлантиришга қодир. Зомби вируси тананинг энергияга бўлган эҳтиёжини камайтириши ёки қандайдир тарзда уларнинг сарфланишини камайтириши мумкин, чунки зомбилар бир неча ой овқатланмасдан юриш­лари мумкин. Вирус, шунингдек, зомби ичидаги мутацияга қодир ва уларнинг баъзиларига ноёб қобилиятларни беради.

 

Қандай йўллар билан юқади?

Ҳаво-томчи йўли билан: Зомби вируси ҳар қандай шаҳарда биотеррорчилар томонидан ҳаво томчилари орқали сепилиши мумкин.

Бундай ҳолатда, жуда кўп одамларга бир зумда зомби вируси юқади, натижада эса улар бир неча дақиқа ёки соат ичида зомбига айланиши мумкин. Бундай ҳолда, зомби вирусининг тарқалишини бостириш қийин бўлади. Ҳаво орқали пуркалган зомби вируси охир-оқибат концентрацияни хавфсиз даражага туширади ва хавф туғдиришни тўхтатади. Бу бир ёки бир неча соат ичида содир бўлиши мумкин.

Инъекция усули билан: Вирус одамларга инъекция қилиш йўли билан ҳам юқади. Буни биотеррорчилар ёки бошқа ёвуз мақсадни кўзлаганлар янги биологик қуролларни синаб кўриш учун қилиши мумкин.

Сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан: Зомби вируси сув орқали ҳам юқиши мумкин. Бунда Зомби вирусига чалинган организм сувга тушиши оқибатида вируслар сув оқими орқали кенг тарқалиб кетади. Ифлосланган сувдан озиқ-овқат тайёрлашда фойдаланилганда ҳам юқиш эҳтимоли мавжуд.

Хўш, зомби вируси юртимизда учрайдими? Ушбу саволга Санэпидқўмита Ахборот хизмати: «Хавотирланишга ҳожат йўқлигини маълум қиламиз. Бугунги кунда республикамиз аҳолисига зомби вируси бўйича хавф-хатар мавжуд эмас», дея жавоб берди.

 

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар